ёки 5 та боғламни ташкил қилади. Боғламли ўрам асосан шаҳар телефон
тармоқларидаги кабелларда қўлланади.
6. Кабеллардаги белбоғли изоляциянинг тузилиши.
Жавоб
: Кабелнинг ўзаги устига бир, икки ёки бир неча қават қоғозли ёки
пластмассали тасма спирал шаклида ўралиб чиқилади. Бу ўралиш белбоғли
изоляция деб юритилади. Баъзи бир ҳолларда белбоғли изоляция вазифасини
пластмассали найча бажаради. Белбоғли изоляция кабел ўзагини сиқиб
ўрайди ва унинг шаклини ушлаб туради. Кабелнинг устига экран ёки
намгарчиликни ўтказмайдиган қобиғ қопланиши жараёнида кабел
занжирларининг изоляциясини механик ва иссиқлик таъсирларидан
муҳофаза қилади, занжир ўтказгичлари ва металл қобиғ ёки кабел экрани
оралиғида изоляциянинг мустаҳкамлигини оширади.
7. Кабелда намгарчиликни ўтказмайдиган қобиғ ва кабел экрани учун
қўлланувчи материаллар.
Жавоб
: Экранни қўллашдан мақсад кабел занжирларини ташқи
электромагнит майдони ва кабелдаги қўшни занжирлар таъсиридан ҳамда
узоқ
масофадаги
ташқи
объектлар-электр
узатиш
линиялари,
электрлаштирилган темир йўллар, яшин разрядлари, радиостанциялардан
ҳосил бўлувчи шовқин ва халақитлардан сақлайди.
Кабел экранлари одатда текис ёки тўлқинсимон металл найчаларидан,
спирал шаклида ўралган металл тасмалардан ҳосил бўлган найчалардан ёки
мис симлардан ҳосил бўлган тўқималардан тайёрланади. Келтирилган
материалдан тайёрланган экранлар текис бир жинсли экранлар яхши
муҳофазалаш хусусиятига эга бўлса ҳам улар кўплаб маротоба эгилишлар
ҳисобига бошқа турдаги экранларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Тўқима
шаклдаги экранлар энг яхши эгилувчан ва мустаҳкамдир, аммо бундай
экранларни ишлаб чиқариш технологияси мурракаб ва шунинг учун кам
ишлаб чиқарилади. Алоқа кабелларида энг кўп қўлланадигани алюминий ёки
пўлат тасмалар спирал шаклида ўралган экранлардир. Камёб бўлган мис
материалидан тайёрланган экранлар ҳозирги пайтда алоқа кабелларида
қўлланилмайди.
Металл бўлмаган қобиғдан тайёрланган кабелларнинг ўзаги устига
албатта экран қопланиши зарур.
Кабел устига қопланувчи қобиғ намгарчиликни кабелнинг ичига
ўгказмаслиги учун қўлланилади. Бундан ташқари кабел қобиғлари кабел
занжирларини, кабел эксплуатацияси ва ётқизилиши жараёнида, ҳамда
кабелларни транспортда ташиш жараёнида турли хил ташқи механик
таъсирлардан ҳимоя қилади. Бундан ташқари металл қобиғлар кабел
занжирларига таъсир этувчи электромагнит майдон таъсирини камайтириб
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: