68
Абдуллоҳ Шом соҳилидаги Тарсус, Масиса ёки Маккаи
Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларига қилган узоқ
муддатли сафарларида у ердаги мусулмон аҳлига Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) ҳадиси муборакларини устозларидан қандай эшитган бўлса,
шундай етказар эди. Шунингдек, у ўзининг Куфа, Басра, Шом,
Хуросон, Макка ва Мадинага қилган сафарлари чоғида одамларга
савдо сирларидан дарслар ўтар, уларни тижорат, ўз хусусий ишларини
бошлашга кўмаклашар ва йўл-йўриқ кўрсатарди. Унинг ёрдами
билан юзлаб инсонлар савдо билан шуғуллана бошлади. Касб
қилди,
илм олди, тирикчилик ташвишидан қутулиб китоб ёзди.
Бир сафар Хоразмга келганимизда кўпчиликнинг талаби асосида
ўз уйида савдо сири ва савдодаги ҳалоллик ҳақида маъруза қилди.
Маъруза жуда ажойиб бўлди. Айниқса, муҳтожлиги учун молини
сотадиганлардан фойдаланмаслик,
асл нархини билмасдан мол
олиб чиққан одамлардан инсоф билан харид қилиш, қарзи эва-
зига уйидаги молини, қўйини, отини паст баҳода келишиб олиш,
мавсум келганида нархини кўтариб халқни қийнамаслик, маҳсу-
лотни ўтказиш учун қасам ичмаслик, қайтиб келган маҳсулотни
харидорни қийнамасдан қайтариб олиш ва пулини бериш, вақтга
эгалик қилиш учун
намозлар орасидан фойдаланиш,
молиявий
мустақиллик учун катта таваккал қилиш ва тушган даромаддан
жамғариб бориш, ота-онага пул
бериб туришнинг ишлардаги
баракаси, ўз касби бўйича тинимсиз китоблар ўқиш ва бошқа
масалалар юзасидан батафсил тўхталди. Одамлар шу даражада
маҳлиё бўлиб эшитиб ўтирардики, ҳовлида сал тиқ этган товуш
эшитиларди. Маърузадан сўнг саволларга навбат келди. Одамлар
бирин-кетин саволлар бера бошлади.
– Савдоингиз нима учун доимо кенгайиб боради?
– Намозларни вақтида ўқийман ва савдо ҳақидаги илмларни
ўрганишдан тўхтамайман, Аллоҳдан умид қилавераман. Доимо
ўқиб, ўрганаман.
– Мен ҳам сиздек савдогар бўла оламанми?
– Ҳа, азаматим. Бўла оласан. Агар ўз устингда ишласанг, устоз тут-
санг, намозларинг орасидаги вақтларга ишларингни режаласанг ва
69
оғишмай мақсад сари интилсанг, Аллоҳдан доимо умидвор бўлсанг,
менданда буюкроқ тижоратчи бўласан Аллоҳ хоҳласа.
– Тижорат учун камида қанча сармоя керак?
– Тижорат учун аввало кучли хоҳиш керак. Аниқ мақсад ва пухта
режа керак. Агар шу айтилганлар бўлса, сармоя сени узоқ куттир-
майди, шундай олдингдан чиқади.
– Мол кўпайтириб қандай тижорат қилса бўлади?
– Сутини сотасан. Ёғини шаҳарга бориб, айланиб сотсанг ва
доимо етказиб бериб турсанг, одамлар сенга ўрганади ва сендан
бошқасидан олмайди. Рақобатда ютишинг учун нархини тушириб
турасан. Терисини ошлаб сотасан, ичакларини этикдўз усталарга
пуллайсан. Гўштини қуритиб қўйсанг, сафарга чиқадиган карвон-
ларга яхшигина нархда ўтказасан.
– Кўпчилик бойликка меҳр қўйма дейди. Ҳатто имомлар ҳар
жума маърузасида бойлар камбағаллардан кейин жаннатга киради,
агар киролса дейишади. Бойлик қалбни ўлдиради, олтинлар йўлдан
оздиради қабилидаги гаплар билан қўрқитади. Сиз нима дейсиз?
– Ўғлим, ёшинг ўн бешларда чамаси. Сен уларнинг гапларини
эшиту, аммо ўйлаб кўр. Агар қалбингда ишонч, сахийлик
ва хотиржамликни жойласанг, улар айтаётган гапларга ўйланма.
Do'stlaringiz bilan baham: