1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Пулимиз тугаяпти. – Хавотир олма Содиқ умр ҳам тугаяпти



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA

67
Пулимиз тугаяпти.
– Хавотир олма Содиқ умр ҳам тугаяпти.
Содиқ жавобни эшитганидан кейин ялт этиб Абдуллоҳга 
қаради. Мен ҳам беихтиёр унга қарадим. Олдимда тик қоматли, 
кенг елкали, ўктам, аммо соқолларига оқ оралаган. Кўзлари ўсмир 
йигитларникидек ёниб турган басавлат одам турарди. Унинг умри 
тугашига ишонгинг келмайди, аммо муҳлат тугаса не-не забар-
дастлару, қанча ёшлар чин дунёга сафар бошлайди. Демак ўтган 
умр сарғисоб қилиниб, қолган умр яхшиликларни кўпайтириш 
керак. Абдуллоҳ сезмаса гапирмайди. Ибодатлари орқали Аллоҳга 
яқинлашган банданинг дилига рост ҳаёллар келади. Шундай экан 
йўл тайёргарлигини янада қаттиқроқ қилавериш керак. Мен ҳам 
қолган умримни яхшиликлар қилиш учун режалаб қўйишим 
керак (қанча яшашимни билмайман, аммо хайрли ишларга муддат 
белгилаб қўявераман). Умр ҳам тугаяпти. Бу гап қалбимда шундай 
асар қолдирдики, олтин-кумушлар бир арзимас матога айланди. 
Шу ҳаёллар билан омборга бориб қолибман. Қарасам, Содиқ бир 
четда йиғлаб ўтирибди. Унга халақит қилмадим. Унга ҳам осон эмас. 
Шунча йил хизмат қилиб, бир ёмонлик кўрмаган, эркаликларини 
оғринмай кўтарган инсонидан айрилиш чинданда оғир. Менга 
эса минг карра оғир. Ёзсам дафтар ёниб кетса керак дардимдан. 
Ҳалитдан уни соғинмоқдаман. Ё Роббим, унинг умрини зиёда 
қилгин. Илмидан одамларни қиёматгача баҳралантир. Ўзи эккан 
саҳийлик дарахтларини ҳеч қачон қуритма, қовжиратма.
АБДУЛЛОҲ ДОИМИЙ ТАЛАБА
Абдуллоҳ доимо изланишда эди. Доим ўқир, дарс берарди. У 
доимо ўқиган нарсаларини бировга ўргатган киши тезроқ олим 
бўлиши ҳақида эслатиб турарди. Унинг шижоати шу олтмишда 
ҳам ўн саккиз ёшлиларникидан зиёд эди. Одамлар ундан:
– Сиз қачонгача илм талаб қиласиз? – деб сўраганларида,
– Мен ўлгунимча толиби илм бўлмоқчиман. Талабага барча 
нарса истиғфор айтади, ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам, дейилган. 
Шундай экан уни ташлаб бўладими? – деб жавоб берарди.


68
Абдуллоҳ Шом соҳилидаги Тарсус, Масиса ёки Маккаи 
Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларига қилган узоқ 
муддатли сафарларида у ердаги мусулмон аҳлига Расулуллоҳнинг 
(с.а.в.) ҳадиси муборакларини устозларидан қандай эшитган бўлса, 
шундай етказар эди. Шунингдек, у ўзининг Куфа, Басра, Шом, 
Хуросон, Макка ва Мадинага қилган сафарлари чоғида одамларга 
савдо сирларидан дарслар ўтар, уларни тижорат, ўз хусусий ишларини 
бошлашга кўмаклашар ва йўл-йўриқ кўрсатарди. Унинг ёрдами 
билан юзлаб инсонлар савдо билан шуғуллана бошлади. Касб 
қилди, илм олди, тирикчилик ташвишидан қутулиб китоб ёзди. 
Бир сафар Хоразмга келганимизда кўпчиликнинг талаби асосида 
ўз уйида савдо сири ва савдодаги ҳалоллик ҳақида маъруза қилди. 
Маъруза жуда ажойиб бўлди. Айниқса, муҳтожлиги учун молини 
сотадиганлардан фойдаланмаслик, асл нархини билмасдан мол 
олиб чиққан одамлардан инсоф билан харид қилиш, қарзи эва-
зига уйидаги молини, қўйини, отини паст баҳода келишиб олиш, 
мавсум келганида нархини кўтариб халқни қийнамаслик, маҳсу-
лотни ўтказиш учун қасам ичмаслик, қайтиб келган маҳсулотни 
харидорни қийнамасдан қайтариб олиш ва пулини бериш, вақтга 
эгалик қилиш учун намозлар орасидан фойдаланиш, молиявий 
мустақиллик учун катта таваккал қилиш ва тушган даромаддан 
жамғариб бориш, ота-онага пул бериб туришнинг ишлардаги 
баракаси, ўз касби бўйича тинимсиз китоблар ўқиш ва бошқа 
масалалар юзасидан батафсил тўхталди. Одамлар шу даражада 
маҳлиё бўлиб эшитиб ўтирардики, ҳовлида сал тиқ этган товуш 
эшитиларди. Маърузадан сўнг саволларга навбат келди. Одамлар 
бирин-кетин саволлар бера бошлади.
– Савдоингиз нима учун доимо кенгайиб боради?
– Намозларни вақтида ўқийман ва савдо ҳақидаги илмларни 
ўрганишдан тўхтамайман, Аллоҳдан умид қилавераман. Доимо 
ўқиб, ўрганаман. 
– Мен ҳам сиздек савдогар бўла оламанми?
– Ҳа, азаматим. Бўла оласан. Агар ўз устингда ишласанг, устоз тут-
санг, намозларинг орасидаги вақтларга ишларингни режаласанг ва 


69
оғишмай мақсад сари интилсанг, Аллоҳдан доимо умидвор бўлсанг, 
менданда буюкроқ тижоратчи бўласан Аллоҳ хоҳласа.
– Тижорат учун камида қанча сармоя керак?
– Тижорат учун аввало кучли хоҳиш керак. Аниқ мақсад ва пухта 
режа керак. Агар шу айтилганлар бўлса, сармоя сени узоқ куттир-
майди, шундай олдингдан чиқади.
– Мол кўпайтириб қандай тижорат қилса бўлади?
– Сутини сотасан. Ёғини шаҳарга бориб, айланиб сотсанг ва 
доимо етказиб бериб турсанг, одамлар сенга ўрганади ва сендан 
бошқасидан олмайди. Рақобатда ютишинг учун нархини тушириб 
турасан. Терисини ошлаб сотасан, ичакларини этикдўз усталарга 
пуллайсан. Гўштини қуритиб қўйсанг, сафарга чиқадиган карвон-
ларга яхшигина нархда ўтказасан.
– Кўпчилик бойликка меҳр қўйма дейди. Ҳатто имомлар ҳар 
жума маърузасида бойлар камбағаллардан кейин жаннатга киради, 
агар киролса дейишади. Бойлик қалбни ўлдиради, олтинлар йўлдан 
оздиради қабилидаги гаплар билан қўрқитади. Сиз нима дейсиз?
– Ўғлим, ёшинг ўн бешларда чамаси. Сен уларнинг гапларини 
эшиту, аммо ўйлаб кўр. Агар қалбингда ишонч, сахийлик 
ва хотиржамликни жойласанг, улар айтаётган гапларга ўйланма. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish