1 -мавзу. Касбий компетентлик фанининг мазмуни, моҳияти, ўрганишнинг аҳамияти «Касбий компетентлик»



Download 104,44 Kb.
bet2/22
Sana25.02.2022
Hajmi104,44 Kb.
#282448
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1-Маъруза матни (2)

Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни
амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши


Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади.


Компетенция ва компетентлик тушунчалари деганда асосан замонавий фанда ходимларни бошқариш назарияси ва амалиётини таҳлил қилишда компетенция тушунчасига муҳим аҳамият берилмоқда.
Компетентлик” – тушунчаси дастлаб таълим соҳасига психологик, педагогик изланишлар натижасида кириб келган тушунча бўлиб, замонавий атама сифатида қўлланилиб келинмоқда.
«Cоmpetentia» лотинча сўздан олинган бўлиб, ўзбек тилидаги таржима қилинганда унунг луғавий маъноси «яхши биладиган инсон», «тажрибага эга бўлган киши» каби маъноларни билдиради. Шу сабабли компетентлик та`лим жараёнида содир бо`ладиган турли хил вазиятлар, кутилмаган ҳолатлар раҳбарнинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришувчанлиги, қўл остидагиларни руҳий ҳолатларини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, рақобаддош томонлар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларда мавжуд муаммолар зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда раҳбар томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни аниқ мақсадлар асосида қўллай олиш, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади.
Компетенция – ходимнинг компанияда кутаётган даражада ва белгиланган таркибда ишлаб чиқариш хулқини мунтазам равишда намойиш қилишга тайёрлик қобилияти. Компетенциялар тизимини яратишда ташкилот ходимларнинг фаолиятига тааллуқли муҳим мезонлар мажмуасини стандарт талабларга асосан тузади. Шунингдек, компетенция ходимларнинг ташкилотда ҳам профессионал, ҳам ижтимоий жиҳатдан тенглиги хусусида гувоҳлик беради.
ХХ асрнинг 90-йилларида мутахассисларга малакавий талабларни қуювчи “Халқаро меҳнат ташкилоти” малака ошириш ҳамда бошқарув ходимларни касбий қайта тайёрлашда “таянч компетенция”лар деган тушунчани фанга киритди. Таянч компетенциялари турли хил касбий бирлашмаларда мутахассисларнинг ижтимоий-профессионал жиҳатдан таъминланиши ҳамда фаолиятга мослашишида ходимларнинг хизмат вазифаларидан келиб чиқиб ўзига хос характер касб этади.
Персонални бошқариш алоҳида аҳамият касб этиб, ташкилотда кишиларга таъсир кўрсатувчи учта асосий омилга алоҳида диққат-еътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ саналади. Булар ташкилотнинг иерархик тузилмаси, маданият, бозор омилларидир. Ушбу таъсир кўрсатиш омиллари жуда мураккаб тушунчалар бўлиб, амалиётда камдан-кам ҳолларда бир-биридан алоҳида равишда қўлланади. Улардан биронтаси қанчалик устувор бўлса, ташкилотдаги иқтисодий вазият қиёфаси ҳам шундай бўлади. Кўпинча кундалик мулоқотда биз “компетенция” ёки “билимдонлик” тушунчаларини тез-тез ишлатамиз. Айниқса, “профессионал компетенция” тушунчаси кўпроқ диққатни тортади. Лекин, баъзан инсонлар билан ишлаш борасида “коммуникатив компетенция” тушунчаси ҳам ишлатилади. Бу аслида ўзгалар билан тил топиша билиш, ўз нутқини равон ва бир текисда тузиш орқали фикрларини бошқаларга етказа олиш каби муҳим хусусиятлар билан боғланади.

Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққол намоён бўлади:



- мураккаб жараёнларда;
- ноаниқ вазифаларни бажаришда;
- бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда;
- кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда

Касбий компетенцияга эга мутахассис:



  • ўз билимларини изчил бойитиб боради;

  • янги ахборотларни ўзлаштиради;

  • давр талабларини чуқур англайди;

  • янги билимларни излаб топади;

-уларни қайта ишлайди ва ўз амалий
фаолиятида самарали қўллайди



Download 104,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish