Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир - Т.: Ўзбекистон, 2012 йил, 80 б.
2. Боди, Зви, Мертон, Роберт. Финансы.: Пер. с англ.: Уч. Пос.- М.: «Вильямс», 2012.
3. Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Молия: умумдавлат молияси.- Т.: “IQTISOD-MOLIYA», 2012.-556 б.
4. Gadoеv E.F., Qurbonov X.A. Moliya. - T. O`zbеkiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg`armasi nashriyoti, 2005.- 189 б
5. Тухлиев Б.К., Қурбонов Х.А., Бауетдинов М.Ж., Бижанова М.Б., Давлат бюджети. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2012, 199 б.
6. Финансы и кредит : учебное пособие / кол. авторов ; под ред. О.И. Лаврушина. - М. : КНОРУС, 2012. - 304 с.
7. Бочаров В.В. Корпоративные финансы.- Спб.: Питер, 2012.-272 с.
4-мавзу. Суғурта ташкилотлари молияси
Режа:
1. Суғуртанинг моҳияти.
2. Суғуртанинг турлари ва таснифланиши.
3. Суғурта бозори.
4. Суғурта ташкилотларининг молиявий моделлари.
1.Суғуртанинг моҳияти.
Суғурта – бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари мажмуасидан иборат.
Суғурта иқтисодий категория сифатида молия категориясининг таркибий қисми ҳисобланади. Аммо, суғурта молиядан хусусиятли жиҳатларга эгадир. Агар молия молия қўшилган қиймат ва пул даромадларини бирламчи ва қайта тақсимлаш билан муносабатларни ифодаласа, суғурта, фақатгина қайта тақсимлаш муносабатларинигина қамраб олади.
Иқтисодий категория сифатида суғурта қуйидаги функцияларни бажаради:
- риск ва уни олдини олиш;
- суғурта фондини ташкил этиш
- суғурта фондидан фойдаланиш
- назорат функциялари.
Суғурта муносабатларининг хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:
- суғуртада суғурта ҳодисасининг эҳтимолли мавжудлиги билан асосланувчи иқтисодий қайта тақсимлаш пул муносабатларини ўзида ифодалайди;
- суғуртада кўрилган зарар суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Бунда ўз навбатида суғурта ҳодисаси бўлиши натижасида вужудга келадиган эҳтимоллий зарарларни суғурталанувчилар ўртасида ҳосил қилинадиган пул фонди ҳисобига қопланишини назарда тутувчи ўзаро солидар жавобгарликнинг мавжуд бўлиши назарда тутилади.
- суғурта ҳодисаси рўй бериши натижасидаги эҳтимолли зарарларни(йўқотишларни) қоплаш мақсадида махсус пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатларидир. Ушбу хусусият унинг молиявий муносабатларга хос бўлган асосий хусусиятини беолгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |