Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир - Т.: Ўзбекистон, 2012 йил, 80 б.
2. Лушин С.И., Слепов В.А. Государственные и муниципальные финансы: Учебник, Москва: Экономистъ, 2006.
3. Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Молия: умумдавлат молияси.- Т.: “IQTISOD-MOLIYA», 2012.-556 б.
4. Gadoеv E.F., Qurbonov X.A. Moliya. - T. O`zbеkiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg`armasi nashriyoti, 2005.- 189 б
5. Тухлиев Б.К., Қурбонов Х.А., Бауетдинов М.Ж., Бижанова М.Б., Давлат бюджети. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2012, 199 б.
6. Поляк Г.Б., Бюджетная система России: Учебник. ЮНИТИ-ДАНА, 2012
7. Гаврилина Н.Е., Дербенева Е.Н. Основы финансов и кредита(Учебное пособие), М.:Феникс, 2007.
8. Казначейское дело: Учебное пособие. Тиницкий В.М. КНОРУС, 2012
3-мавзу. Корхоналар молияси.
Режа:
1. Мамлакат молия тизимида корхоналар молияси.
2. Корхоналарнинг молиявий ресурслари ва уларнинг шаклланиш манбалари.
3. Корхонани молиявий бошқарув тизимида режалаштириш ва таҳлил.
4. Корхоналарнинг асосий ва айланма активлари.
5. Корхоналарнинг даромадлари, харажатлари ва фойдаси.
1. Мамлакат молия тизимида корхоналар молияси.
Молия тизимининг муҳим бўғинларидан бири корхоналар молияси ҳисобланади.
Корхона ва ташкилотлар молияси- хўжалик юритувчи субъект ва давлат пул ресурслари фондини ташкил қилиш ва улардан такрор ишлаб чиқариш, рағбатлантириш ва жамиятнинг итимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадларида фойдаланишдаги пул муносабатларин йигиндисидир.
Корхоналар молияси қуйидаги функцияларни бажаради:
- Корхонанинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги олинган молиявий натижаларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш;
- Молиявий натижаларини тақсимланиши натижасидаги пул фондларини шаклланиши ва тегишли молиявий ресурслардан самарали фойдаланишини назорат қилиш;
- Корхоналар молиявий хужалик фаолиятини рағбатлантириш.
Корхоналарни молиявий бошқарув тизими: пул ресурсларининг вақтли қиймати концепцпяси, пул оқимлари, тадбиркорлик ва молиявий хатарлар, капиталлар баҳоси, самарали бозор каби қатор концепцияларга асосланади. Молиявий муносабатлар корхоналардан тортиб умумдавлат миқёсигача бўлган босқичдаги пулнинг харакати билан боғлиқ муносабатларни ўз ичига олиши сабабли умумдавлат, маҳаллий хокимият органлари ҳамда корхоналар молияси бир биридан фарқланади. Шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторида фаолият юритувчи турли ҳил мулкчилик ва соҳаларга тегишли корхоналарда ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни барча даражадаги молиявий ресурсларнинг моддий асосини ташкил қилади.
2.Корхоналарнинг молиявий ресурслари ва уларнинг шаклланиш манбалари.
Тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларида фаолият юритувчи хўжалик субъектлари асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларини шакллантириш турли шаклдаги хўжалик операциялари молиявий натижаларини тақсимоти жараёнидаги пул жамғармалари ҳисобига ташкил қилинувчи моливий ресурслар воситасида амалга оширилади.
Корхона ва ташкилотлар молиявий ресурслари - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрларида бўлган ва турли характердаги молиявий мажбуриятларни бажаришга, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни барқарорлигини таъмнлашга доир харажатларни амалга оширишга мўллжалланган пул даромадлари, тушум ва жалб қилинган маблағлардир.
Корхона ва ташкилотларнинг молиявий ресурсларини шаклланиши манбалари қуйидаги чизмада яққолроқ намоён бўлади.
Корхона ва ташкилотларнинг молиявий ресурслари ва унинг манбалари
Do'stlaringiz bilan baham: |