1-§. «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» фани ва унинг предмети, мақсади, вазифаси ва мазмуни
Мақсади: «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» фанининг асосий мақсади магистрантларнинг замонавий ахборот технологиялаврининг усул ва воситалари ҳақидаги билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ва улардан фойдалана олишни ташкил этиш услубларини тушунтириш, шунингдек мутахассислик фанларини психология, педагогика, биология ва бошқа фанлар билан алоқасини кўрсатиш.
Ўқув вазифалар:
магистрантларни ўқитиш услубиёти фани билан алоқадор асосий далил ва ҳодисалар билан таништириш;
мутахассислик фанларини ўқитиш услубиётини информатика, ахборот технологиялари, психология, педагогика ва бошқа фанлар билан алоқасини кўрсатишни билиш;
илмий дунёқарашни шакллантириш.
Режа:
Ташкилий он.
Машғулот мақсадини қўйиш.
«Болаларни информатикага ўқитиш осонми?» мавзусида мунозара.
Курснинг умумий характеристикаси.
Хулоса.
Машғулот тури: маъруза.
Машғулотниг давомийлиги: 2 соат.
Адабиёт:
Лапчик М.П. Методика преподавания информатики: Учеб. пособие для студ. пед. вузов / - М.: Издательский центр «Академия», 2005
Софронова Н.В. Теория и методика обучения информатике: Учеб. пособие / -М.: Высш. шк., 2004.
Ташкилий он (талабаларнинг саломлашиши, танишув, йўқлама қилиш)
Машғулот мақсадини қўйиш (бугун машғулотда биз мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси предмети нимани ўрганади ва унинг информатика ўқитувчисини тайёрлашдаги ўрни, шунингдек ушбу курснинг мақсади ва вазифаларини ўрганамиз)
Болаларни информатикага ўқитиш осонми?» мавзуси бўйича мунозара.
Ҳар бир янги курсни ўргана бориб, биз кўпинча ўзимизча: «Нима учун?», «Уни ўрганиш компетент мутахассис бўлишимизда нима беради?» каби саволлар берамиз.
курснинг «информатика ўқитиш услубиёти» номидан, у ўзига хос хусусий услубиётни ташкил этиши ва информатикани предмет сифатида ўрганишни ўзига олади.
ўзимизга ўраганиш заруратини аниқлаш учун, қуйидаги саволларга жавоб бериб билишга ҳаракат қилайлик:
«Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» фани нима учун ўқув режага киритилган?
Ушбу курс қандай фан ва предметлар билан алоқадор?
Талабаларни ўқитиш учун ўқитувчи қандай сифат, кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим?
Мунозара мобайнида қуйидаги хулосаларни шакллантириш керак: курсни киритилиши ўқувчиларни ахборотлашган жамиятида ўзаро таъсир этиш, таълимда ва ижтимоий ҳаётда ахборот технологияларининг аҳамияти ортиб бориши туфайли ижтимоий шароитларнинг ўзгариши билан боғлиқ. «Информатика ўқитиш услубиёти» фани кўпгина фан ва предметлар билан алоқадор; ўқитувчи ўқувчиларнинг тушунчаларни шакллантириш кўникмаларини ташкил этиш билан ҳам, ривожлантирувчи ва ўқитиш дастурлари билан ишлашни ҳам эгаллаган бўлиши лозим.
Муҳокамадан сўнг ўқитувчининг сифатлар моделини тузуш мумкин.
Курснинг умумий характеристикаси.
1985 йили умумий таълим мактабларига алоҳида «Иформатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» предметини киритилиши педагогика фаннинг янги соҳасини шаклланишига старт бериб, унинг объекти информатикага ўқитишдан иборат бўлди. Илмий мутахассисликларни расмий синфлаштиришига монанд равишда, замонавий босқичда жамиятнинг қўйган информатикага ўқитишнинг қонуниятларини тадқиқ қиладиган педагогиканинг ушбу бўлими, ҳозирги кунларда «таълим ва тарбия назарияси ва услубиёти (информатикага; таълим турлари бўйича: макабгача, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим турларини, информатикани мустақил ўрганишни, ўқитишнинг масофали шаклини олиши лозим)» номини олди. Саналган ҳар бир соҳа илмий педагогика олдида ўзининг муаммоларини қўймоқда. Бизни кўпроқ информатикани умумий таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларидаги ўқитиш қизиқтиради.
Информатика таълим ва тарбия назарияси ва услубиёти ҳозирги пайтда жадал ривожланмоқда. Ундаги кўпгина масалалар яқинларда пайдо бўлиб, ҳали ўзининг чуқур назарий асосини ҳам, узоқ тажрибасини ҳам олгани йўқ.
Информатикани ўқитиш услубиёти умумий мақсадлар билан биргаликда ўзининг олдига қуйидаги масалаларни қўяди:
Информатикани ўрганишнинг аниқ мақсадини аниқлаш;
Шунингдек, мос умумий таълим предметининг мазмуни ва уни ўрта таълимдаги ўқув йўналиш сифатида ўрни;
Мактабга ва ўқитувчи-амалиётчига қуйилган мақсадларга эришишга қаратилган ўқитишнинг энг мақбул услублари ва ташкилий шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда таклиф этиш;
Информатикага ўқитишнинг барча воситаларини кўриб чиқиш (ўқув қўлланмалар, дастурий ва техник воситалар ва ш.к.) ва уларни ўқитувчининг ишлаш амалиётида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Бошқача айтганда, информатикани ўқитишда ҳам бошқа фанларни ўқитиш услубиётидаги каби асосий масалаларнинг:
Информатикага нима учун ўқитиш керак?
Нимани ўрганиш керак?
Информатикага қандай ўқитиш керак?
каби анаънавий учлиги қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |