1- seminar мавзу: “футболни келиб чиқиш тарихи ва ривожланиши.”


МАЙДОН ЎЙИНЧИСИНИНГ ТЕХНИКАСИ



Download 2,86 Mb.
bet8/31
Sana09.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#540491
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
хасанга

МАЙДОН ЎЙИНЧИСИНИНГ ТЕХНИКАСИ

Майдон ўйинчисининг техникаси иккита кичик бўлимдан иборат. Булардан бири ҳаракатланиш техникаси бўлса, иккинчиси тўпни бошқариш техникасидир.


Майдон ўйинчилари ҳаракатланиш техникасининг юқорида таҳлил қилинган хилма-хил усуллари, усул ва турларининг барчасидан фойдаланадилар.
Тўпни бошқариш техникасига қуйидаги усуллар гуруҳси киради: зарба бериш, тўпни тўхтатиш, тўпни олиб юриш, алдаш ҳаракатлари (финтлар), тўпни олиб қўйиш. Бундан ташқари, қўлда бажариладиган специфик усул – ён чизиқнинг нариги ёғидан тўпни ташлаб бериш ҳам тўпни бошқариш техникасига киради.
Ўйин вақтида қайси усулнинг қанча миқдорда ижро этилиши футболчиларнинг ўйиндаги функцияларига боғ-лиқ. Усулларни ижро этиш сифати эса майдон ўйин-чиларининг ҳаммасида юксак даражада бўлиши керак.


ТЎПГА ЗАРБА БЕРИШ

Тўпга зарба бериш футбол ўйнашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Тўпга оёқ билан ва калла билан турли усулларда зарба берилади (7-расм).


Зарба беришнинг барча усуллари муайян мақсадга қаратилган бўлиб, бу тўпнинг керакли траектория бўйлаб ҳаракатланиши ва оптимал тезлиги билан характерланади. Тўпнинг учиш тезлиги зарба берувчи бўғин билан тўпнинг ўзаро тўқнашган пайтдаги бошланғич тезлигига, шунингдек, улар массасининг бир-бирига нисбатига боғлиқ. Ўзаро таъсир этувчи бўғинларнинг массаси нисбатан муҳим бўлгани сабабли тўпнинг учиш тезлигини ошириш учун зарба берувчи бўғин тезлигини ошириши керак бўлади.
ТЎП ТРАЕКТОРИЯСИ ХУСУСИЯТЛАРИ


Оёқ кафтининг ички томони билан тепиш асосан қисқа ва ўрта масофага тўп узатишда, шунингдек, мўлжалга яқин масофадан тепилаётганда қўлланилади.
Шундай зарба бериш техникасининг баъзи хусусиятларини кўриб чиқамиз (8-расм



8-расм. Оёқ кафтининг ички томни билан зарба бериш


Оёқ юзининг ички қисми билан тепиш «ўртача» ва «узун» узатишларда, дарвоза бўйлаб «ўқдек» узатиб бериш-лар ва ҳамма масофалардан нишонга тепиш пайтларида қўлланилади (9-расм).

9-расм. Оёқ юзининг ички қисми билан зарба бериш




Оёқ юзининг ўрта қисми билан тепишни бажариш техникаси кўп жиҳатдан оёқ юзининг ички қисми билан тепишга ўхшайди, лекин уни бажариш деталлари бир оз фарқ қилади (10-расм).



10-расм. Оёқ юзининг ўрта қисми билан зарба бериш




Оёқ юзининг ташқи қисми билан тепиш бурама зарба бериш пайтида энг кўп қўлланилади. Оёқ юзининг ўрта ва ташқи қисмлари билан тепишдаги ҳаракатлар структураси ўхшаш бўлиб, фарқи шуки, бунда тепиш ҳаракати вақтида болдир билан оёқ кафти ичкари томон бурилади (11-расм).

11-расм. Оёқ юзининг ташқи қисми билан зарба бериш


Оёқ учида тепиш кутилмаганда, тайёргарлик кўрмай туриб, нишонга тепиб қолиш зарур бўлиб қолганда бажарилади. Бундан ташқари, бу тепиш рақибдаги тўпни ташланиб ёки шпагат қилиб тепиб юборишда анча самаралидир (12-расм).



12-расм. Оёқ учи билан зарба бериш




Товон билан тепиш ўйинда камроқ қўлланилади. Бунинг сабаби бажаришнинг мураккаблигида, зарба кучи ва аниқлиги жуда камлигидадир. Бундай тепишнинг афзаллиги эса унинг рақиб учун кутилмаганлигида.
Тайёрлов фазаси таянч оёқни тўп ёнига қўйишдан бошланади. Оёқни тортиш учун уни тўп устидан олдинга узатилади (13-расм).

13-расм. Товон билан зарба бериш


Товон билан чалиштирма зарба бериш шундай тепиш вариантларидан бири ҳисобланади (14-расм).

14-расм. Товон билан «кесиштириб» зарба бериш


Ҳаракатсиз тўпни тепиш. Бошланғич, жарима ва эркин тўп тепиш, бурчакдан тўп тепиш, шунингдек, дарвозадан тўп тепишда ўйинчи ҳаракатсиз ётган тўпни тепади.
Думалаб келаётган тўпни тепиш. Думалаб келаётган тўпни тепишда ҳам зарба беришнинг барча асосий усуллари ва турлари қўлланилади.
Учиб келаётган тўпни тепиш. Учиб келаётган тўпни тепишдаги ижро техникасининг хусусиятлари тўпнинг ҳаракати траекториясига қараб белгиланади.
Бурилиб тепиш тўпнинг учиш йўналишини ўзгар-тириш учун қўлланилади. Бунда тушиб келаётган ёки пастлаб учиб келаётган тўпни оёқ юзининг ўрта қисми билан тепилади (15-расм).



15-расм. Бурилиб зарба бериш




Бошдан ошириб тепиш кутилмаганда нишонга тепиб қолиш ёки бошдан ошириб орқага тўп узатиб бериш зарур бўлиб колаганда, учиб келаётган ва сакраб чиққан тўпга зарба беришда оёқ юзининг ўрта қисми билан бажарилади (16-расм).





16-расм. Бошдан ошириб зарба бериш


Янада кучлироқ тепиш учун «қайчи» қилиб сакраб, бошдан ошириб тепишдан фойдаланилади (17-расм).



17-расм. Бошдан ошириб қайчисимон зарба бериш


Эндигина сапчиган тўпни тепиш, одатда, у ердан салгина сапчиган заҳоти бажарилади. Бундай тепишни оёқ юзининг ўрта ва ташқи қисми билан бажарган маъқул (18-расм).

18-расм. Ярим учиш ҳолатида зарба бериш

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish