1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

2.4. Тўйинган буғлар босими 
Тўйинган буғлар босими бензин таркибида енигл фракциялар 
мавжудлиги билан аниқланади. Суюқ ёнилғининг тўйинган буғлар босими 
деганда берилган ҳароратда ва суюқ ҳамда буғ фазалари ҳажмларининг маълум 
нисбатида суюқлик билан мувозанат ҳолатида бўлган буғ босими тушунилади. 
Бензинда енгил фракциялар қанчалик кўп бўлса, тўйинган буғлар босими 
шунча юқори бўлади. 
Бензиннинг буғ тиқинлари ҳосил қилишга мойиллиги, сақлашда, 
ташишда ва автомобилга қуйишда мумкин бўлган йўқотишлар, двигателни ўт 
олдириш осонлиги тўйинган буғлар босимига боғлиқ. Бензинда қайнаш 
ҳарорати паст бўлган углеводородлар қанча кўп бўлса, унинг буғланиши, 
тўйинган буғлар босими ва буғ тиқинлари ҳосил бўлишига мойиллик шунча 
катта бўлади. 
Двигател таъминлаш тизимида бензин қизиганда енгил қайновчи 
углеводородларнинг қайнаши нафақат очиқ сатҳдан, балки ёнилғи ҳажмининг 
ичида ҳам содир бўлади; бунда кўп миқдорда буғ ҳосил бўлади. Буғлангунича, 
яъни суюқ ҳолатдагига нисбатан, буғланган углеводородларнинг ҳажми 
150...200 марта катталашади. Шундай қилиб. Бензинда буғ фазасининг ҳажми 
кўп марта ортади ва суюқ фаза ҳажми камаяди. Бунда двигател таъминлаш 
тизимига суюқ бензин, унинг буғлари ва бензин қизиганда ажралиб чиққан кўп 
бўлмаган ҳаво аралашмаси киради. Бу насос узатаётган ёнилғи миқдорининг 
камайишига, двигател ишида ора-сира тўхташлар бўлишига, двигател қуввати 
камайишига ва ҳаттоки унинг тўхташига олиб келади. 
Иссиқ кунларда бензин енгил фракцияларининг интенсив буғланиши 
натижасида двигател тўхтаб қолишининг характери худди ёнилғи 


18 
проводларининг механик аралашма (ифлослик)лар билан ифлосланиб 
қолганидек бўлади. 
Иссиқ кунда катта юк остида ишлаган двигател қисқа муддатга 
тўхтаганида бензин энг кўп қизиши аниқланган. Капот ости бўшлиғидаги 
вентиляция тўхтайди, карбюратордаги бензин двигателдан чиқаётган иссиқлик 
ҳисобига қизийди. Двигател тўхташидан тахминан 10 минут ўтгандан сўнг 
бензин ҳарорати атроф-муҳит ҳавоси ҳароратидан 30...40 
0
С юқорига 
кўтарилади. Бензин интенсив буғлана бошлайди. Карбюратор каналларида буғ 
пуфаклари пайдо бўлади, қалқовучли камерада бензин сатҳи камаяди. Шунинг 
учун двигателни қайтадан ишга тушириш қалқовучли камерада бензин 
етишмаётганлиги ва ҳаддан ташқари камбағаллашган аралашмани ўт олдириш 
қийинлиги туфайли қийинлашади. Ёнилғи насоси қалқовучли камерага зарур 
миқдордаги бензинни етказиб бергандан кейингина двигателни ўт олдириш 
мумкин бўлади. 
Ёз пайтида автомобилларнинг қишки сорт бензинларида ишлаши рухсат 
этилмайди, чунки тўйинган буғлар босими катта бўлганлиги сабабли, унинг 
таъминлаш тизимида буғ тиқинлари интенсив пайдо бўлади. Қишда ёзги сорт 
бензинларида автомобилларнинг ишлашига рухсат этилмайди, чунки енгил 
фракциялар етишмаслиги туфайли двигателни ўт олдириш қийинлашади, 
цилиндр-поршен гуруҳи ейилиши тезлашади, ёнилғи сарфи ортади. 
Тўйинган буғлар босими қанчалик юқори бўлса бензинни сақлашда, 
ташишда, бир идишдан иккинчисига қуйишда ва заправка қилишда унинг 
йўқотилиши шунчалик кўп бўлади. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish