Геосиёсат предмети— умумбашарий ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда геосиёсат субъектлари муносабатлари, жамиятда кечаётган ҳар хил даражадаги ахборий-мафкуравий жараёнлар, уларнинг юзага келиши, ҳаракатланиши ва ўзгариб боришини ўзида акс эттирувчи воқеалар ривожи.
Геосиёсий минтақа— бу сиёсий, иқтисодий, маданий, савдо ва бошқа алоқалар учун қулай имкониятларга ва истиқболларга эга бўлган географик майдон ҳисобланади.
Геосиёсат - ("Geopolitika") сўзи юнон тилидаги "geo" (ер) ва "politicos" (давлатни бошқариш санъати) жумлаларидан олинган. Давлат ва халқларнинг ўзлари жойлашган ҳудуднинг географик, табиий - иқлим шароитларига мос равишда шаклланишини ифодаловчи мафкуравий фан. Геосиёсатнинг вазифаси сиёсий жараёнларнинг географик макондаги ўзаро алоқаларни, заминга ва маданий омилларга таъсирини ўрганиш, сайёравий маконни назорат этишдир. Бу жиҳатдан геосиёсатни амалий сиёсатни бошқариш ҳақидаги фан дейиш мумкин.
Геостратегия – геосиёсий таҳлилнинг ҳарбий жиҳати.
Демократия экспорти - инқилобий ахборот тарқатувчиларда инсон ҳукуқларининг умумий декларациясидан иқтибослар, уларда "нодемократик" режимлар сайёрамиздаги - қашшоқлиқдан бошлаб, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, хотин-кизлар камситилишидан тортиб, этник тозалов ва геноцидгача бўлган барча кулфатлар сабабчиси сифатида тилга олинади. Бундай пайтда, шунингдек,” халкаро сиёсат - умумий демократияни ёйиш ва олға суришдан иборатдир" деган қарашлар авжига чиқади. Шу тариқа ахборот маконларида "демократияни дунёга ёйиш" сиёсатининг баёни берила бошланади.
Диний бағрикенглик – хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши.
Демократик институтлар – жамиятнинг демократик тузумини барпо этишга хизмат қилувчи омил бўлиб, унга қуйидагилар киради. 1) Сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар. 2) Юридик мақомга эга бўлган мухолифат. 3) Мулкчилик институти.
Суверенитет- давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги тўла мустақиллиги. Давлат суверенитети мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб бориш, ўз ҳудудининг дахлсизлигини таъминлаш; қонунларни қабул қилиш; уруш ва тинчлик масаласини ҳал қилиш; суд ҳокимиятини амалга ошириш; мансабдор шахсларни тайинлаш; мустақил валютага эга бўлишни тақозо қилади. Давлат суверенитети ғояси БМТ ҳужжатларида, турли давлатларнинг конституцияларида ўз аксини топган. Республикамизнинг мустақиллиги давлат мустақиллигининг асосидир. Ўзбекистон Конституцияси 1–моддасида “Ўзбекистон –суверен демократик республика” эканлиги белгилаб қўйилган. Бизнинг сиёсий менталитетимиз суверенитетнинг мазмун моҳиятини мустақиллик тушунчаси орқали ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |