ҲУЖУМ ҚАТОРИ ЎЙИНЧИЛАРИ
Қанот ҳужумчилари.
Футболда ҳужум қаторининг бошқа ўйинчилари сингари қанот ҳужумчилари ҳам тезкор, чаққон, қўрқмас ва бардошли бўлишлари керак. Ҳаракат суръати ва маромини ўзгартира билиш, рақиб кутмаганда «портлай олиш» форвардлар (қанот ҳужумчилари) учун шарт бўлган хислат. Ерда ва ҳавода самарали кураша олиш учун ҳужумчилар сакровчан ва кучли бўлишлари керак. Ҳужумчиларнинг бисотида тўпсиз моҳирона манёвр қилиш ҳамда зарба бериш, тўпни мослаш, тўп олиб юриш, рақибни алдаб ўтишдек хилма-хил техник усулларни юқори тезлик билан бажара билиш малакалари мавжуд бўлиши шарт. Қолган ҳужумчилар каби улар ҳам ҳужум ҳаракатларининг якунловчи босқичида қатъийлик ва мустақиллик кўрсатиш-лари, комбинацион ўйинда шериклар билан моҳирона, баҳамжиҳат ҳаракат қилишлари, буни индивидуал импро-визация билан бирга қўшиб олиб боришлари керак.
Ҳужумда қанот ҳужумчиларига қўйиладиган асосий талаблар:
а) «ўйиндан ташқари ҳолат» чегарасида моҳирлик билан ўйнаш, шунингдек, орқа ва ўрта қатор ўйинчилари узатган тўпни олиш учун ортга қайта билиш;
б) қанотда тезкор шахсий манёвр қилиб, кейин тўпни рақибнинг жарима майдонига узатиш ёки ғизиллатиб ошириб бериш;
в) ҳужум қаторидаги шериклари билан ёинки ҳужумга қўшилган ҳимоячилар ва ўрта қатор ўйинчилари билан ҳамкорлик қилиш;
г) ҳужумни якунлашда қатнашиш.
Ҳужуми бекор кетганидан кейин мудофаага ўтаётганда, қанот ҳужумчиси қанот ҳимоячисини таъқиб қилади ёки энг яқинидаги тўпни эгаллаган рақиб билан кураш бошлайди. Қанот ҳужумчиси натижали ҳужум қилиш учун куч сақлаб, мудофаа ҳаракатларида кам, лекин фаол қатнашади.
Марказий ҳужумчи.
Ҳужумни кескин давом эттириш йўлларини узлуксиз излаш, ҳужум қаторининг «учида» ўйнаш, команда уриниш-ларини натижали якунлашда фаол қатнашиш бу футбол-чининг асосий вазифаси ҳисобланади. Марказий ҳужумчи зарба позициясига энг қисқа йўл билан етишга интилиб, майдоннинг бутун кенглиги бўйлаб кўп марталаб ва хилма-хил тарзда очилиб чиқади. У тезкор манёвр қиладиган, битта, баъзан эса бир нечта ҳимоячи билан курашда дарвозага қарата зарба бера оладиган, шериклари тепалатиб узатган тўпдан моҳирона фойдалана биладиган, қайтган тўпга қўшимча зарба беришга интиладиган бўлиши керак. Кураш-да қўрқмаслик, қатъийлик, фидойилик – бу хислатларнинг ҳаммаси юқори маҳоратли марказий ҳужумчиларга хос фазилатлардир.
Аслида мудофаада марказий ҳужумчиларнинг муайян вазифалари бўлмайди. Уларнинг ҳужумдаги фаоллигининг ўзи ҳужум қаторига бориб қўшилишга журъат этолмаётган бир неча ҳимоячилар ҳаракатини бўғиб туради, чунки уларнинг орт томонида тезкор, манёврли рақиблари бор. Марказий хужумчи яккама-якка кураш ва вақт танқислиги шароитида индивидуал ҳаракатлар билан гуруҳ ҳаракат-ларини моҳирона қўшиб олиб борадиган, позицияни усталик билан танлайдиган, якунловчи ҳаракат ёки усулларни бажара оладиган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |