I. Таълимий вазифа- болаларни ўқув дастури ҳажмидаги назарий билим ва амалий кўникмалар билан қуроллантиришни назарда тутади;
II. Тарбиявий вазифа - ўқувчиларни миллий истиқлол руҳида тарбия-лаш,уларнинг шахсий ахлоқий сифатларини шакллантириш, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топа олишларига имкон берувчи кўникма ва малакаларни шакллантиришни назарда тутади;
III. Коррекцион – ривожлантирувчи вазифа - алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болалар бирламчи муаммолари оқибатида юзага келувчи иккиламчи муаммоларни бартараф этишни назарда тутади. Дарснинг таълимий, тарбиявий ва коррекцион ривожлантирувчи вазифалари ўзаро боғлиқ ҳолда ҳал этиб борилиши лозим. Яъни ўқитувчи дарс олиб бориш жараёнида ана шу вазифаларни уйғун ҳолда ҳал этиб бориши талаб этилади.
Мазмунлар: Нима?
Белгиланган ўқув мақсадларга мувофиқ равишда билимлар соҳанинг мазмуни (шу жумладан кўникма ва ўзини тутиш тарзлари) белгиланади. Бу мазмунлар бир томондан керакли дастлабки билимларни (назарий дарс мазмунини) ва бошқа томондан топшириқларни бажариш учун керакли махсус билимларни (амалий машғулот мазмунини) инобатга олиши керак.
Метод: Қай тарзда?
Агар мақсадлар ва мазмунлар аниқ бўлса, айнан шундай методлар танлаб олиниши керакки, улар шу мақсад ва мазмунларни ўлчанадиган натижага айлантира олишлари лозим. Бу муносабатда “анънавий” ва “интерфаол методлар” деб аталган методлар таълим берувчи томонидан танлаб олинади ва қўлланади.
Шароитлар: Нималар ёрдамида?
Шароитлар деганда биринчи навбатда моддий – техник шарт шароитлар тушунилади. Бир томондан, моддий—техник шароитлар яъни бинолар, синф хоналари, ўқув устахоналар, лабораториялар уларнинг жиҳозланганлик даражаси, ашё ва қуроллар ва б. материалларининг умумий ҳолати ва ҳ. (чунки улар маълум сифат талабларига жавоб бериши керак), бошқа томондан эса, ўқув воситалари тушунилади, чунки улар ўқув жараёнидаги билимларнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ўқув мақсадларига мўлжалланган кўплаб ўқув воситалари мавжуд. Аммо асосий омил воситаларининг кўплигида эмас, балки муайян ўқув мақсадига эришиш учун маъқул келадиганларининг танлаб олиниши ҳисобланади.
Ташкиллаштириш: Бу қандай амалга оширилади?
Юқоридагиларнинг барчаси вақт омилини инобатга олган ҳолда ташкил қилиниши лозим. Чунки ҳар бир назарий дарс ва амалий машғулот учун аниқ вақт меъёрлари мавжуд бўлиб, айнан шу ажратилган вақт доирасида ўқув мақсадларига эришиш лозим. Бунинг учун нафақат пухта режа, балки ишни унумли ташкиллаштириш муҳим омил ҳисобланади. Вақт тақсимоти, давомийлиги ва ўқув жойи – ташкиллаштириш жараёнида белгиланади. Ўргатиш ва ўрганишни ташкил қилишнинг хилма-хил имкониятлари мавжуд.
Натижалар: Мақсадга эришилдими?
Назарий дарс ёки амалий машғулот ниҳояси, албатта, унинг олдига қўйилган мақсадларга эришилган ёки эришилмаганлигини назорат қилиб бориш керак эканлигини тақозо этади. Шу мақсадда баҳолаш восита, метод ҳамда мезонлари белгиланади. Бундай воситалар сифатида турли-туман машқлар, оғзаки ва ёзма тестлардан фойдаланиш мумкин. Улар ўқувчиларнинг қобилияти, билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш имкониятини яратади. Таълим-тарбия шаклларининг муваффақиятиўзига назарий дарс ва амалий машғулотларни режалаштириш, амалга ошириш ҳамда хулоса чиқариш каби босқичларни мужассамловчи дидактик ҳатти-ҳаракатларнинг моҳирона бажарилишига боғлиқ. Ана шу узлуксиз саналган дидактик ҳатти-ҳаракатлар занжирини ўзида мужассамлаган ушбу босқичлар замонавий адабиётларда ўқитиш даврлари ёки ўқув цикли, деб юритилади.
Тингловчиларга дарснинг технологик харитаси намойиш қилинади. Ушбу хаританинг тузилиши бирма-бир тушунтириб берилади.
Дарснинг технологик харитаси
Do'stlaringiz bilan baham: |