1 – Амалий машғулот. Нефтни қайта ишлаш ва яримфабрикатларни тозалаш



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/59
Sana24.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#187077
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
ЁММ амалий

Антидетонаторлар. Антидетонаторлар сифатида турли металл 
(қўрғошин, марганец, темир, хром ва ш. к.)ларнинг металлорганик 
бирикмаларидан фойдаланиш мумкин.
Энг кўп тарқалган антидетонатор – тетраэтилсвинец (ТЭС) Рв(С
2
Н
5
)
4
– 
қуюқ, рангсиз, шаффоф, углеводородларда яхши эрийдиган ва сувда 
этимайдиган суюқлик (t
кип 
= 200 
0
С

293 
1652кг/м
3
). ТЭС – заҳарли модда, у 
билан ишлаганда эҳтиёт чораларни кўриш зарур.
ТЭС нинг ташиб олиб чиқувчи билан аралашмаси – этил суюқлиги
ёнилғининг этил суюқлиги билан аралашмаси эса – этиллашган ёнилғи 
дейилади. Этил суюқлиги ёғлиқ, муайян ҳидли, қизил ёки тўқ кўк ёки пушти 
рангли (навига қараб), ТЭС нинг массавий салмоғи 55...60% бўлади. Автомобил 
бензинларига қўшиладиган этил суюқлиги миқдори 1 кг бензинга 0,82 г дан 
ортиқ бўлмаслиги керак. 
Юқори октанли ароматлаштирилган ёнилғилар учун антидетонатор 
сифатида тетраметилсвинец (ТМС) Рв (СН
3
)
4
дан фойдаланилади. ТЭС га 
нисбатан бу модданинг термик барқарорлиги юқори. ТЭС га нисбатан ТМС 
нинг яна афзаллиги қайнаш ҳарорати паст ҳамда тўйинган буғ босими юқори. 
Шу сабабли юқорида келтирилган ТЭС нинг учинчи ва тўртинчи камчиликлари 
бартараф қилинади. ТЭС ўрнига ТМС таркибида ароматик углеводородлар 30% 
дан кўп бўлган ёнилғиларда қўлланилади.
Марганецли 
бирикмалар 
энг 
самарали 
антидетонаторлардан 
ҳисобланади. ОС ни оширишдан ташқари бу бирикмалар тўлиқ ёнишни 
кўпайтиради ва нотўлиқ ёниш маҳсулотлари ҳисобига ҳосил бўлган газлар 
заҳарлилигини камайтиради. Самарали марганецли антедетонаторлар ЦТМ С

Н

М
п 
(СО)
3
ва МЦТМ С

Н

М
п 
(СО)
3. 
Марганецли антидетонаторларнинг кенг қўлланилишига асосий тўсиқ – 
улар ҳосил қиладиган қурум ҳусусиятларидир: у қизиётган заррачалардан 
интенсив калил ўт олишга сабабчи бўлади ва ўт олдириш шамлари 
электродларини туташтириш қобилиятига эга. 
Этилланган суюқлик қўшилган бензин этилланган деб аталади. этиллаш 
учун Р-9 ва П-2 суюқликлари қўшилади. Этил суюқликларида ТЭС миқдори 
54...58%, ташиб олиб чиқувчи – 33...36%, қолгани – тўлдиргич – авиация бензин 


21 
Б-70. Бу этил суюқликлари ташиб олиб чиқувчиси билан фарқланади. Масалан, 
Р-9 суюқлигида ташиб олиб чиқувчи сифатида бромли этил ва 
монохлорнафталиндан фойдаланилади. 
Заҳарлилиги ҳақида огоҳлантириш мақсадида этилланган бензинларга 
ранг берилади; бунда ҳар бир марка ўзининг рангига эга бўлади. 
Двигателлар этилланган бензинда ишлаганда қуйидаги хусусиятларга 
эга бўлади: 
– сўхта ҳосил бўлиши тезлашади; 
– калил ўт олдириш тез-тез содир бўлиб туради; 
– ўт олдириш шамларининг хизмат муддати қисқаради; 
– клапанлар ва ўриндиқларнинг таянч юзаларида қўрғошинли 
қатламлар ҳосил бўлади; бу клапанлар куйишига олиб келиши 
мумкин. 
Этилланган бензинлар сув бўлганда металларга сезиларли коррозион 
таъсир ўтказади. Бензинни сақлаш жараёнида ТЭС оксидланади, натижада 
бензинда эримайдиган маҳсулотлар ҳосил бўлиши мумкин; улар бензинни 
хиралаштиради. 
Этилланган бензинда ишлайдиган автомобилларнинг ишланган газлари 
юқори заҳарли бўлганлиги сабабли, бундай автомобилларнинг йирик 
шаҳарларда ва курорт зоналарида ишлаши тақиқланган. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish