1- мавзу: Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асослари



Download 0,87 Mb.
bet59/81
Sana28.10.2022
Hajmi0,87 Mb.
#857423
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   81
Bog'liq
1 бўлим Қурилиш Microsoft Word

3.УМУМХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ФОЙДА (Фух) ЁКИ ЗАРАР (Зух). Ушбу кўрсаткич қуйидагича топилади:
Фух (Зух) = Фаф (Заф) + Фмф – Змф
Бу ерда: Фмф – молиявий фаолиятдан олинган фойда;
Змф - молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар.
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотлари молиявий фаолиятидан олинган даромадлар 9500 «Молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда ҳисобга олинади. Бу счётларнинг кредитида молиявий фаолиятга доир даромадлар, яъни роялти, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар, валюталар курслари фарқидан даромадлар, узоқ муддатли ижарадан даромадлар ва қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар ҳисоблаш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.
Роялти кўринишидаги даромадлар деганда қурилиш ташкилотларининг номоддий активларини, масалан қурилиш бўйича лойиҳалар, меъёр ва тартиблар (стандартлар тўплами), лиценциялар ва бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу даромадларни ҳисобланиши 4850 “Олинадиган роялти” счётининг дебетида ва 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Дивидендлар – бу қурилиш ташкилотининг акцияларга киритилган молиявий инвестициялари учун ҳисобланган даромад. Ушбу даромадни ҳисоблашга асос бўлиб ўзга акциядорлик жамиятларининг қурилиш ташкилотига дивиденд ҳисобланганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси ҳисобланади. Ушбу хабарномада жами ҳисобланган дивиденд суммаси, ундан ушланган дивиденд солиғи суммаси ва тўланадиган дивиденд суммаси акс эттирилади. Агар хабарномада дивиденд солиғини ушланмаганлиги уқтирилган бўлса, у ҳолда ушбу солиқни дивиденд олган қурилиш ташкилоти тўлаши лозим. Ҳисобланган дидивенд кўринишидаги даромадлар 4840 “ Олинадиган дивидендлар” счётининг дебетида ва 9520 “Дивиденд кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда қурилиш ташкилотининг бошқа юридик шахсларга берган қарзлари ва кредитлари учун ҳисобланган фоизлар тушунилади. Ушбу фоизлар суммаси тузилган шартномалар асосида ҳисобланади. Фоиз кўринишида ҳисобланган даромадлар 4830 “ Олинадиган фоизлар” счётининг дебетида ва 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish