ТЎПГА КАЛЛА БИЛАН ЗАРБА БЕРИШ
Бу техник усул ўйиндаги муҳим восита ҳисобланади. Тўпга калла қўйиш ўйин жараёнида якунловчи зарба беришда ҳам, шерикларига тўп оширишда ҳам қўлланилади.
Пешона билан зарба бериш ва шунинг вариантлари бу усулдаги энг кўп фойдаланиладиган усуллардир. Аммо ўйин вазиятлари шунчалик кўп, тўпнинг йўналиши, таекторияси ва тезлиги шу қадар хилма-хилки, ўйин жараёнида калла билан зарба беришнинг асосий усули вариантларини ишлатиш имконияти бўлмайдиган пайтлар ҳам учраб туради. Бундай пайтларда чакка билан, энса билан, бошнинг тепа қисми билан зарба бериш усуллари анча самара беради. Бироқ бундай зарбалар камдан-кам қўлланилади, шунинг учун уларни махсус қараб чиқмаймиз.
Калла билан тўпга зарба бериш тайёрлов, ишчи ва якунловчи фазаларни ўз ичига олади.
Тайёрлов фазаси – каллани орқага тортиш. Буни бажариш учун гавда билан калла орқага тортилади. Бунда гавдани ростлайдиган антагонист-мушаклар чўзилади. Тўп ўйинчининг назаридан пастда қолмаслиги, бошни эса орқага жуда ташлаб юбормаслик керак.
Ишчи фаза – зарба берувчи ҳаракат ва суриб бориш. Зарба берувчи ҳаракатни бажариш гавдани кескин ростлашдан бошланади. Бевосита зарба бериш гавда билан калла фронтал текисликда ўтаётган пайтда бўлгани маъқул. Ана шу ҳолатда калла ҳаракати энг катта тезликка эришган бўлиб, бу кучли калла уриш имконини беради.
Якунловчи фаза – кейинги ҳаракатлар учун дастлабки ҳолатга ўхшайди. Суриб бориш тугагандан кейин гавда ҳаракати тормозланди. Олдинга томон жуда энгашиб кетиш ярамайди, чунки калла ургандан кейин бошқа ҳаракат ва ҳолатларга тайёр туриш керак бўлади.
Пешона билан зарб беришда каллани олд-орқа текисликда анчагина орқага тортиш катта куч билан калла уриш имконини беради. Шунда учиб келаётган тўпни, мўлжал қилинадиган нишонни кўриб туриш мумкин, бу эса муайян даражада зарба аниқ чиқишига сабаб бўлади.
Ўйиндаги вазиятга қараб пешона билан зарба бериш-нинг икки хил варианти қўлланилади: сакрамай зарба бериш ва сакраб зарба бериш.
Сакрамай пешона билан зарба беришдаги дастлабки ҳолат кичикроқ (50-70 см) одимлаб тик туришдир. Каллани орқага тортишда ўйинчи гавдасини орқага энгаштиради, орқадаги оёғини букиб, гавда оғирлигини шу оёққа ўтказади. Қўллар тирсакдан сал букилган бўлади (19-расм).
19-расм. Пешонанинг ўртаси билан зарба бериш
Зарба бериш ҳаракати орқада турган оёқни тўғрилаш ва гавдани ростлашдан бошланиб, калланинг олға томон кескин ҳаракати билан тугалланади. Гавданинг оғирлиги олдиндаги оёққа ўтказилади.
Сакраб пешона билан зарба бериш бир оёқ ёки икки оёқда депсиниб, юқорига қараб бажарилади (20-расм).
20-расм. Сакраб туриб пешонанинг ўртаси билан зарба бериш
Бурилиб пешона билан зарба бериш тўпнинг учиш траекториясини ўзгартириш керак бўлганда қўлланилади (21-расм).
21-расм. Бурилиб пешонанинг ўртаси Билан зарба бериш
Бу усул билан сакрамай зарба берганда орқага энгашилади ва айни вақтда гавда зарба мўлжал қилинган томонга (кўпинча 900 гача) бурилади. 30-50 см оралиқда бир-бирига параллел турган оёқлар ҳам гавда билан бирга бурилади. Оёқлар учида бурилиш қулайроқ.
Чакка билан зарба бериш тўп ўйинчининг ён томо-нидан учиб келаётган бўлиб, бурилиб пешона билан зарба беришнинг иложи бўлмаганда ишлатилади.
Бу усул билан сакрамай зарба беришда дастлабки ҳолат оёқларни кериб (30-50 см) тик туришдир. Агар тўп чап томондан келётган бўлса, зарба беришга чоғланиш учун гавда ўнг томонга энгаштирилади (22-расм).
22-расм. Пешонанинг чеккаси билан зарба бериш
Йиқила туриб тўпга калла билан зарба бериш ҳара-катлари калла билан зарба беришдаги юқорида тасвир-ланган ҳаракатлардан бутунлай фарқ қилади (24-расм).
24-расм. Йиқила туриб бош билан зарба бериш
Do'stlaringiz bilan baham: |