1- мавзу: Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асослари



Download 0,87 Mb.
bet1/81
Sana28.10.2022
Hajmi0,87 Mb.
#857423
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
1 бўлим Қурилиш Microsoft Word






1- МАВЗУ: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ


Режа:
1.Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари
2.Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг
вазифалари
3.Қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатининг
хусусиятлари


1.Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари

Малакатимиз иқтисодиётини ривожланишида қурилиш тармоғи муҳим ўрини тутади. Айнан ушбу тармоққа кирувчи қурилиш ташкилотлари орқали иқтисодиётнинг барча соҳасига реал инвестициялар киритилади. Қурилиш тармоғи мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳасида янги қувватларни қуриш, ишга тушириш, мавжуд қувватларни модернизациялаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, таъмирлаш ва бошқа шу каби ишларни амалга оширишнинг бош ижрочиси ҳисобланади.


Мулкий шакли ва юридик мақомига кўра қурилиш ташкилотлари очиқ акциядорлик жамиятлари (ОАЖ), маcъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ), хусусий корхоналар (фирмалар) ва давлат унитар корхоналари бўлиши мумкин. Ушбу мақомдаги қурилиш ташкилотларини тузиш ва улар фаолиятини юритиш республикамизда бу турдаги хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари, шунингдек ушбу ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Номланишига кўра ҳам қурилиш ташкилотлари турличадир. Чунончи, уларнинг энг кенг тарқалган номи бўлиб ҳаракатланувчи механизациялашган колонна (ХМК–ПМК) ҳисобланади. Қурилиш ташкилотларига бундайин номни берилиши негизида уларнинг қурилиш, қурилиш монтаж ва бошқа ишларга доир ўз фаолиятини бевосита буюртма берилган жойларда махсус харакатланувчи техник воситалар, машина ва механизлар ёрдамида амалга оширишлари ётади. Бундан ташқари қурилиш тармоғида хусусий қурилиш фирмаси, шўъба қурилиш корхонаси, қурилиш компанияси, қурилиш трести каби номлардаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳам мавжуд.
Фаолият юритиш доирасига кўра қурилиш ташкилотлари тармоқ ва тармоқлараро қурилиш ташкилотларига бўлинади. Тармоқ қурилиш ташкилотлари халқ хўжалигининг алоҳида олинган тармоқларида ўз фаолиятини юритадилар.
Ихтисослашганлигига кўра қурилиш ташкилотлари махсус ва универсал ташкилотлар бўлиб ҳисобланади. Масалан, қурилиш ташкилотларининг метро қурилиши, уй қурилиши, йўл қурилиши, кўприк қурилиши ва бошқа шу каби махсус ихтисослашган турлари мавжуд. Айрим қурилиш компаниялари (трестлари) кўп тармоқли, яъни универсал ташкилотлар бўлиб ҳисобланади.
Ходимларининг сонига кўра қурилиш ташкилотлари микрофирмалар, кичик корхоналар, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг қонун ҳужжатларига кўра қурилиш тармоғида микрофирмалар бўлиб ходимларининг сони 20 тагача, кичик корхоналар бўлиб ходимларининг сони 50 тагача бўлган корхоналар ҳисобланади.
Таъсисчиларининг таркибига кўра қурилиш ташкилотларини маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бўлиш мумкин. Хорижий инвестициялар иштирокидаги қурилиш ташкилотлари устав капиталининг миқдори энг камида 150000 АҚШ доллари миқдорида бўлиши лозим. Ушбу устав капитали миқдори маҳаллий ва хорижий таъсисчилар маблағларидан ташкил топади.
Қурилиш ишларини бажаришдаги ўрнига кўра қурилиш ташкилотлари бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотларга бўлинади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish