1- seminar мавзу: “футболни келиб чиқиш тарихи ва ривожланиши.”


ДАРВОЗАБОННИНГ ЎЙИН ТЕХНИКАСИ



Download 2,86 Mb.
bet12/31
Sana09.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#540491
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
хасанга

ДАРВОЗАБОННИНГ ЎЙИН ТЕХНИКАСИ

Даврвозабоннинг ўйин техникаси майдон ўйинчи-сининг ўйин техникасидан тубдан фарқ қилади. Бу дарво-забонга қоидага биноан жарима майдони ичида қўл билан тўп ўйнашга рухсат этилгани билан боғлиқдир.


Қуйидаги усуллар гуруҳи дарвозабоннинг ўйин техникасига киради: тўпни илиб олиш, қайтариш, ўтказиб юбориш ва ташлаш. Ўйинда шериклар ва рақиб командаси ўйинчиларнинг қаерда турганига, шунингдек, тўп ҳаракати-нинг йўналиши, траекторияси ва тезлигига қараб дарвозабон ҳаракатининг хилма-хил усуллари, усул ва турлари қўлланилади.


Дарвозабон техникасининг таснифи







ЎЙИН ТАКТИКАСИ


Тактика деганда ўйинчиларнинг рақиб устидан ғалаба қозонишга қаратилган индивидуал ва жамоавий ҳаракат-ларини ташкил қилиши, яъни команда футболчиларининг муайян режага биноан айнан шу муайян рақиб билан муваффақиятли кураш олиб боришига имкон берадиган биргаликдаги ҳаракатларини тушуниш керак.
Тактикадаги асосий вазифа ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларининг мақсадга эриштира оладиган энг қулай восита, усул ва шаклларини белгилашдан иборатдир.
Қандай тактикани танлаш ҳар бир алоҳида ҳолда команда олдида турган вазифаларга, кучлар нисбати ва ўйинчиларнинг ўзаро курашувчи гуруҳларига, майдоннинг аҳволига, иқлим шароити ва ҳоказоларга боғлиқ.


Футбол тактикасининг таснифи



ЎЙИНЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Рақибга қарши курашаётган команда ҳаракатларидаги уюшқоқликка алоҳида футболчилар ўртасида вазифаларни аниқ тақсимлаш билан эришилади. Ҳозирги вақтда ўйин-чиларни вазифаларига кўра тақсимлаш улар тайёргарли-гидаги универсалликка асосланган бўлади. Бу ҳамма ишни барча бирдек бажара олади деган сўз эмас, албатта. Аммо ҳар бир футболчи ўйиннинг ҳамма техник усулларини эгаллаган бўлиши, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам билиб ҳаракат қилиши керак. Ўйиндаги айрим вазифаларни эса ўйинчи айниқса яхши ижро этадиган бўлиши лозим.


Футболчилар вазифаларига кўра дарвозабонларга, қанот ҳимоячилари, марказий ҳимоячилар, ўрта қатор ўйинчилари, қанот ҳужумчилари ва марказий ҳужумчиларга бўлинади.
Ҳар қайси ихтисос ўйинчиларига бўлган талаблар ва уларнинг асосий вазифаларини қисқача кўриб чиқамиз.
ДАРВОЗАБОН

Ҳозирги вақтда дарвозабоннинг ўйини турли-туман ва мураккабдир. Дарвозабоннинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлиги, унинг психикаси мустаҳкамлигига юксак талаб қўйилаётганлиги ҳам ана шундан.


Одатда, дарвозабон – баланд бўйли (175 см ва ундан ортиқ), аъло даражада жисмоний тайёргарлик кўрган, реакцияси жуда тез, старт тезлиги юқори ўйинчи бўлади. У довюрак ва журъатли, сакровчан, эпчил ва ҳозиржавоб, ҳаракатларини яхши мувофиқлаштира оладиган, яхши мўлжал оладиган ва режалай биладиган бўлиши; тўпнинг эҳтимолий учиш йўналиши, тезлиги ва траекториясини дарҳол аниқлай олиши, ҳимоя жараёнини моҳирона идора қилиши, яъни унинг изчиллиги ва уюшқоқлигини таъминлай билиши керак.
Дарвозабон жойида туриб, ҳаракатланиб ва сакраб ўйнашнинг барча техник усулларини аъло даражада билиши зарур. Дарвозабоннинг маҳорат даражаси ана шу усулларнинг нечоғлик тўғри, аниқ ва ишончли бажа-рилишига боғлиқ. Дарвоза олдидаги ўйин билан дарвозадан чиқиб ҳаракат қилишни муваффақиятли қўшиб олиб бориш, ўз дарвозасини ҳимоялаш ва ҳужум уюштиришда шериклар билан баҳамжиҳат ҳаракат қилиш ҳам дарво-забоннинг юксак маҳоратини кўрсатади.



Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish