1-§. «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» фани ва унинг предмети, мақсади, вазифаси ва мазмуни Мақсади: «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси»



Download 126 Kb.
bet3/7
Sana25.02.2022
Hajmi126 Kb.
#292275
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-маъруза. МФУМ предмети

Фаоллик тамойили. Ўқувчилар ҳар бир дарсга фаол қатнашиши керак, чунки ўқувчи қандайдир иш бажарса, билимни онгли ўзлаштиради ва у хотирасида чуқур ўрнашиб қолади. Натижада ўқувчи билимни яхшироқ ва чуқурроқ ўзлаштиради, эслаб қолади ва унинг фанга қизиқиши ортади.
Назариянинг ўқитиш амалиёти билан боғлиқлиги тамойили. Илмий билимлар фаолиятга хизмат қилганлиги ва ҳаёт билан боғланганлиги сабабли, бу билимларни эгаллаш учун уларнинг мазмунини ўзлаштириб олишгина эмас, балки билимларни амалда қўллай билиш ҳам зарур.
Ўқувчиларни амалий фаолиятга тайёрлаш назарий билимлар бериш жараёнида бошланади, кейинчалик у тажриба ва амалий машғулотларда давом эттирилади. Бу машғулотларда ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида тажрибадан олинган билимларнинг ишонарли эканлигини текширадилар, уларни мустаҳкамлайдилар ҳамда уларда шу билимларни амалда қўллаш кўникмалари ва малакалари ҳосил бўлади.
Ўқитишнинг кўргазмалилиги тамойили. Ўқувчиларда ўрганилаётган жараёнларни, нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилиш билан боғлиқ муайян ҳиссий амалий тажриба бўлган тақдирдагина улар билимларни онгли суратда ўзлаштирадилар. Бу тамойил ўқитиш жараёнида турли сезгилардан: кўриш, эшитиш, сезиш ва бошқалардан фойдаланишни талаб этади. Ўқувчилар объектни қанчалик ҳар томонлама идрок қилишса, уларнинг шу объект ҳақидаги билими ҳам шунчалик тўла ва чуқур бўлади.
Машғулотларда турли хил кўргазмали қуролларни қўллаш ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштиради, уларнинг диққатини сафарбар этади. Билимларни иложи борича кўргазмали ва реал ҳаётга яқин қилиб татбиқ этиш – бир томондан тилнинг тушунарлилигини ва ўқитиш жараёнида аудио-визуал воситалардан фойдаланишни талаб қилса, иккинчидан, у бевосита иш жараёнида ва реал ҳолатда ўқитишни тақозо этади.
Ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили ўрганилаётган материалнинг мазмуни, ҳажми ва ўқитиш услублари ўқувчиларнинг ёшига, тайёргарлик даражасига, жисмоний кучи ва билиш имкониятларига мос бўлишини талаб этади.
Намуналардан фойдаланиш тамойили. Ўқитувчи ўқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим яхши намуналарни танлашга ҳаракат қилиши керак. Яхши нусха (модел), амалиётдан намунавий мисоллар, яхши ҳамда ёмон маҳсулотлар ҳам кутилган даражадаги натижанинг сифати қандай бўлиши ёки бўлмаслигини аниқ кўрсатади.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish