1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш


 – Амалий машғулот. БЕНЗИНЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ ВА ФРАКЦИОН



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

2 – Амалий машғулот. БЕНЗИНЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ ВА ФРАКЦИОН 
ТРАКИБИ 
 
2.1. Бензинлар хоссалари ва қўлланилиши 
Бензин – углерод атомлари сони 4...5 дан 9...10 гача бўлган енгил 
ароматик, нафтен ва парафин углеводородлари ва улар ҳосилаларининг 
мураккаб аралашмаси бўлиб, ўртача молекуляр массаси 100 атрофида, 35...200 
0
С ҳарорат диапазонида қайнаб тугайди. Бензин енгил алангаланадиган рангсиз 
ёки оч жигарранг (махсус қўшимчаларсиз) суюқлик. Асосий массаси нефтни 
қайта ишлаб (тўғри ҳайдалиб, термик ва каталитик крекинг) ёки нефт 
газларидан олинади. Жуда кам қисми қаттиқ кўринишдаги ёнилғи смолалари 
(сланецлар, тошкўмир)дан ишлаб чиқилади. Двигателни ўт олдириш 
хоссаларини яхшилаш учун бензинга газли бензинлар, детонацияга қарши 
хоссаларини яхшилаш учун антидетонацион присадкалар (антидетонаторлар) 
қўшилади. Бензин таркибига бошқа присадкалар ҳам, масалан оксидланиш 
ингибиторлари, қўшилади. 
Бензинлар – енгил учувчи (буғланувчи) суюқлик, лов этиб ёниб ўчиш 
(вспышка) ҳарорати минус 20...40 
0
С, қотиши – минус 60 
0
С дан паст, кинематик 
қовушқоқлиги сувникидан икки марта кам.
 
2.2. Бензинларга қўйиладиган талаблар 
Бензинли двигателнинг ишончли, эффектив, узоқ муддат, тежамкор, 
ишлаб бўлган газлар таркибида минимал заҳарли маҳсулотлар ҳосил қилиб 
ишлаши – бензин қуйидаги талабларга жавоб берган ҳолда таъминланади: 
- карбюрацион (аралашиш) хоссалари юқори, яъни, шундай ёнувчи 
аралашма ҳосил қиладики, бу аралашма двигателнинг осон ўт олишини, 
ёнишнинг тўлиқлигини, двигателнинг мумкин бўлган ҳамма иш режимларида 
ва ташқи шароитлар кенг диапазонда ўзгаришида барқарор ишлашини 
таъминлайди; 
- юқори тежамкорлик; 
- юқори экологик сифатларга эга; 
- двигател детонациясига сабабчи бўлмайди, яъни, детонацион 
чидамлилиги юқори; 
- ёнганда қурум ва коррозия бўйича агрессив маҳсулотлар ҳосил 
қилишга мойиллиги минимал; 
- термик стабиллиги юқори ва яхши ювувчи хоссаларга эга; 
- стабиллиги юқори, яъни, узоқ муддат сақланганда, қуйилганда ва 
транспортировка қилинганда таркиби ва хоссалари сезиларли ўзгармасдан 
қолади; 
- сақлаганда резервуарлар, баклар ва трубалар металларини коррозия 
қилмайди; 
- таркибида механик қўшимча аралашмалар ва сув бўлмайди. 


15 
Замонавий автомобил двигателсозлигининг асосий тенденцияси – сиқиш 
даражасини орттиришдир. Сиқиш даражаси ортганда двигателнинг литрли 
қуввати кўпаяди ва ёнилғининг нисбий сарфи камаяди (2.1-расм), ёнган ёнилғи 
иссиқлигининг фойдаланиш коэффициенти ортади. Лекин сиқиш даражаси 
ортганда детонацияга чидамлилиги юқори бўлган бензинлар талаб қилинади. 
2.1–расм. Сиқиш даражасининг литрли қувватга (1) ва
ёнилғи сарфига (2) таъсири 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish