Эскиришни қолдиқ қийматдан ҳисоблаш усули. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси белгиланган йиллик амортизация меъёрининг икки баравари миқдорида топилади. Чунончи, биринчи йилда у бошланғич қийматдан, кейинги йиллардан бошлаб эса йил охирига қолган қолдиқ қийматдан ҳисобланади. Хизмат муддатининг охирги йилида амортизация суммаси тугатиш қийматидан ташқари бўлган миқдорда ҳисобланади.
Мисол. Краз юк ташиш машинасининг бошланғич қиймати 12000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 200000 сўм. Хизмат муддати 5 йил, йиллик амортизация меъёри 20 %.
Юқоридаги маълумотлар асосида КРАЗ юк ташиш машинаси бўйича амортизация ушбу усулда қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (2.6-жадвал).
2.6-жадвал
Юк ташиш машиналари бўйича эскиришни қолдиқ қийматдан ҳисоблаш усули
Йиллар
|
Амортизация-ланадиган қиймат
|
Амортизация
меъёри, %
|
Йиллик амортизация
суммаси
|
Жамланган амортизация
суммаси
|
Қолдиқ қиймат
|
1
|
12000000
|
40
|
4800000
|
4800000
|
7200000
|
2
|
7200000
|
40
|
2880000
|
7680000
|
4320000
|
3
|
4320000
|
40
|
1728000
|
9408000
|
2592000
|
4
|
2592000
|
40
|
1036800
|
10444800
|
1555200
|
5
|
1555200
|
-
|
1355200
|
11800000
|
200000
|
Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш мақсадидаги барча асосий воситаларнинг ҳисобланган эскириши суммасини бевосита асосий ишлаб чиқариш счётига олиб бориб бўлмайди. Бунга сабаб шундаки, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилаётган барча қурилиш ишларига бир вақтнинг ўзида хизмат қилиши мумкин. Шу боис, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммалари дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ёки 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида алоҳида очилган аналитик счётларда акс эттирилади.
Ҳисобот ойи охирида юқоридаги счётларда акс эттирилган амортизация ажратмалари қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлар ўртасида махсус ҳисоб-китоб асосида тақсимланади. Амортизация харажатларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаб чиқиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин. Улар ичида энг кенг тарқалганлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
(1) амортизация суммасини ҳар бир объект бўйича олинган соф тушумнинг жами соф тушумдаги ҳиссасига қараб тақсимлаш;
(2) амортизация суммасини асосий воситаларнинг ҳисобот даврида ҳар бир объектда ишлаган иш вақти (бажарган иши)ни жами ишлаган иш вақтидаги (ёки жами бажарган ишларидаги) ҳиссасига қараб тақсимлаш;
3)амортизацияси суммаси қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатида белгиланган бошқа тартибларда тақсимлаш.
Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга кўра ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар амортизацияси тақсимотини қуйидагича ҳисоб-китоб қилиш мумкин (2.7-жадвал). Бундай тақсимот маълумотлари РТ-7 шаклдаги ишлов қайдномасида ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |