1- амалий машғулот Тилшунослик ва табиий фанлар



Download 56,49 Kb.
bet3/6
Sana22.02.2022
Hajmi56,49 Kb.
#82454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 амалий машғулот

2. Ареал лингвистика

Ареал лотинча агеа – «майдон», «кенглик» сўзидан олинган. Ареал лингвистика тилшуносликнинг бир бўлими бўлиб, лингвистик ҳодисаларнинг муайян кенгликда тарқалишини ва тиллараро (диалектлараро) муносабатни лингвистик география методлари асосида ўрганади.


Ареал линвгистиканинг асосий вазифаси тил хусусиятларининг ҳудудий бўлинишини тавсифлаш ва изоголоссаларни талқин қилишдан иборатдир. Натижада диалектлар, тиллар ва ареал жамоалар (тил иттифоқлари) ўртасида ўзаро таъсир майдонлари (ареаллари) аниқланади.
Ареал лингвистика атамаси тилшуносликка М.Ж.Бартоли ва Ж.Виддасси томонидан 1943 йили олиб кирилди. Унинг асосий тамойиллари 1925 йилиёқ М.Бартоли томонидан олға сурилган.
Ареал лингвистика лингвистик география ва диалектология билан чамбарчас боғлиқ.
Унинг марказий тушунчаси тил ёки диалект ареалидир. Бошқача айтганда, айрим лингвистик ҳодисаларнинг тарқалиш чегараси ва уларнинг йиғиндиси. Шунингдек, ареал атамаси айрим тиллар ва тиллар гуруҳининг тарқалиш чегарасини ифодалаш учун ҳам қўлланилади. Масалан, туркий ареал, ҳинд-оврупо ареали ва ҳ.к.
Ареал лингвистиканинг шаклланишида диалектологик ва лингвистик атласлар катта ўрин тутди.
Ареал лингвистиканинг пайдо бўлиши ва ривожланишида А.Мейе, Бартоли, Б.А.Террачини, Ж.Бонфанте, В.Пизани сингари олимларнинг хизмати алоҳида ажралиб туради. Улар ушбу йўналишнинг назарий асосларини, тушунчавий аппаратини белгилаб бердилар.
Туркий тилларни ареал нуқтаи назардан ўрганишда Н.З.Гаджиева, А.Б.Жўраев сингари олимларнинг хизматлари катта. Айниқса, А.Б.Жўраевнинг ўзбек тилини ареал ўрганишнинг назарий асосларини белгилаб беришдаги хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим.


Тилшуносликнинг этнография билан муносабати

Тил билан шу тил эгаси бўлган халқ узвий алоқададир. Халқ тарихидаги ҳар бир воқеа, урф-одатлари, турмуш тарзи унинг тилида акс этади. Шунинг учун тил билан шу тил эгаси бўлган этнос ўртасида қандай мустаҳкам алоқа мавжуд бўлса, уларни ўрганувчи тилшунослик билан халқ тарихи ва этнография ўртасида ҳам шундай алоқа бор.


Халқ, элатнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётида рўй берган ҳар бир ўзгариш унинг тилида ҳам ўз ифодасини топади. Шунинг учун халқ тарихи учун тарихий ҳужжатлар, археологик ёдгорликлар гувоҳлик беролмаган тақдирда ҳам, унинг тили қимматли материаллар бериши мумкин. Айниқса, топоним, этноним, этнотопонимларни халқ тарихини инобатга олмай туриб ўрганиб бўлмайди. Шу билан бирга, тилшунослик этнография билан ҳам узвий алоқададир.
Тилнинг шу тил эгаси бўлган этнос маланиятига муносабатини, тилнинг функцияланиш ва ривожланиш жараёнида тил билан этномаданият, этнопсихологик омиллар ўртасидаги алоқани ўрганишга эҳтиёж туфайли этнолингвистика йўналиши вужудга келди.
Этнолингвистика атамаси грекча etnos – халқ, қабила ва лингвистика сўзларидан олинган бўлиб, мустақил лингвистик йўналиш сифатида XIX асрнинг 70-йилларида Шимолий, кейинроқ Марказий Америкадаги ҳинду қабилаларининг тили, маданияти, урф-одатларини ўрганишнинг кучайиши билан пайдо бўлди. Лекин мазкур йўналишнинг илк даврида кўпроқ этнография масалаларига диққат жалб қилинди, фақат асримизнинг 20-йилларида лингвистик томонига эътибор кучайтирилди.
Этнолингвистиканинг мустақил лингвистик йўналиш сифатида шаклланишида Америка тилшуноси, этнографи Ф.Боас ва унинг ўқувчиларининг хизмати катта. Улар йўналишнинг муаммолар доирасини ва тадқиқот методларини белгиладилар. Этнолингвистика Америка олимлари асарларида кўпинча «антрополингвистика», «этносемантика» атамалари билан ҳам алмаштириб қўлланилади.
Этнолингвистика муаммоларидан энг муҳими сифатида Америка ҳиндулари тилларининг генетик қариндошлигини аниқлаш масаласи қаралди.
Бу тилларнинг таснифи дастлаб маълум тамойилга асосланмаган ҳолда, тахминларга таяниб қилинган бўлса, кейинчалик Э.Сепир, С.Лем, М.Сводеш, Ж.Л.Трейжер ва бошқалар томонидан аниқ илмий методларга таянилди. Ҳиндулар тилларини синфларга бирлаштиришда ҳиссий-тарихий (Э.Сепир, С.Лем), глоттохронологик (М.Сводеш), тарихий-типологик ва ареал (К.Хейил, Ж.Л.Трейжер) методлардан фойдаланилди.
Тилларнинг таснифидан ташқари, яна тилларнинг ва маданиятларнинг ўзаро таъсири, билингвизм масалалари, тил тараққиётига ижтимоий маданиятнинг таъсири каби муаммолар ҳам этнолингвистиканинг ўрганиш доирасига киритилди.
Турли этник гуруҳларда қўлланиладиган паралингвистик воситалар, фольклор материалларини ўрганиш ҳам этнолингвистика объектига киритилди. Хусусан, асримизнинг 70 – 80-йилларида фольклор материалларига эътиборнинг тортилиши тил ва маданият ўртасидаги алоқанинг янги турларини очишга имконият яратди ва бу билан этнолингвистиканинг ўрганиш доирасини кенгайтирди.
Ҳозирги кунда этнолингвистика дунёнинг деярли барча мамлакатларида тилшуносликнинг бир йўналиши сифатида эътироф этилди ва бу йўналиш бўйича кенг тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.



Download 56,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish