1-§. «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» фани ва унинг предмети, мақсади, вазифаси ва мазмуни Мақсади: «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси»



Download 126 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi126 Kb.
#292275
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маъруза. МФУМ предмети

Информатика ўқитиш услубиёти — ёш фан, лекин у бўш жойда шаклланмаган. Илгарилаб кетган умумий кибернетика таълими фундаментал дидактик тадқиқотларининг мақсади ва мазмуни, информатика киритилишидан аввал мактаб томонидан тўпланган педагогик тажрибалар:

  • ўқувчиларга кибернетика элементларини ўқитилиши;

  • алгоритмлаштириш ва дастурлаштириш;

  • мантиқ элементлари;

  • ҳисоблаш ва дискрет математикаларини

информаткани ўқитишда муҳим умумий таълим ёндашувдаги масалаларини ишлаб чиқиш қарийиб ярим аср тарихига эга. Информатика ўқитиш услубиёти ўзиниг ривожланишида фалсафага, педагогикага, психологияга, инфор­матикага (шу жумладан, мактаб информатикасига), шунингдек умумтаълим мактабининг умумлашган амалий тажрибасига таянади.
Информатика услубиётини бирлаштирувчи барча услубий-педагогик билимлар ва тажрибалар ичидан, давлат таълим стандартларига мос ҳолда «Информатика ўқитиш услубиёти» мутахассислиги бўйича тайёрлаш таълимий-касбий дастурининг «Информатика ўқитиш назарияси ва услубиёти» ўқув предмети ажралиб туради. 1978 йиллари «Математика ва чизмачилик» ва «Математика-физика» мутахассисликлари бўйича ўқитувчилар тайёрлаш ўқув режасига «Ҳисоблаш математикаси ва дастурлаштириш» курси киритилган. Математика ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида ушбу курсни Низомий номидаги педагогика институтида ўқитиш мобайнида олинган тажрибалар 1979 йили А.Абдуқодиров томонидан Свердловск давлат педагогик институтининг «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» кафедраси мудири В.Г.Житомирский ташкил этган информатика услубиёти бўйича халқаро анжуманларда «Тошкент ДПИда ҲМваД курсини ўқитиш тажрибасидан» (1979 й.), «“ҲМД ва ЭҲМда практикум” курсини ўқитиш жараёнида математика ўқитувчиларини услубий тайёргарлигини такомиллаштириш» (1984 й.) мавзуларида маърузалар ўқиб, Ўзбекистон мактабларига ва олий педагогик таълим институтларига «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» курсини киритилиши ва ўқитилишига асос солди. Россия олий таълим муассасаларидаги ижобий тажрибаларини республикада кенг ёйди. Дастлаб, физика-математика факультетлари негизида математика ўқитувчиси мутахасисслигига қўшимча сифатида тайёрлашни ташкил этиш муносабати билан педагогика олий таълим муассасаларининг ўқув режаларига 1985 йили «Информатика ўқитиш услубиёти» ўқув курси киритилган. Тезликда ушбу курс бўйича биринчи ўқув қўлланма пайдо бўлди (Лапчик М.П. Методика преподавания информатике, 1987 й.). Мактабларда «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» предметини ўқитишга на дарслик ва на компьютерлар бўлган. Компьютер ўрнида микрокалькуляторлар, кейинроқ «Правец» компьютерларидан фойдаланила бошланган. Ўмумий таълим мактабларида информатика дарсларини турли адабиётлардан ёки Россияда чоп этилган дарсликлардан фойдаланиб, ташкил этилар эди. Республикамиз мактабларининг бир қисми синфлари «Ямаха» компьютерлари билан жиҳозланиши муносабати билан ИҲТА предметини ташкил этишни енгиллаштириш ва ўкитувчиларга услубий ёрдам бериш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига Киев шаҳрида А.А.Абдуқодиров Москва ва Киев услубчи – олимлар билан ҳамкорликда Пакет педагогических программ по курсу «Основы информатики и ВТ»: И 89 (MSX - М) Уз (Ямаха MSX-2): Метод.указания по проведению практ. работ (ўқитувчилари учун) ва Пакет педагогических программ по курсу «Основы информатики и ВТ»: И 89( MSX-M) Уз (Ямаха MSX-2): Метод. рекомендации каби дастурларни ишлаб чиқиб республика мактабларига тарқатилди. Республикада дастлаб фойдаланилган дарслик (Ершов А.П., Кушниренко А.Г. и др. Основы информатики и вычислительной техники (учебное пособие для сред. учеб. завед.), 1989 г. ва Кушниренко А. Г. и др. Основы информатики и ВТ. Учебник для ср. уч. заведений, 1990 г.)лар А.Абдуқодиров томонидан таржима этилиб республика умумтаълим макталари дарслик билан таъминланишига замин яратилди. 1993 йилдан эътиборан 10-11-синфларда ўқитилаётган ИҲТА предмети республикамизда 8-9-синфдан ўқтила бошланди. Шу муносабат билан 1993 йили А.Абдуқодиров раҳбарлигида биринчи ўзбек тилидаги дарслик (Абдуқодиров А.А. ва бошқ. Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари (8 - синф учун дарслик).-Т.:Ўқитувчи, 1993.-152 б.) тайёрланди, чоп этилди ва тажриба синовдан ўтказила бошланди. Унинг камчиликлари тузатилиб, педагогик тажрибанинг ижобий натижаларини эътиборга олиб 1994, 1996 йиллари у қайта нашр этилди ва барча умумтаълим мактабларига тарқатилди. 10 - синф ўқувчилари учун ўзбек тилидаги дастлабки дарслик 1996 йили (Абдуқодиров А.А. Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари (10 - синф учун қўлланма).- Т.: Истиқбол.-114 б.) тажриба синовдан ўтказила бошланди ва камчиликлар тузатилиб, «Ўқитувчи» нашриётида қайта чоп этилди. 1993 йилдан эътиборан Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтига математика ва информатика мутахассислиги бўйича ўқитувчилар тайёрлаш учун дастлабки қабул амалга оширилди. 1995 йилдан бошлаб «Информатика» мутахассислиги бўйича Давлат таълим стандартлари жорий этилган. Республикада информатика ўқитувчиларини тайёрлаш тобора кенгая борди. Лекин информатика ўқитиш услубиёти бўйича мос адабиётларни анча вақтгача йўқлиги, олий таълим муассасаларида ташкил этилаётган машғулотлар аксарият вақтларда даврий нашрларга таянилган ҳолда олиб борилди. Бўлажак ўқитувчиларнинг услубий тайёргарлиги учун расмий мўлжал бўлиб, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини намунавий ўқув дастурлари хизмат қилди. Ушбу ўқув курснинг мазмунини асосий дастурий-техник воситалари, шунингдек мактаб курсининг аниқ мавзуларини таянч ва касбий ўқитиш босқичларида ўқитиш услублари билан биргаликдаги информатика ўқитиш услубиётининг умумий назарий асослари ташкил этади.
1994 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» предметини ўқитишга мўлжалланган А.Абдуқодировнинг дарсликлари ўзбек тили билан бир вақтда қорақалпоқ тилида, 1997 йилдан эса тожик, қозоқ, туркман, қирғиз, рус тилларда ҳам чоп этила бошланди.
Информатика ўқитиш услубиётининг информатика фани, психология, педагогика ва бошқалар билан алоқадорлиги. Информатика ўқитиш услубиёти курсининг ўрганиш объекти информатика тушунчаларидан иборат бўлганлигидан, курс уларнинг хусусиятларини ҳисобга олади, яъни ихтиёрий материални баён қилиниши асосий: ахборот, модель, алгоритм тушунчаларга мос ҳолда олиб борилади.
Синфда ишлашнинг услуб ва шаклларини танлашда ўқувчиларнинг субъектив психологик характеристикаларини ҳисобга олиниши зарур. Бундай билимларни психология тақдим этади. Услуб дидактиканинг қисми бўлиб, ўз навбатида педагогиканинг қисмидан иборат. Шунинг учун, унда педагогиканинг тадқиқот услублари фойдаланилади, дидактиканинг қонун ва тамойиллари (фаоллик; ўқитишда назария билан амалиётни боғлиқлиги; кўргазмалилик; ўқитишнинг тарбияловчи характери; илмийлик; ўқитишда мунтазамлилик ва изчиллик; ўқитишнинг тушунарли бўлиши; намуналардан фойдаланиш; ўқувчиларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш; билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг пухта бўлиши ва дидактик редукция тамойиллари) бажарилади.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish