1- мавзу: Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш асослари



Download 0,87 Mb.
bet14/81
Sana28.10.2022
Hajmi0,87 Mb.
#857423
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   81
Bog'liq
1 бўлим Қурилиш Microsoft Word

0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётининг дебетида қурилиш ташкилотлари томонидан сарфланган капитал қуйилмалар тўғрисида маълумотлар жамланади, кредитида эса капитал инвестиция суммасини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши акс эттирилади. Счётнинг қолдиғи дебет томонида бўлиб, у тугалланмаган қурилишга тўғри келадиган капитал қуйилмалар суммасини кўрсатади.
0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» счётининг дебетида таъминотчидан қабул қилинган асосий воситанинг қиймати, шунингдек уни ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа харажатлар акс эттирилади, кредитида эса счётнинг дебетида тўпланган суммани асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши кўрсатилади. Дебет ва кредит оборотлари суммалари тенг бўлганлиги учун бу счёт сальдога эга бўлмайди.
0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» счётида юқоридаги счётларга киритилмаган капитал инвестициялар, жумладан асосий воситаларни кенгайтиришга, реконструкция ва модернизациясига сарфланган капитал қуйилмалар ҳисобга олинади. Бу характердаги қуйилмаларнинг суммалари кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилиш далолатномалари асосида ҳаракатда бўлиб келган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.
Қурилиш ташкилотларига асосий воситалар юқори ташкилотдан, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул келиб тушиши ҳам мумкин. Бундай асосий воситалар шартномалар, счёт-фактуралар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида бепул олинган асосий воситаларга қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 8530 «Қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулк»
Бепул берилган асосий воситаларни ташиб келтириш харажатлари уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва бу ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар»
Кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар»
Бир вақтнинг ўзида:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
Кредит 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар»
Қурилиш ташкилотларига таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси)га асосан таъсисчилардан қабул қилинган асосий воситалар счет-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish