Жавоб:
Намдан сақловчи қобиқнинг вазифаси, асосан кабел ичига нам
киргазмаслик. Бундан ташқари, намдан сақловчи қобиқ тузилиши ва
материал хилига қараб кабел занжирларни механик таъсирлардан,
транспортировка вақтида, кабелларни ётқазишда ва эксплуатация вақтида
механик таъсирлардан сақлайди. Металл қобиқли кабеллар бундан ташқари
электромагнит майдони таъсирларини сусайтиради. Намдан сақловчи
қўрғошинли қобиқ пуркаш усули билан силлиқ найчасимон тайёрланади.
Кўрғошинли қобиқнинг афвзаллиги-технологик тайёрлаш жараёни ва монтаж
ишларида эгилувчанлик, коррозияга нисбатан чидамлиги. Камчилиги: ноёб
қўрғошинни кўп сарфи, оғир ҳажми, тебранишларга чидамсизлиги, кўп
маротаба эгилишлари ва механик таъсирларга чидамсизлиги. Тебранишларга
ва механик чидамлигини оширишида (0,3-0,5%) сурма (0,02-0,05%) мис ва
бошқа қўшилмалар аралаштиради.
Алюминли намдан сақловчи қобиқ пуркаш усули билан силлиқ
найчасимон ёки тасма кўринишида бўлиб, камар изоляцияси устидан
ётқазилади ёки устма-уст чоклар пайвандланади. Алюмин кам электрик
солиштирма қаршиликга эга бўлганлиги учун ташқи электромагнит
майдонлардан юқори сақлаш натижаларини беради.
Алюмин қобиқлар ишлатилиши қўрғошинни тежашга, кабел массасини ва
нархини камайишига олиб келади.
Алюминнинг камчилиги коррозияга кучли таъсирчанлиги. Шу сабабли
кабел қобиғи юқори елимловчи қатлам ва пластмасса (умуман полиэтилен
билан ) шланг билан муҳофаза қилинади.
Пўлатли намдан сақловчи қобиқ тасмалар кабел бўйлаб чокларини
пайвандлаб ўралади ёки гофрланади. Гофр кўриниши халқали ёки
спиралсимон бўлади, гофрланган қобиқ механик таъсирларга чидамлигини
оширади,аввало эгилувчан ва кўндаланг сиқишларга чидамли.
Гофрланган пўлат қобиқнинг афвзаллиги қўрғошинни тежалиши, кабел
нархини арзонланиши, вазни енгилиги, юқори механик чидамлиги ва кабелни
қўшимча зирхларсиз ишлатилишини таъминлайди. Асосий камчилиги
алюминга ўхшаб, каррозияга чидамсизлигидан кабел қобиғини пластмасса
найчалар ёрдамида муҳофазаланади.
Пўлат қобиқлар тасмасимон алюмин экранлар бирлигида кабел ўзагида
ўралиб, пўлат қобиқли занжирлардан узатиладиган электромагнит тўлқин
энергияларини сусаймаслик мақсадида ишлатилади.
Алюмин ёки пўлат ораларида ёпишқок қатлам ва унинг устида
қопланадиган битум таркиби(компаунд) қобиқ ва найча оралиғига нам
тушмасликни таъминлайди. Пластмассали намдан сақловчи қобиқ: тежамли,
енгил ва коррозияга чидамли.
Пластмассали қобиқларни камчиликларига қуйидагилар кўрсатилади:
қоида бўйича улар намланмайдиган кабел занжирлари ўтказгичларнинг
изоляцияси билан бирга қўлланилади. Масалан, алоқа кабелларини намдан
сақловчи қобиқларига асосан полиэтилен ва поливинилхлорид ишлатилади.
Кам нам сингдирувчан полиэтилен қобиқлар кабел соҳасида кенг
кўлланилади. Поливинилхлорид чегараланган меъёрда, ёнғин хавфи бор
жойларда ишлатилади. Полиэтилендан фарқи, поливинилхлориддан ёнғин
тарқалмайди.
8. Кабелнинг муҳофаза қоплами (ёстиқ, зирх, ташқи изоляция қоплам),
муҳофаза қоплам характеристикаси, кабелларни хар-хил шароитларда
ишлатилиши
(ерга
ётқазишда,
телефон
канализация-ларида,
сув
тўсиқларидан ўтқазишда).
Жавоб
: Муҳофаза қоплам намдан сақловчи қобиқ устидан ётқизилиб,
ташки механик таъсирлардан ҳосил бўладиган шикастлардан (кўндаланг
эзилишлардан, тортилиш кучларидан ва коррозиялардан) сақлайди.
Муҳофаза қопламга зирх тагида ётказиладиган ёстиқ, зирх, зирхни
ташқи қоплами ва мухофозаловчи пластмасса шланг киради. Зирх аввало
кабелни механик таъсирлардан сақлайди. Бундан ташқари зирх кабел
занжирларнинг ташқи электромагнит майдондан сақлайди.
Зирхлар 0,3
0,8 мм пўлат тасмалардан ёки 1,4
6,0 мм юмалоқ ёки юпқа
пўлат симлардан ясалган бўлиши мумкин. Пўлат тасмалар спирал симон
ўралиб, бунда ташқи қатлам тасмалари ички тасмаларнинг очиқ жойларини
ёпган ҳолда ўралади. Пўлат симлар хам шу спирал усулида ўралади.
Зирхланган кабелнинг зирхи устидан ташқи қоплами йўқ кабелларда
рухланган (оцинкованная) пўлат тасмалар қўлланилади. Хамма холларда хам
пўлат симларни коррозиядан сақлаш мақсадида рухланган бўлади.
Ташқи қоплам кабел зирхларини коррозиядан муҳофазалайди.
Ташқи қопламни учта конструктив тузилиши ишлатилади:
1) зирхнинг устки қисми битум компаунди қоплами, антисептик
шимдирилган кабел ип тўқималари билан қопланиб, кабелни ғалтакка ўраш
вақтида ёпишмаслик мақсадида бўрли битум қоплам ўралади;
2) зирх пластмассали шланг билан биргаликда ёпишқоқ елимда
қопланган (умуман шланг билан елим орасида спиралсимон пластмасса
тасмалар ўралган);
3) зирх устидан ёнмайдиган махсус бирикмали ёнғинни тарқатмайдиган
қоплам ўралган бўлиб, кабел ўрамларини эришдан муҳофазалайди. Алюмин
ёки пўлатли зирхланмаган, кабеллар пластмассали шланг ўрамли ёпишқоқ
елимланган пластмасса тасмадан ташкил топган.
9. Магистрал, ички минтақавий коаксиал кабеллар турлари, уларни
коаксиал жуфтларида ишлатиладиган частоталар.
Жавоб:
КМ-4 магистрал коаксиал кабели 4 та 2,6 / 9,5 тури
жуфтларидан, алоқа хизматига ва телесигнализация учун 5 та юлдуз ўрамли
симметрик тўртликларга эга. Ток ўтгазгич диаметри 0,9 мм, ўтказгич
изоляциялари қоғоз-трубкали ёки полиэтиленли. Намдан сақловчи қобиқлар-
қўрғошиндан, алюминдан ёки алюмин-қурғошиндан бўлади.
Коаксиал жуфтлар К-1920П, К-3600, К-5400 ва К-10800 аналог узатиш
тизималари то 8,5 МГц, 17 МГц, 31 МГц ва 60 МГц частота диапазонларида
ишлайдиганларга мўлжалланган, шу жумладан ахборотларни узатиш тезлиги
140 Мбит
с бўлган ИКМ – 1920 рақамли узатиш воситаси ишлатилади.
МКТ-4 кичик ҳажмли коаксиал кабеллар магистрал линиялар учун
мўлжалланган. Кабелнинг ўзаги 1.2
4.6 кичик ҳажмдаги 4та коаксиал
жуфтлардан,
шунингдек,
5та
симметрик
жуфтлар
ва
назорат
(контрольный) симдан ташкил топган.
Симметрик жуфтлар телесигнализация ва алоқа учун мўлжал-ланган.
Уларни диаметри 0,7 мм мисли сим бўлиб, изоляцияси полиэтилендан
қилинган. Назорат сими полиэтиленли изоляциясини хар 20 мм оралиқда
кески (прорез) бор ва бу сим теле назораттизимида қўлланилади. Кабелга нам
тушганлигини теле назораттизим сигнализацияси хабар беради. Намдан
сақловчи қобиқлар қўрғошин ёки алюминийдан ясалади.
Коаксиал жуфтлар 34 Мбит
с узатиш тезлигида ишлайдиган ИКМ-480
ва 1,3 МГц частота диапазонида ишлайдиган К-300 узатиш воситаларида
қўлланилади.
КМ 8
6-коаксиал магистрал кабеллар бўлиб, 8та 2,6
9,5 тур ва 6та 1,2
4,6 турдаги жуфтлардан ташкил топган бўлиб, шу жумладан 1та тўртлик, 8та
симметрик жуфт ва 6та 0,9 мм диаметрли ялпи туташган полиэтилен
изоляцияли ўтказгичлардан тузилган. Намдан сақловчи қобиғи - қўрғошин.
Бу кабелдаги коаксиал жуфтларни ишлатилиши, худди КМ–4 кабелдагидек.
Кичик ҳажмдаги коаксиал жуфтлар эса, магистрал линияларидаги оралиқ
пунктлар орасида алоқа боғланишларда ишлатилади ва МКТ–4 кабелини бир
хил тур жуфтлари ишлатилишига ўхшайди. Иккита бир-биридан узоқ
жойлашган симметрик жуфтлар 108 кГц частота диапазонигачам ишлайдиган
К–24Р узатиш тизимларида ишлатилади. Кабел трассаси бўйлаб, кам аҳоли
яшайдиган пунктларда зарур телефон каналларни ҳосил қилишга қолган
симметрик занжирлар махсус хизмат алоқаси учун мўлжалланган. Битталик
симлардан телесигнал ва телемеханик сигналлар узатилади.
ВКПА–1 ички минтақавий коаксиал кабел битта 2,1
9,7 коаксиал
жуфтга эга, (2.7-расм) ва 1,3 МГц ва 4,6 МГц частота диапазонларида
ишлайдиган К-120 ва К–420 узатиш воситаларига мўлжалланган.
10. Кабел русумидаги ҳарф ва рақамли шартли белгилари, тури ва
кабелнинг конструктив элементлари тузилиши 2,5,7–9 пунктларда
келтирилган.
Жавоб:
Кабел русумидаги ҳарф – рақам шартли белгиланишлар,
кабелнинг
конструкциясини
хусусияти
ва
кабел
тайинланишини
характерлайди, шу жумладан қўшимча конструктив белгилари, намдан
сақловчи қобиқ материяли, муҳофаза қопламининг тури, гидрофоб
тўлдиргичнинг борлиги ёки осма трослар ва бошқалар.
Кабел
русуми
ўз
ичига
қуйдагиларни
олади:
а) кабел турини белгиланиши;
б) ҳарфли белгиланишлар, кабелдаги қўшимча конструктив
белгиланишларни билдиради.
Кабелнинг намдан сақловчи қобиқ: «А»-алюминий, «Ст»-пўлат,
«П»-полиэтилен,«В»-поливинилхлорид. қўрғошинли қобиқ кабелларда
белгиланмайди (фақат МКТ-4 турдаги кабелда қўрғошинли қобиқ «С» ҳарфи
билан белгиланган). Кабел ўзагини бўш–ҳажмларини гидрафоб билан
тўлдирилади, бу харф кабелни намдан сақловчи қобиғидан кейин «З» харфи
билан белгиланади. Хаво алоқа линияси ёки электр узатиш линияларига
осиладиган осма кабеллар «Т» ҳарфи билан белгиланади. Кучайтрилган
тросслар «УТ» харфи билан белгиланади.
КМ–4 – коаксиал магистрал кабел 2,6
9,5 турдаги 4та коаксиал
жуфтлардан ташкил топган (ўрта ҳажмдаги). Кабелнинг конструктив
кўндаланг кесими 2.4-расмда келтирилган.
2.4-расм. КМ–4 турдаги кабел.
1- ички ўтказгич, 2–полиэтилен шайбали изоляция, 3–ташқи ўтказгич, 4-
2та пўлат тасмали экран, 5–коаксиал жуфтнинг ташқи изоляцияси қоғоз
тасмалардан, 6–юлдузли тўртлик ўрам, 7-қоғоз тасмалардан камар
изоляция, 8-қуғошинли намдан сақловчи қобиқ, 9–зирх остидаги
ёстиқ,10–пўлат тасмалардан зирх, 11–пўлат симлардан тасма, 12–ташқи
қоплам.
МКТ–4 – кичик ҳажмли коаксиал кабел, ўтказгичлар оралиғидан
изоляция трубка–полиэтиленли (полиэтиленли-баллонли), 4та 1,2
4,6
турдаги коаксиал жуфтлар. Кабелнинг кўндаланг кесими 2.5-расмда
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |