Иккинчи ҳолатда. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 2000 сўм (40000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси 6000000 сўм (2000*3000).
Қурилиш машиналари ва механизмлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган эскириш суммаси қурилиш ташкилотларида уларнинг қайси объектларда ишлаганлигига қараб ўша объектларнинг таннархига киритилади.
Эскиришни иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усулини транспорт воситалари бўйича қўллашда иш бирлиги бўлиб, улар томонидан бажарилган юк айланмаси (т/км), босиб ўтилган йўл (км) ёки наряда бўлган иш вақти (соат) ҳисобланади.
Эскиришни ҳисоблашнинг кумулятив усули. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматни амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Амортизация меъёри сифатида хизмат йиллари сонини хизмат йиллари сонларининг йиғиндисига нисбати олинади. Фақат ушбу нисбат бирлик қўлланишда тескари ҳолда ишлатилади.
Мисол. Краннинг бошланғич қиймати 40000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Краннинг хизмат муддатида 10 йил. Хизмат йиллари сонлари йиғиндиси 55 (1+2+3+4+5+6+7+8+9+10), мос равишда амортизация ҳисоблашда меъёр сифатида олинган сонлар нисбати:1-йил учун 10/55; 2-йил учун 9/55, 3-йил учун 8/55 ва шу тарзда 10-йил учун 1/55.
Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади.
Биринчи ҳолатда. 1-йил учун 6909090 сўм (38000000*10/55; 2-йил учун 6218182 (38000000*9/55) ва шу тарзда 10-йилда 690909 (38000000*1/55).
Иккинчи ҳолатда. 1-йил учун 7272727 сўм (40000000*10/55; 2-йил учун 6545454 (40000000*9/55) ва шу тарзда 10-йилда 727273 (40000000*1/55).
Кўриниб турибдики, кумулятив усул юқорида келтирилган иккита усулдан фарқли ўлароқ асосий воситаларни тезлаштирилган ҳолда амортизация қилинишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига мувофиқ кумулятив усулни қўллаш мол-мулк солиғини кам тўлашга олиб келади, чунки ушбу солиқ базаси бўлиб асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ҳисобланади. Бироқ, кумулятив усул бўйича ҳисобланган амортизация суммаси, агар у бир маромда ҳисоблаш усулида ҳисобланган эскириш суммасидан катта бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ суммаси даромад (фойда) солиғи базасига қайта қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |