Bog'liq 1-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
Барча фанлар қатори Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти фанининг ҳам ўзига ҳос қонуниятлари, тушунчалари мавжуд. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гурух 1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланишига доир умумэътироф этилган қонуниятлар.
-мулкий муносабатларнинг қарор топиши ва ривожланиши;
-инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларининг реал ва амалда таъминланиши;
-давлат ҳокимияти бошқарув органларининг номарказлашуви;
-жамиятнинг плюралистик ғоялар асосида ривожланишининг устуворлиги;
-фуқароларнинг давлат бошқарувига оид қарорларни қабул қилишда таъсири ва мавқеининг ошиб бориши;
-фуқаролик жамияти интитутларининг ижтимоий ҳаётидаги мавқеининг ошиб бориши;
-фуқаровийлик ва фуқаро фаоллигининг жамият ҳаётига таъсирини кучайиб бориши ва б.қ.
2-гурух 2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
-Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси асосий йўналишиларининг тизимли ривожланиши;
-ўрта мулкдорлар қатламининг шаклланиши;
-ўз-ўзини бошқариш институтларининг жамият бошқарувидаги ўрни ва ролининг ошиб бориши;
-ижтимоий ҳимоянинг манзилли ташкил этилиши ва амалга оширилиши;
-маънавий етукликка эришиш имкониятлариннинг ошириб бориши ва ёшларнинг бунёдкор кучга айланиши ва б.қ.
Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида фуқаролик жамиятининг шаклланиши янги даврда бошланди. Олимлар ва мутахассислар фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг ривожланишини уч босқичга ажратиш мумкин. Бунда бир босқичдан кейинги босқичга ўтишда жамият ва давлат тузумида юз берган катта ўзгаришлар, ижтимоий ва сиёсий тангликлар, оммавий ҳаракатлар, ижтимоий қатламлар ва синфларнинг тўқнашувлари, жамият мафкурасида туб ўзгаришларнинг рўй бериб туриши анъанага айланди.
Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида фуқаролик жамиятининг шаклланиши янги даврда бошланди. Олимлар ва мутахассислар фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг ривожланишини уч босқичга ажратиш мумкин. Бунда бир босқичдан кейинги босқичга ўтишда жамият ва давлат тузумида юз берган катта ўзгаришлар, ижтимоий ва сиёсий тангликлар, оммавий ҳаракатлар, ижтимоий қатламлар ва синфларнинг тўқнашувлари, жамият мафкурасида туб ўзгаришларнинг рўй бериб туриши анъанага айланди.
Бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. Шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор берила бошланди.
XVIII аср охиридан XIX аср охиригача
Бу даврда энг ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинлик, шунингдек иқтисодий эркинлик ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги фуқаролик жамияти шаклланди.
XIX аср охири ва ундан кейинги давр
вертикал феодал тузилмалар ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп асрлик тарихида барча одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари учун ўзи жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўла бошлади.
“Фуқаролик жамияти” ва “ҳуқуқий давлат” тушунчалари XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаёти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиёрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атворларини давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчаларда ўз ифодасини топди.
Етук фуқаролик жамиятисиз ҳуқуқий давлат қуриш мумкин эмас. Чунки, онгли ва эркин фуқароларгина кишилик жамиятининг энг оқилона шаклларини яратишга қодирдир. Шундай қилиб, фуқаролик жамияти эркин индивид ва давлат хоҳиш-иродаси ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланса, давлатнинг вазифаси парчаланиш, тартибсизлик, танглик, таназзул кабиларга қарши иш кўриш, эркин шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб беришдан иборатдир.
Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан ва улар доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ёки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.