1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet70/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   115
Bog'liq
маъруза

Таянч сўз ва иборалар
Инвестиция дастури, инвестиция лойиҳалари, мониторинг, лойиҳа – смета хужжатлари, техник иқтисодий асоснома.


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Инвестиция дастурининг аҳамияти
2. Инвестициён лойиҳалар устидан мониторинг олиб боориш тартиби
3. Инвестиция дастурини шакллантириш тартиби


10 – МАВЗУ: ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
РЕЖА:

    1. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг моҳияти ва аҳамияти

    2. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усуллари

    3. Инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг оддий ва дисконт усуллари


1 – савол баёни: Инвестор учун инвестицион қарорлар қабул қилиш жуда қийин вазифа ҳисобланиб, бунда асосий мезон инвесторнинг бойлигини кўпайтириш, корхонанинг қийматларини ошириш мезонларига қаратилади.
Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш икки мезон асосида, яъни молиявий ва иқтисодий баҳолаш орқали амалга оширилади73. Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолашнинг бу иккала мезони ҳам бир-бирини тўлдириб туради.
1. Молиявий баҳолаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнидаги ликвидлигини таҳлил қилишда ишлатилади. Бунда, молиявий баҳолаш вазифаси, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш учун, унинг жами молиявий мажбуриятларини бажаришга корхонанинг этарли молиявий ресурслари бўлишини белгилашдир.
2. Иқтисодий баҳолаш эса, инвестиция лойиҳасининг потенциал қобилияти, шу лойиҳага қўйилган маблағларнинг қийматини сақлаб қолишда ва уларнинг ўсиши суръатини этарли даражасини яратиб беришда фойдаланилади.
Объектни инвестициялашда молиявий баҳолаш (ёки молиявий асосланганлик баҳоси) инвестиция жараёнининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Инвестор молиявий ҳолати номаълум бўлган юридик ёки жисмоний шахслар билан ҳеч қандай муносабатлар олиб бормайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда, корхоналар молиявий ҳисоботларини оммавий-ахборот воситалари орқали ёки ҳар хил тўпламлар ҳолатида чоп этилиб, эълон қилиш нормал ҳолат ҳисобланади. Бу тўпламлар орқали компанияларнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб боришига энг муҳим ва асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Биргина мисол, 2008 йилда бошланган, бугунги кунга қадар салбий таъсир ва оқибатлари сақланиб қолаётган, кейинги йилларда ривожланган мамлакатлардаўзининг янги “хуружи”ни намоён этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози нафақат айрим мамлакатлар, балки дунёнинг деярли барча қитъаларида иқтисодий сиёсатнинг заиф жиҳатларини, айниқса, банк-молия тизимининг “мўрт” бўғинларини ошкор этиб қўйди. Ана шундай мураккаб бир шароитда мамлакатимиз иқтисодиёти, бизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт моделимиз яна бир бор ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтиб, ўзини тўла оқлади.
Шунинг билан бирга 2019-2021 йилларда республикамизда инвестиция сиёсатини такомиллаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жалб этилган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми реал секторга, яьни ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришга ва техникғтехнологик қайта қуроллантиришга йўналтирилди. Хорижий инвестицияларни кенг миқёсда жалб этиш натижасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти сезиларли даражада ошди, кўплаб янги иш ўринлари яратилди, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма тармоқлари фаолиятининг самарадорлиги ортди.
Шу билан бирга инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам талайгина. Хусусан, жалб этилган инвестициялар ҳажми иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун етарли бўлмаяпти, шунингдек, хорижий инвестициялар катта қисмининг бир нечта минтақаларда тўпланиб қолганлиги республикамиз минтақаларида мавжуд табиий-иқтисодий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш имкониятларини чеклаб қўймоқда. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси уларнинг иқтисодий юксалишида фаол инвестиция сиёсати марказий ўринни эгаллашини тасдиқлайди. Шу боис Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадлари унинг инвестиция сиёсатида тўлиқ акс эттирилишини тақозо этмоқда.
Фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини ўзида мужассам этган Ҳаракатлар стратегиясининг энг муҳим жиҳатларидан бири сифатида фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши учун йўл очиб берилди.
Иқтисодиётимизга киритилаётган инвестицияларнинг йилдан-йилга ўсиб боришида юртимиздаги мавжуд инвестицион шароит ва қулай инвестиция муҳити алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлаш жоиз. Бунда айниқса қуйидаги асосий омилларни ҳам қайд этиш ўринлидир:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish