1- мавзу. Мамлакатнинг молия тизими: моҳияти ва мазмуни



Download 103,15 Kb.
bet9/14
Sana22.02.2022
Hajmi103,15 Kb.
#99675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 5364229628024064186

Жадвал 6 Илова килинади
Молиявий ресурсларни шакллантиришнинг асосий манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
-корхонанинг ўз ва унга тенглаштирилган маблағлари;
-молиявий бозорлардан жалб қилинган ресурслар;
-молия тизимидан қайта тақсимлаш натижасида келиб тушган маблағлар.
Молиявий ресурсларнинг шаклланишига хўжалик юритиш ва мулкчилик шакллари ҳам таъсир қилади. Масалан акциядорлик жамиятларида молиявий ресурсларни шаклланишида ўз маблағларининг таркибидаги акциядорлик капитали муҳим аҳамияти касб этади. Бюджет муассасаларининг молиявий ресурсларини манбалари таркибида давлат ва маҳаллий бюджетлар маблағлари асосий салмоқни ташкил қилади.
Молиявий ресурсларнинг ўлчами ва таркиби кўп томондан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва самардорликни юксалишига боғлиқдир. Ишлаб чиқаришнинг доимий равишда ўсиши ва унинг самардорлик кўрсаткичини юксалиши бир томондан корхоналар молиявий ресурсларини миқдорини ортишига, иккинчи томондан, давлатнинг молиявий ресурсларини миқдорини ўсишига олиб келади.
 
3. Корхонани молиявий бошқарув тизимида режалаштириш ва таҳлил.
Бошқариш– аниқ натижаларга эришиш учун объектга мақсадли йўналтирилган ҳолда таъсир қилишнинг шакллари ва усуллари йиғиндисидир. Бошқариш инсон фаолиятининг барча соҳаларига хосдир. Шунингдек, бошқаришнинг муҳим соҳаларидан бири молиявий фаолиятни бошқариш ҳисобланади.
Молиявий бошқаришда ҳар қандай бошқариш тизим каби бошқаришнинг объекти ва субъектлари ажратилади. Бошқариш объекти сифатида турли марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини шакллантириш ва фойдаланиш жараёнидаги молиявий муносабатлар майдонга чиқади. Молиявий муносабатларни таснифланиши бўйича бошқариш объектлари 2 асосий турга ажратилади: давлат молиясини бошқариш ва хўжалик субъектлари молиясини бошқариш. Шунга мувофиқ равишда бошқариш субъектлари сифатида: корхоналарнинг молиявий хизмат тизими ва молиявий органлар, солиқ органлари киритилади.
Молиявий бошқарувни амалга оширувчи барча ташкилий структуралар мажмуаси молиявий аппарат деб аталади.
Молиявий бошқарув қуйидаги функционал элементлардан ташкил топади:
- режалаштириш- ҳар қандай субъект режалаштириш жараёнида ўзининг молияваий ҳолатини баҳолайди ва молиявий ресурсларни кўпайтириш имкониятларини аниқлайди. Режалаштириш жараёнидаги бошқарув қарорлари молиявий ахборотлар таҳлили асосида қабул қилинади.
- оператив бошқариш- молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ёрдамида харажатларни минимумида максимал саматлантирувчи кўпни кўзловчи ҳамда оператив таҳлил асосида ишлаб чиқиладиган тадбирлар комплексини ўзида акс эттиради.
-назорат- бошқариш элементи сифатида режалаштириш ва оператив бошқариш жараёнида амалга оширилади. Унинг ёрдамида режалаштирилган молиявий ресурслардан фойдаланиш прогноз кўрсаткичларини хақиқий натижалар билан солиштиришлади.
Молияни бошқаришнинг функционал элементлари ичида асосий ўринни режалаштириш ташкил қилади.
Молиявий режалаштиришнинг объекти бўлиб хўжалик субъектлари ва давлатнинг молиявий фаолияти ҳисобланади. Ҳар бир хўжалик субъекти молиявий режасини тузади, яъни бу алоҳида муассасанинг смета харажатларидан тортиб то давлатнинг йиғма молиявий балансигача қамраб оладиган муҳим жараёндир.
Режалаштириш, бир қатор ўзининг хусусиятли жиҳатларига эга бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланади:
- маълум тартибга солинган жараёнлиги;
- ахборотларни қайта ишлаш билан боғлиқлиги;
- аниқ белгиланган мақсадга йўналтирилганлиги;
- вақтинчалик тавсифга эгалиги.
Режалаштириш деганда- миқдорий ва сифат тавсифидаги маълум бир мақсадларни ўрнатиш ва унга эришишнинг самарали йўлини аниқлаш жараёнидир. Молиявий режа молиявий режалаштиришнинг натижасидир.
Молиявий режалаштириш- молиявий ресурслар ва пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни режалаштиришдир.
Молиявий режа- давлат, хўжалик субъектлари даромад ва харажатларини боғловчи, олдиндан қўйилган молиявий мақсадларга эришиш усулларини тавсифловчи ҳужжатдир. Молиявий режалаштириш жараёнида корхонанинг молиявий мақсадлари аниқланади, корхонанинг жорий молиявий ҳолатига ўрнатилган мақсадларнинг мувофиқ келиш даражаси ўрганилади, ўрнатилган мақсадларга эришишга йўналтирилган фаолият кетма кетлиги шакллантирилади.
Молиявий режалаштириш бир нечта услубларга таянган ҳолда амалга оширилади. Шулардан асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- экстраполяция усули;
- норматив усули;
- математик моделлаштириш усули.
Экстраполяция усулининг моҳияти шундаки, ўтган ҳисобот даврининг молиявий натижаларидан хулоса чиқариб келгуси ҳисобот йили учун молиявий режани тузишни кўзда тутади. Молиявий кўрсаткичларнинг прогноз ва режали ҳисоб китоблари турли усуллардан фойдаланишга асосланади. Экцраполятсия усули молиявий кўрсаткичлар ва уларниг динамик ўзгаришларига асосланади. Молиявий кўрсаткичлар ҳисобот йилидаги кўрсаткичлар асосида амалга оширилади.
Норматив усулда, белгиланган норма ва нормативлардан фойдаланиш кўзда тутилади. Масалан: бюджетдан молиялаштириладиган таълим муассасаларида ўкувчилар контингенти ва х.к.
Математик моделлаштириш усулида реал иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни такрорловчи молиявий моделлар тузиш орқали амалга оширилади. Молиявий ресурсларни манбаларини улардан фойдаланиш билан мувофиқлаштириш асосидаги режалаштириш жараёни баланс усули ҳисобланади.
Ситуацион таҳлил ва башорат қилиш усули асосида қаттиқ ёки функционал детерминациялашган боғлицликни ўрганишга мўлжалланган модел ётади. Бу моделдан фойдаланиш ва унга турли омиллар: реализациядан тушум, активларнинг айланувчанлиги, ташқи манбаларга молиявий боғлиқлик даражаси каби кўрсаткичлар таъсири остида башорат кўрсаткичларини аниқлаш билан - хусусий капитал рентабеллигининг башорат кўрсатчикларини аниқлаш мумкин.
Режалаштирилаётган лойиҳа бўйича мумкин бўлган натижаларнинг башорати қуйидаги формула орқали амалга оширилади:
n
Pk  = 1; (1)
k=1
(1) формула орқали асосий мезонлар аниқланади(масалан, кутилаётган фойдани максималлаштириш).
n
E(R)=S Rk*Pk max; (2)
k=1
Мазкур формула орқали корхона учун маълум мезонлар асосида самарали муқобил вариантлар танлаб олиниши мумкин.
Корхоналар молиявий бошқарув тизимининг функционал моделида таҳлил муҳим функционлар секциялардан бири ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботларни таҳлил қилишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
- ҳисоботни ўқиш ва абсолют кўрсаткичларни таҳлил қилиш;
- горизонтал таҳлил;
- вертикал таҳлил;
- тренд таҳлили;
- молиявий коэффициентлар таҳлили.
Ушбу таҳлил усуллари воситасида корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳолати ва динамикаси комплекс баҳоланади.
Молиявий таҳлил тизимида ишлатиладиган асосий молиявий коэффициентлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:

 

 

 

Молиявий коэффициентлар

 

 

 




 

 

 

 

 

 

 

 

Ликвидлилик коэффициенти

 

Ишбилармон фаоллик коэффициенти

 

Рентабеллик коэффициенти

 

Капиталлар структураси коэффициенти

 

Бозор фаоллик коэффициенти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий ликвидлилик

 

Активларнинг айланувчанлилиги

 

Активларнинг рентабеллилиги

 

Молиявий боғлиқлик коэффициенти

 

Бахо-фойда муносабати

Муддатли ликвидлилик

 

Дебиторлик карзларининг айланувчанлиги

 

Реализациянинг рентабеллилиги

 

Хусусийлик коэффициенти

 

Акцияларнинг даромадлилиги

Абсолют ликвидлилик

 

Кредиторлик карзларининг айланувчанлиги

 

Хусусий капиталнинг рентабеллилиги

 

Кредиторлардан химояланганлик коэффициенти

 

Тўланган дивидендларнинг улуши

Соф айланма маблағлар

 

Иғч заҳираларининг айланувчанлиги

 

Битта акциянинг фойдалилиги

 

 

 

 

 

 

Операцион циклларнинг давомийлиги

 

 

 

 

 

 

 
Ликвидлик коэффициенти коръхонанинг қисқа муддатли мажбуриятларини қайтара олиб қобилиятини кўрсатиб беради.
Ишбилармон фаоллик коэффициенти корхоналарнинг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланишларини кўрсатиб беради.
 Рентабеллик коэффициентлари корхоналарнинг фаолиятини молиявий натижаларининг самарадорлигини кўрсатиб беради.
Капиталлар структураси коэффициенти корхоналарнинг узоқ мудатли мажбуриятларини қайтара олиш имкониятларини кўрсатиб беради.
Бозор фаоллиги коэффициенти эса корхоналарнинг инвесторлар учун жоал қилувчанлигини кўрсатиб беради.
 
4. Корхоналарнинг асосий ва айланма активлари.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида асосий капитал айланма маблағлардан фарқли ўлароқ ўзининг қийматини аста секинлик билан бир неча такрор ишлаб чиқариш жараёнида амортизация фонди шаклида тиклаб боради. Асосий воситалар такрор ишлаб чиқариш босқичларида капитал қўйилмалар орқали доиравий равишда шаклланиб боради.
Асосий фондларнинг доиравий айланиши.
Асосий воситалар
Баланс быйича асосий фондларнинг бирламчи =иймати
Асосий фондларнинг қолдиқ қиймати
Капитал қўйилмалар
Асосий фондларнинг эскириши
Амортизация ажратмалари
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди
 
Молиялаштириш манбалари:
-Фойда ва корхонанинг бошқа молиявий ресурслари.
-Акционерлик капитали.
-Узоқ муддатли кредитлар
-Бюджет ва БТФ маблағлари
 
Маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида асосий фондларнинг эскирган қиймати маҳсулот реализацияси натижасида тушадиган пул тушумлари тақсимланиши жараёнидаги амортизация ажратмалари шаклида харажатларга олиб борилади.
Амортизатсия ажратмалари асосий фондларнинг меъёрдаги хизмат муддатлари мобайнида ажратилади.
Амортизация- асосий воситанинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация қийматини мунтазам равишда тақсимлаш ва кўчириш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир

Амортизация

 

Эскириш

Амортизация- асосий воситанинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация қийматини мунтазам равишда тақсимлаш ва кўчириш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир.

 

Эскириш асосий воситалардан фойдаланиш вактида уларнинг техник ишлаб чиқариш хоссаларини аста секинлик билан йўкотиши жараёнидир.

Амортизация ҳисоблаш асосий воситанинг эскиришини ҳисобга олган ҳолда қийматини маҳсулот таннархига ўтказилиши ҳисобланади.
Амортизация ҳисоблаш жараёни корхоналар хўжалик фаолиятига бевосита боглик.
Амортизация ишлаб чиқариш жараёнида исътемол килинган асоси воситалар қийматини шакллантириш мақсадида пул фондини шакллантириш жараёнидир.

 

Эскириш ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалардан фойдаланиш хусусиятларига боглик.

Умумий хулоса килиб айтганда эскириш амортизациянинг дастлабки шарт шароитидир.

 
Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг ҳиссадорлик жамиятларининг меёрдагидек иқтисодий фаолияти учун айланма маблағлар талаб қилинади.
Аксарият иқтисодий адабиётларда жорий активларга инвестиция қилинган маблағларни “Айланма маблағлар” атамасидан ташқари “айланма капитал”, “айланма активлар” ёки «жорий активлар” каби иборалар қўлланилиб, асосан иқтисодий назария ва хўжалик юритишнинг хорижий тажрибасидан олинади. Моҳиятига кўра, айланма активлар корхона ишлаб чиқариш капиталининг бир қисми бўлиб, унинг қиймати ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказилади ҳамда ушбу товарни сотгандан сўнг корхонага қайтарилади. Айланма капитал кўпинча корхонанинг пул маблағлари ҳисобланувчи ёки ишлаб чиқариш жараёнида пул маблағларига айлантирилувчи ҳаракатчан активлари қаторига киритилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 27 августда 44-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти(4-сон БҲМС)да айланма активлар «жорий активлар деб эътироф этилади”.
Иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнига кўра, “айланма маблағлар” ва “айланма активлар” ўртасида сезиларли фарқ йўқ. Корхона доимий капиталининг таркибий қисми сифатида улар хом ашё, ёқилғи, энергия ресурслари, ёрдамчи ва бошқа материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга бўнак (аванс) тариқасида берилади. Айланма маблағларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига қопланади.
“Жорий активлар” товар-моддий заҳиралар, келгуси даврлар харажатлари, муддати кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммаларидан иборатдир. Улар қуйидагилардан иборатдир:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 27 августда 44-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (4-сон БҲМС) “Товар-моддий заҳиралар”га (рўйхат рақами 486, 1998 йил 28 август, “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 1999 йил, 5-сон) мувофиқ товар-моддий заҳираларга қуйидаги алоҳида ошкор қилинадиганлар киритилади:
а) ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар заҳираларини, парвариш қилинаётган ва бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар, материалларни тайёрлаш ва харид қилиш бўйича харажатлар, материаллар қийматидаги тафовутларни ўз ичига оладиган ишлаб чиқариш заҳиралари;
б) тугалланмаган асосий ишлаб чиқариш, хусусий ишлаб чиқаришдаги ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар, ишлаб чиқаришдаги бракни ўз ичига оладиган тугалланмаган ишлаб чиқариш;
в) тайёр маҳсулот;
д) товарлар.
2. Дебиторлик қарзлари. Дебиторлик қарзлари бўйича харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари, алоҳида бўлинмалар қарзлари, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари қарзлари, ходимларга берилган бўнаклар, етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар, бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари, устав сармоясига қўйилмалар бўйича таъсисчиларнинг бўнак тўловлари, бошқа операциялар бўйича ходимлар қарзлари ҳамда бошқа дебиторлар қарзлари суммалари ҳисобланади.
3. Пул маблағлари бўйича кассадаги нақд пул маблағлари қолдиғи, ҳисоб-китоб рақамидаги пул маблағлари, валюта ҳисобрақамидаги пул маблағлари ва бошқа пул маблағлари (банкдаги махсус ҳисобрақамлар, пул эквивалентлари, йўлдаги (ўтказиладиган) пул маблағлари) суммалари ошкор қилиниши лозим.
Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналарнинг айланма маблағларга етарли тарзда эга бўлиши уларнинг нормал фаолият юритиши гарови ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, ишлаб чиқараётган маҳсулот бирлигига сарфланувчи хом ашё, материал, ёқилғи ва энергия миқдори маҳсулот сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, маҳсулот шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб, улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Капиталнинг айланиши 3 асосий босқичда амалга оширилади: тайёрлаш(сотиб олиш), ишлаб чиқариш ва сотиш.
П-Т-и/ч- Т-П
Биринчи босқичда айланма маблағлар пул шаклидан моддий бойликларнинг ишлаб чиқариш заҳираларига айланади, яъни пул - товар (Д-Т).
Иккинчи босқич ишлаб чиқариш, яни маҳсулотни тайёрлаш жараёнини ўз ичига олади. Бу босқичда айланма маблағлар ва биринчи ўринда айланма ишлаб чиқариш фондлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳолига келтирилиб, товар шаклини олади (Т).
Учинчи босқичда айланма маблағлар товар маҳсулоти шаклида муомалага киритилиб, сотилади ва яна пул шаклини олади (Т-П).
Шу тариқа айланма маблағлар барча босқичлардан ўтиб, тўлиқ айланишни амалга оширишини қуйидаги тарзда акс эттириш мумкин:


1-босқич - пул-товар (П-Т);
2-босқич - ишлаб чиқариш (И.Ч);
3-босқич - товар-пул (Т-П).
Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддийбуюмлашган тузилишидан ташқари, ишлаб чиқариш жараёни ва умуман, корхонанинг иқтисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, тақсимлаш режалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда катта роль ўйнайди.
Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма маблағлар катталигини белгиловчи асосий омиллар  бу, маҳсулот тайёрлашнинг ишлаб чиқариш цикли узунлиги, меҳнатни ташкил қилиш, техника ва технологиянинг ривожланиш даражаси, меҳнат предметлари ва қуролларидан фойдаланиш нормаларидир. Айланма маблағлар катталиги, шунингдек, маҳсулотларни сотиш шароитлари, таъминот ва маҳсулотни сотиш тизимини ташкил қилиш даражаси билан ҳам боғлиқ бўлади.
Юқорида келтирилган ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, айланма маблағлардан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
 хом ашё, материал, эҳтиёт қисмлар ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда зарур бўлган бошқа меҳнат предметлари;
 ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинувчи электр энергияси, ёқилғи каби ресурслар учун ҳақ тўлаш;
 корхонани ташкил этиш ва фаолият юритиш даврида ойлик иш ҳақи тўланиши;
 солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш.
Бозор муносабатлари ва деярли барча ресурслар тақчиллиги шароитларида айланма маблағлар, биринчи ўринда моддий ресурслардан рационал фойдаланиш ва уларни шакллантириш заҳираларини излаб топиш ҳар бир корхона олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда заҳира деганда, моддий ва пул ресурсларини яхшилашнинг юзага келган ёки юзага келаётган, лекин ҳали фойдаланилмаган (тўлиқ ёки қисман) имкониятларини тушуниш лозим.
Демак, умумлаштрилган ҳолда хулоса сифатида айтадиган бўлсак, айланма активлар корхонанинг активларга инвестиция қилинган маблағларининг жорий активларга инвестиция қилинган қисмини ўзида акс эттиради. Улар корхоналарнинг меёрдагидек фаолияти учун зарур бўлиб, ишлкаб чиқариш ва муомала фондларини ташкил этади.
Айланма активлар ўзларининг иқтисодий тавсифига кўра бир қатор гуруҳларга туркумланади. Буларни қуйидаги туркумланишида кўришимиз мумкин.
1.Ишлаб чиқаришдаги функционал ролига боғлиқ ҳолда:
А) Айланма ишлаб чиқариш фонди;
Б) Муомала фондлари;
жадвал
Айланма маблағларнинг туркумланиши.



Айланма маблағлар гурухлари

Айланма маблағлар таркиби

1.

Ишлаб чиқариш соҳасидаги ва ишлаб чиқариш жараёнидаги айланма маблағлар

1.1. Ишлаб чиқариш заҳиралари.

1.2. Ишлаб чиқариш жараёнидаги маблағлар

2.

Муомала фондлари(муомаладаги айланма маблағлар)

2.1. Реализация килинмаган маҳсулот

2.2. Пул маблағлари
2.3. Дебиторлар

 

Жами айланма маблағлар.

1.1+1.2+2.1+2.2+2.3.

Юқоридаги чизмадан кўришимиз мумкинки, айланма маблағлар ишлаб чиқариш жарёнида 2 турга ажратилади: ишлаб ьчиқариш соҳасидаги айланма маблағлар ва маълум даражада ишлаб чиқариш жараёнидан четлашга муомала фондлари.
Аксарият иқтисодчиларнинг таъкидлашича ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинган айланма маблағлар таркибида муомала фондларининг хаддан зиёд кўпайиб кетиши айланма активларнинг самарадорлигини пасайишининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
2.Назорат амалиёти, режалаштириш ва бошкариш амалиётига боглк ҳолда:
А) меёрлаштирилган айланма маблағлар(меёрлаштирилган айланма маблағларга барча айланма ишлабчиқариш фондлари киритилади ва ушингдек муомала фондларининг бир кисми хам киритилади кайсики корхона омборларларидаги реализация килинмаган тайёр маҳсулот куринишидаги колдиклар);
Б) Меёрлаштирилмаган айланма маблағлар(меёрлаштирилмаган айланма маблағларга муомала фондларининг бошка элементлари киритилади: истемолчиларга жунатилган аммтуланмаган товарлар, пул маблағлари ва бошка ҳисоб китоблар);
3.Айланма маблағларни шакллантириш манбаларига боғлиқ ҳолда:
А) хусусий айланма маблағлар;
Б) Карз айланма маблағлар.
Турли мамлакатларда карз ва хусусияй маблағларнинг меёрлари турличадир. Масалан: АКШда 60/40, Россияда 50/50, Японияда 30/70.
4.Ликвидлилигига боғлиқ равишда:
А) абсолют ликвидли маблағлар;
Б) Тез реализация килинадиган ликвидли маблағлар;
В) тез реализация килинмайдиган маблағлар.
5.Капитал куйилмалар харажатлари даражасига караб:
А) Паст даражадаги рискка мойил булган айланма маблағлар;
Б) Уртача даражадаги рискка мойил булган айланма маблағлар;
В) Юкори даражадаги рискка мойил булган айланма маблағлар.
6.Моддий мазмунига боғлиқ равишда айланма маблағлар:
А) Меҳнат предметлари (хом ашё, материаллар, ёкилги, тугалланмаган ишлаб чиқариш);
Б) Тайёр маҳсулот ва товарлар, пул маблағлари ва ҳисобкитобдаги маблағларга булинади.
7. Балансда акс эттирилиш услубига кура айланма маблағлар куйидагича гурухланади:
А)Заҳирадаги моддий айланма маблағлар- Ез
Б)Дебиторлик карзлари- Едз
В)Пул маблағлари-Ед.
Умуман хулоса қилиб айтадиган бўлсак, айланма активларнинг туркумланиши уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзига хос хусусиятларига асосланади. Айланма мабағларнинг юқоридаги тартибда туркумланиши, уларни таҳлил қилиш ва бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш асосий омиллардан бири вазифасини бажариши мумкин.
 
5. Корхоналарнинг даромадлари, харажатлари ва фойдаси.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат асосида фаолият юритувчи ҳар қандай хўжалик субъектлари молиявий иқтисодий фаолиятини белгилаб берувчи бош омилларидан бири ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича олинган пул тушумлари ҳисобланади.
Маҳсулот реализациясидан тушум- ўзида реализация килинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ҳисобига корхона ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблаглари йиғиндисини ўзида акс эттиради.
Маҳсулот реализациясидан тушумнинг иқтисодий мазмуни қуйидагиларда намоён бўлади:
- биринчидан, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг иқтисодий-молиявий натижаларини пулдаги акс этиши ҳисобланади;
- иккинчидан, маҳсулот реализациясидан тушум такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги яратилган товарларни ишлаб чиқаришга кетган меҳнатининг қийматини ўзида акс эттиради яъни такрор ишлаб чиқариш жараёнининг қайта ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол босқичларидаги харажатларнинг ҳамма элементларини ва фойдани яъни янгидан яратилган қийматни ўз ичига олувчи асосий молиявий категория ҳисобланади.
Маҳсулот реализациясидан тушумнинг таркибини бир қатор пул даромадлари ташкил килади:
- асосий фаолиятдан даромадлар;
- бошқа операцион даромадлар;
- реализациядан ташқари даромадлар
- бошка даромадлар.
Даромад- активлар ҳисобига тушумлардан мажбуриятларни қайтариш натижасида ҳосил бўладиган иқтисодий фойданинг ўсиши ҳисобланади.
Шунингдек харажат элементларидан ҳам иборат.
Харажатлар ўзига хос хусусиятлари бўйича туркумланади. Буни қуйидагилар орқали кўришимиз мумкин:
1.Харажатлар ишлаб чиқариш жараёнидаги функцияларига боғлиқ равишда:
-ишлаб чиқариш харажатлари;
-ноишлаб чиқариш харажатлари.
2. Маҳсулотнинг қийматига олиб борилишига боғлиқ равишда:
- тўғри харажатлар;
- эгри харажатлар.
3.Реализация қилинган маҳсулот билан чегириш вақтига боғлиқ равишда:
- таннарх таркибига киритиладиган харажатлар;
- давр харажатлари.
4. Реализация килинган махсулот узгариш реакциясига боглик равишда:
- ўзгарувчан харажатлар;
- доимий харажатлар;
- доимий-ўзгарувчан харажатлар.
Корхоналарнинг молиявий натижаларини тавсифловчи кўрсаткичлар- бу иқтисодий мезон бўлиб, унинг аҳамияти жуда муҳимдир, айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг мустақил фаолияти ошаётган бир вақтда молиявий натижаларнинг шаклланиши, унинг шаклланишини омилли таҳлилининг назарий асосларни билиш алоҳида аҳамият касб этади. Маълумки, корхоналар тадбиркорлик фаолиятининг соф молиявий натижаси фойда ҳисобланиб, фойданинг шаклланиш корхонанинг бир қанча фаолият турларига бевосита боғлиқдир. Чунки, фойда асосий фаолият билан бирга молиявий фаолият ва бошқа операцион фаолиятлар натижасида хосил бўлади. Ва шу билан бирга фойданинг шаклланишига хўжалик фаолиятининг бир қатор турлари бўйича амалга оширилган харажатлар тизими ҳам бевосита таъсир қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона фаолияти асосий кўрсаткичи ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткич фойда ҳисобланади. Фойда корхоналар ривожланишинг бирдан-бир манбаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Корхоналар тўғрисида”ги Қонунининг 18 -моддасида шундай дейилади «Ҳамма турдаги корхоналарда хўжалик фаолиятининг молиявий натижаларини умумлаштирувчи асосий кўрсаткич фойдадир». Бозор иқтисодиёти шаоитида корхона фаолияти асосий кўрсаткичи ишлаб чиқариш самародорлигини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири бу фойдадир. Қилинган даромад хажмига қараб мустақил маҳсулот ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятга баҳо берилади. Фойда корхона фаолиятининг асосий манбаи ҳисобланиб, унинг хажмини кўпайганлиги ўзини-узи маблаг билан таъминлаш ва молиялашга, кенгайтирилган ишлаб чиқариш ташкил этишга ҳамда меҳнат жамосининг ижтимой талабини кондиришда ишлатилади.
Фойда- иқтисодий категория сифатида корхоналар ва унинг мулкдорларининг эҳтиёжларини қондириш учун узлуксиз такрор ишлаб чиқариш жараёнида шакллантирилган қўшилган қийматнинг ўсган қисмидир.
Шунингдек олинган фойда ҳисобидан бюджет, банк ва бошқа ташкилотларга бўлган тўлов мажбуриятлари бажарилади. Ўз фойдаси ҳисобига сармоялаш кохона қарзнинг миқдорини кўпайтирмайди, сармоясини молиявий таркибини ўзгартирмайди, фоиз тўлашларни ўстирмайди ва сармояни озайтирмайди.
Товар ва хизматлар сотилганда уларнинг умумий қиймати пул даромадларига, ундаги қўшимча қиймат эса фойдага айланади. Бундан кўриниб турибдики, фойданинг ҳақиқий манбаи қўшимча қиймат ҳисобланади.
Фойда корхонанинг хўжалик, молиявий фаолиятини натижасида ва фавқулотдда фойдалар ва зарарлар ҳисобидан олиниши мумкин бўлган уч таркибий қисмидан шакллантирилади.
Корхона фойдасининг мутлоқ миқдори яъни йил давомида олинган фойда хажми унинг массасини ташкил қилади. Фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига нисбати ва унинг фоизда ифодаланиши фойда меъёри ҳисобланади. Фойдани сарфлар билан таққослаш рентабеллик кўрсаткични кўрсатади.
Фойда сотилган маҳсулонинг қиймати билан унга сарфланган таннарх харажатлари айирмаси ҳисобланиб қўшимча қийматнинг пул шаклидаги ифодасини ўзида намоён қилади. Фойда даромаднинг бир қисми ҳисобланиб, маҳсулот таннархини пасайтириш, жадаллаштириш асосида ишлаб чиқариш хажмини ошириш фойда ўсишининг ва корхона молиясини барқарорлигини асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Фойдага 3 функция хосдир:
- баҳолаш(самарадорлик ўлчови, тадбиркорлик фаолиятининг бош мақсади),
- фойданинг манфаатдорлик, рағбатлантирувчилик функцияси;
- фойда корхоналарнинг молиявий ресурсларини манбаи, давлат бюджетининг даромад қисмларининг манбаларини шакллантириш асоси ҳисобланади.
Корхоналар фойдасининг ҳажмига объектив характердаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ омиллар ва хўжалик фаолиятига боғлик бўлмаган объектив омиллар таъсир қилиши мумкин. Объектив омилларга: истеъмол килинаётган материал ва қувват берувчи ресурсларнинг баҳо даражаси, амортизация ажратмасининг мери, бозор конюнъктураси киритилади.
Фойданинг тақсимоти қуйидаги тамойиллардан келиб чиқади:
- биринчи навбатда бюджет олдидаги молиявий мажбуриятлар бажарилади;
- турли мулкчилик шаклларидаги фойданинг қолган қисми иқтисодий асосланган нисбатларда жамғармалар ва истеъмолга бўлинади;
- жамғариш билан истеъмол ўртасидаги нисбатни аниқлашда ишлаб чиқариш фондларининг ва товарлар рақобатбардошлик ҳолати ҳисобига олинади;
- хўжалик субъектлари корхона ихтиёрида колган соф фойдани тақсимлаш жараёнида фойдани тақсимлаш усулини ўзлари мустақил ҳал қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот(ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:
- маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:
ЯФ=ССТ-ИТ,
бунда,
ЯФ - ялпи фойда;
ССТ - сотишдан олинган соф тушум;
ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;
- асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади:
АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ,
бунда,
АФФ-асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ-давр харажатлари;
БД-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ-асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;
- хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади:
УФ=АФФ+МД-МХ,
бунда,
УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
МХ - молиявий фаолият харажатлари;
- солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади:
СТФ=УФ+ФП-ФЗ,
бунда,
СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда;
ФП - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар;
- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида даромад (фойда)дан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди:
СФ=СТФ-ДС-БС,
бунда,
СФ - соф фойда;
ДС - даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ;
БС - бошқа солиқлар ва тўловлар.
 
Демак, юқоридагилардан умумий хулоса қиладиган блўлсак, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик фаолиятининг соф натижаси ҳисобланувчи фойданинг миқдорига ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият билан боғлиқ харажатлар таъсир қилади. Шунингдек, харажатларни максимал иқтисод қилиш, уларни самарали молиявий бошқариш тизими корхоналар фойдасини мақсималлаштириш ва қолаверса, уларнинг рентабеллик даражасини оширишнинг муҳим иқтисодий омилларидан бири ҳисобланади.
 

Download 103,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish