Электр занжирларини вагон корпусига уланишини
Сигналлаш
Изоляциянинг маълум бир нуқтада ишдан чиқиши унчалик ҳавф
туғдирмаганда ҳам бошқа нуқтада корпусга қисқа туташиши рўй берса,
авария ҳолатини келтириб чиқариш учун шароит яратади. Бу холда тўлиқ ёки
қисман қисқа туташиш ҳосил бўлади. Ишчи токдан катта бўлмаган чекланган
қисқа туташиш токининг узоқ муддат узлуксиз оқиши қисқа туташган
ерларни қизитиб, жихозларни ишдан чиқариши ва ёнғин чиқишига сабабчи
бўлиши мумкин. Бир нуқтадаги қисқа туташишни сигналлаш авариянинг
олдини олишга яхшигина омил бўлади. Маълумки, ердан изоляцияланган
нуқтанинг ерга туташиши ундан ўтувчи токни тақсимланишга сезиларли
таъсир кўрсатмайди, чунки бунда ток ўтишига янги бўғинлар ҳосил
бўлмайди. Агар икки ёки ундан кўп нуқталар ерланса, унда янги бўғинлар
хосил бўлади, схемада ток тақсимланиши ўзгаради ва у дастлабки схемадан
фарқланади. Бу хусусиятлар сигналлаш схемасини яратиш учун асос қилиб
олинган. Бундай сигналлаш қурилмаси кучланиш датчиклари 1 ва 2 дан)
(улар манфий ва мусбат ишорали, корпусдан изоляцияланган симларга
уланган бўлиб, манба кучланиши U ни истеъмолчи
н
R
билан боғлайди),
қиёслаш блоки 3 ва ижрочи блок 4 дан иборат.
Датчиклар 1 ва 2 ларнинг ўрта нуқталари нуқта 0 ни вагон корпуси
билан бирлаштирилади. Бу ҳолат электр таъминоти тизимида нормал
изоляцияли ўтказгич ва аппаратларнинг ишига ҳеч қандай таъсир
кўрсатмайди. Вагон электр таъминоти тизимининг нормал занжир
ҳолатларида кучланиш датчиклари 1 ва 2 дан бир хил ток ўтади:
I
I
I
2
1
.
Шунга кўра датчиклардан келувчи сигналлар баробар ва
IR
U
5
,
0
га
мутаносиб равишда ўзгарадилар ( бундаги R кучланиш датчиги қаршилиги).
Натижада, қиёслаш блоки 3 да сигнал бўлмайди.
Расм 18.5. Электр таъминоти занжирининг вагон корпусига уланиш
сигналлашининг функционал (а) ва тамойилий (б) схемалари
Изоляция исталган нуқтада шикастланганда (масалан, А нуқтада вагон
корпуси билан уланиб қолса) ток вагон корпусидан А ва 0 нуқталари орқали
ўта бошлайди, оқибатда кучланишларнинг қайта тақсимланишига сабабчи
бўлади ва у датчиклар 1 ва 2 орқали дарҳол сезилади, бинобарин
об
ао
U
U
.
Шундай қилиб, схеманинг исталган нуқтаси корпус билан туташадиган
бўлса, датчиклар 1 ва 2 нинг кучланишлар тенглиги бузилади, солиштирув
блоки 3 нинг чиқиш қисмида сигнал пайдо бўлади ва, натижада, ижрочи блок
4 ишга тушади ва электр таъминотида носозлик пайдо бўлганлиги ҳақида
сигнал узатилади.
ЭВ-10 электр таъминоти тизимида кучланиш датчиклари, қиёслаш
блоки ва ижрочи блок функцияларини иккита кетма-кет уланган лампалар
(улар занжирига резисторлар уланган) бажарадилар (расм 9.10,б). Электр
таъминоти тизимининг нормал иш ҳолатида лампалар бир хилда ёнадилар
(ярим накалда). Изоляция шикастланганда лампалардан бири ёруғроқ ёниб,
носозлик ҳақида сигнал беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |