1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Аллоҳ наздида қувватли мўмин қувватсиз мўминдан афзалдир



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA

Аллоҳ наздида қувватли мўмин қувватсиз мўминдан афзалдир. 
Қувват илмда, бойликда, кучда бўлади. Намоздан бўш вақтларинг 
тижорат билан жиддий шуғуллан.
– Мен дангасаликдан қутулолмаяпман. Ишлайман деганда 
турли сабаблар билан иш қолиб кетади. Эшитишимча сиз кам 
ухлар экансиз. Кам уйқулик омад калитими?
– Йўқ, арслоним. Кам уйқулик агар гуноҳга, танани қийнашга ва 
бошқаларни безовта қилишга сабаб бўлса омадсизликдир. Сенинг 
ёшингда кечанинг аввалида тўлиқ ухлаш, охирида туриб намоз 
ўқиш ва илм олиш. Сўнг тирикчилик билан жиддий машғул бўлиш 
керак. Дангасаликдан қутулиш учун иш билан машғул бўлишинг 
керак. Қирқ кунда сенда янги одат шаклланиб, ўз-ўзидан содир 
бўлади. Одатларингни ўзгартирсанг ҳаётинг ўзгаради.
– Хотиним нуқул нолийди. Кам топяпсиз, қўшнилар ундай, 


70
қариндошлар бундай. Сиз дангасасиз. Нима қилсам олтин 
ўрталикни топаман?
– Ўғлим сен фикр қил. Буюк эрлар ортида буюк аёллар туради. 
Устозим Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ортида фазилатли 
аёли бор эди. Кийимлари тоза, таоми покиза, ётоқ жойи озода эди. 
Аёли устозимни қаттиқ хурмат қилар ва ҳаммадан кўра кўпроқ 
ишонарди. Кучига, иқтидорига, илмига шубҳа қилмас ва доимо 
яхши ишларга тарғиб қиларди. Шундай вақтлар бўлганки, устоз 
унутсалар ҳам аёли биз каби талабаларни унутмас, ўғиллари орқали 
динор, дирҳам, кийим-кечак бердириб юборарди. Аёлингни 
тушун ва тушунтир, сенга ишонсин ва мадад бўлсин. Эр-хотин 
қўш ҳўкиз дегани иккиси баравар ишласин дегани эмас, эр 
топармон, аёл тутармон бўлиб рўзғорни обод қилиши демакдир. 
Эр кўчадан ризқ топади, аёл уни исроф қилмайди. Эр пул топади, 
аёл бола тарбиялайди. Қолганини ўзинг тафаккур қил ва оқил 
оила бошлиғи бўл. Роса қирқ кун жанжал қилмасдан, намозларни 
ўқиб бўлиб, оилани тартиблаш, топганингни режали сарфлаш
аёлингга чиройли муомала қилиш ва фарзандларингга эътиборни 
узлуксиз қилсанг, Аллоҳ хоҳласа муродинга етасан.
– Устоз инсон қандай ишни қилса чарчамайди?
– Ўзгаларга ва ўзига манфаати кўп ишни қилган инсон 
чарчамайди. 
– Кўп ишлаш учун нима қилиш керак?
– Сен кўп ишлаганинга эмас қандай натижа олганингга қара. 
Агар кўп ишлаб оз натижа олаётган бўлсанг, демак вақтингни ва 
ишингни тартибга солишинг керак. Агар оз ишлаб оз натижа 
олаётган бўлсанг, дангасаликни бас қилиб, кўпроқ ишлашинг 
лозим. Савол сал ноаниқроқлиги учун жавоб ҳам шундай бўлиб 
қолмасин. Қулоқ сол! Иш устида сарфлаган вақтингга эмас нима 
иш қилганингга боқ. Баъзилар “ўх бир кун ишладим”, дейди, аммо 
қилган иши бир пора тиловат қилганчалик вақтга тенг. Шунинг 
учун доимо натижага эътибор бергин. 
Саволларнинг кети йўқ эди, лекин вақт чегараланган. Пешин 
намозига азон айтилди ва одамлар масжидга шоша бошлади. Биз 


71
ҳам ибодатга ошиқдик. Ўша куни ҳамма хурсанд, олган илмлари 
яқин бир неча йил учун яхшигина дастак, қўлланма бўларди. Мен 
ҳам муҳим жойларини ёзиб қўйдим. Келажакда бир китоб ёзиш 
учун...

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish