1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet42/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   115
Bog'liq
маъруза

3 – савол баёни: ЭИҲлар дунё ҳамжамияти талқинига кўра давлатнинг фаол сиёсий воситаси бўлиб, у бир хил даражада ҳам иқтисодий таназзулли ҳудудларни соғломлаштирувчи ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш нуқталарига қўшимча туртки бўлади.
Ривожланган давлатларда ЭИҲлар ташкил этилиши асосан давлатнинг ҳудудий сиёсати воситаси бўлиб, ЭИҲлар айнан иқтисодий ҳамда ижтимоий даражаси юксалиши лозим бўлган ҳудудларда ташкил этилади. ЭИҲларни ташкил этишда асосан ҳудуддаги ишсизлик даражаси ҳамда аҳолининг даромадлийлик даражаси бош мезон сифатида қабул қилинади.
Демак, Эркин иқтисодий ҳудуднинг ташкил этилиши ҳудуднинг, қолаверса унга ёндош ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши учун кенг имкониятлар эшигини очади. Бу эса ўз навбатида қўшимча, кўп ҳақ тўланадиган иш ўринларининг яратилишига, рақобатбардош ҳамда экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулотларнинг кўплаб ишлаб чиқарилишига, валюта тушумининг ошишига, бюджетга тўланадиган солиқлар миқдорининг кўпайишига, пировард натижада аҳоли турмуш даражасининг юксалишига ва фаровон ҳаёт шароити яратилишига имконият беради.
Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ҳудудида Эркин иқтисодий ҳудудни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, ЭИЗ ташкил қилиш учун Ғиждувон тумани ҳудудидан белгиланган тартибда тегишли ер майдони ажратилиб, маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларни ЭИЗ га жалб қилиш бўйича тарғибот ҳамда ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.
Эркин иқтисодий зоналарнинг ташкилий функционал структураси турли тумандир.
Эркин иқтисодий зоналар турлари:





Савдога йўналтирилганлари

Саноат ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Техник зоналарига йўналтирилган

Сервисга йўналтирилган

1

Эркин божхона

Импортни ўрнини босувчи

Технополис

Оффшор

2

Бонд омборлари

Экспорт и.ч

Технопарк

Молиявий марказлар

3

Эркин порт

Саноат парклари

Янги ва юксак технологияларни ривожлантирувчи зоналар

Банк хизматлари

4

Эркин савдо зонаси

Макиладорас




Туристик хизматлар, экопарк

Эркин иктисодий зоналарни тузишда икки концептуал ёндашиш мавжуддир: территориал ва функционал. 1- ёндашувда зонадаги барча ресидент корхоналари хужалик мижозлардан фойдаланадилар. 2 – ёндашувда эса зона бу хужалик юритувчи муайян шаклига, соха, корхонага нисбатан мамлакатнинг кайси нуқтасида булмасин имитёзли режим шароит кулланди. 1 типга Хитойнинг, Бразилиянинг Манаус ва ривожланаётган мамлакатлатдаги экспорт ишлаб чикариш зоналар киради. 2 типга оффшор зоналар, "дpюти фри" магазинлар киради.


Вақт ўтиши билан саноат зоналари ўзгариб борди уларнинг худудларига нафакат товарлар балки камёб кам келтириладиган, уларда ишлаб чикариш фаолияти билан хам шугуллана бошлашди. Натижада саноат ишлаб чикариш зоналари пайдо булди. Дастлабки эркин савдо зоналари халкаро савдони ривожлантиришга каратилган сиёсат воситаси булганлиги сабабли, улар товарлар харакатининг халкаро йуналишларига яқин жойлашган минтакаларда кенг ёйилган.
Саноат ишлаб чикариш зоналари махсус божхона режими мавжуд булган экспортга мулжалланган ёки импортни урнини коплайдиган махсулот ишлаб чикариладиган худудда тузилади. Бу худудлар сезиларли даражада солиқ ва молия имтиёзларидан фойдаланиш режимида давлат саноатининг энг устивор тармокларини ривожланиши таьминлайди.
Илмий технология зоналари III авлод зоналаридир. Ҳозирги адабиётда уларни технопарклар (АҚШ) технопалислар (Япония) деб атайдилар. Уларнинг худудларида йирик илмий тадқиқот марказлари Университет атрофида жойлашган кўп бўлим талаб қилувчи фирмалар шаклида илмий ва ишлаб чиқариш технологик фаолияти бирлашади. Бундай зоналар барча моддий ва мехнат ресурсларини яьни технологияни саноатга тезкор жорий қилиш учун сафарбар этиш мақсадида тузилди.
Энг машхур технопарк бу силикон Веллидир. У АҚШнинг Калифорния штатига яқин жойлашган ва компpютер хисоблаш техникасига зарур бўлган эхтиёт қисмларнинг 20% ни етказиб беради. Бу зонада 20 минг ишчи хизматчи ишлайди ва бундай зоналардан АҚШда 80 дан ортиқ. Японияда технополислар 20 дан ортиқ Хитойда эса 20 га яқин янги ва юксак технологияларни ривожлантириш мавжуд.
IV авлод-оффшор зоналардир: рўйхатдан ўтказилган корхоналар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмасдан, фақат воситачилик билан шуғулланади. Банк ва тижорат ишидаги махфийлик энг олий даражада. Хозир жахонда 300 дан ортиқ оффшор марказлари бор. Оффшор зоналари мавжуд бўлган мамлакатлар қуйидагилар: Лихтенштейн, Панама, Норманд ороллари, Мэн ороли, Антилp ва Модейра ороллари, Либерия, Швецария, Гибралтор, Малpта ва Маврикийди.
Эркин иқтисодий зоналарнинг умумий характерли томони шундаки уларда ушбу мамлакатда тадбиркорларга қўлланадиган умумий режимга қараганда қулай божхона инвестицион молиявий имтиёзлари ва афзалликларнинг мавжудлигидир.
Ушбу имтиёзлар 4 га бўлинади:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish