“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Машғулот ўказишда фойдаланиладиган материаллар



Download 1,72 Mb.
bet121/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Машғулот ўказишда фойдаланиладиган материаллар:
- слайд, видео, мультивидео, қисқа метражли ҳужжатли фильмлар, тарқатма материал, адабиётлар рўйхати.
Машғулотларнинг бориши:
Билиш ва таҳлил ( тарқатма материал)
Ўзбекистонда амалга оширалаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар тақдири. Демократлаштиришнинг самарали натижалар бериши ва истиқболи. Оавнинг аҳоли ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ақл-заковати ва фидоийлигини шакллантирувчи муҳим институт эканлиги. Инсон онгида демократик қадриятларнинг чуқур илдиз отиши, ўзининг ижтимоий бурчини тушуниш ва ҳуқуқларини кенгайтириш истаги. Юқори маънавий-маърифий савияга эга бўлиш. Ўз манфаатларини онгли идрок қилишда ОАВ феномени. ОАВ ва парламент назоратини шакллантиришнинг долзарб жиҳатлари. Ташкилий-ҳуқуқий жараён. Ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий жараён.
Конституциявий ва ҳалқаро хуқуқ нормалари асосида парламент назоратини шакллантиришнинг мезонларининг ишлаб чиқилиши. “Оммавий ахборот воситалари туғрисида”ги, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қатор қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши. Ўзбекистонда цензуранинг бутунлай ман қилиниши билан ОАВ фаолияти учун зарур шарт-шароитларнинг шаклланиши (2002 йил). Жамиятда ОАВ устидан ҳам ва улар манфаатларини ифода этувчи сиёсий кучлар устидан ҳам парламент назоратини таъминлаш муаммоларининг долзарблашуви. Мазкур шароитда давлат ҳокимияти механизмидагидек мувозанат ва чекловлар тизимини яратиш зарурияти. Оавнинг жамиятга нисбатан вазифалари:
-жамиятни зарур ахборот билан етарли даражада таъминлаш;
-парламент назоратини мос даражада ифодалаш, аниқроғи, ижтимоий фикрни шакллантириш.
Давлат томонидан таъсис этилган ОАВ давлат ҳокимиятининг барча (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқлари) оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятларни яратиш лозимлиги. Демократик жамиятда нодавлат оавнинг фаолият кўрсатиши. Ўзбекистон Миллий матбуот маркази. Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фондининг ташкил топиши. Президент И.А.Каримов томонидан қабул қилинган қонунлар ва қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоат назоратини, давлат ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширадиган механизм сифатида ОАВ мавқеини кучайтириш масаласининг олдинга сурилиши. ОАВ иқтисодий эркинлигини таъминлашнинг аҳамияти.
Ўзбекистонда ОАВ фаолиятини эркинлаштириш бўйича ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш. Сўз ва матбуот эркинлиги ҳимояси. Оавга оид қонунчилик нормаларининг янгича қарашлар асосида талқин этилиши. Уларга мукаммал ҳуқуқий шарҳлар берилиши. Журналистларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқий ҳимоя марказларини ташкил этиш, “Босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари журналистларининг ахлоқ-одоб кодекси” (Ўзбекистон матбуоти”, 2006 йил 2-сон), “Босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари Хартияси” нинг (“Ўзбекистон матбуоти”, 2006 йил, 2-сон) ишлаб чиқилишининг алоҳида аҳамият касб этиши.
Демократик ўзгаришлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ноҳукумат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти. Оавнинг халқни қарорлар қабул қилиш жараёнларидан хабардор, ҳукумат қарорлари халқ томонида қанчалик назорат қилиниши, оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок эта олишини белгилайдиган институт эканлиги.
Сиёсий тизимда оммавий коммуникацияга эҳтиёжнинг жамиятдаги функцияларига тўғридан тўғри боғлиқлиги. Ўтмишда анъанавий давлатларда коммуникация воситалари имкониятларининг чегараланганлиги. Ахборот технологияларининг инқилоби ОАВ имкониятларини демократик ва тоталитар ғояларни юзага келишини кучайтириш имкониятлари. Истиқлол йилларида оавни эркинлаштириш бўйича амалга оширилган тадбирлар. Мазкур вазифани бажаришда оавнинг жамиятга ҳаққоний маълумотлар етказиб бериш қобилияти. Тўлақонли парламент назоратининг ошкоралик ва хабардорликни талаб этиши. . Оавнинг сиёсий ҳокимиятни амалга ошириш механизмида парламент назоратига таъсир кўрсатиш омили. Оавда вазиятни холис баҳолаш, ислоҳотларга кенг оммани жалб қила олиш тенденциялари. Оавнинг жамиятга соғломлаштирувчи таъсирининг долзарблиги. Оавнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш буйича давлат сиёсати.
Талабалар ахборот соҳасини ислоҳ этиш ва ёшлар тарбияси тизимини шакллантиришдаги ўрни, унинг ташкилий-хукукий,иқтисодий асослари тўғрисида қанчалик маълумот, тушунча ва тасаввурларга эга эканлиги аниқланади.
Маърузачи янги мустақил демократик ўзгаришлар йўлини танлаган давлатлардаги ислоҳотларнинг тақдири тўғрисида ўз фикрларини тингловчилар билан ўртоқлашади. Зеро, демократлаштиришнинг самарали натижалари бир неча ўн йилликлардаги жиддий синовларни бошидан ўтказиши ҳалқнинг, миллатнинг, миллий сиёсий менталитети, жумладан шу жамиятдаги мавжуд бўлган ОАВ институтларининг ижтимоий-сиёсий мавқеи, интелектуал салоҳиятига бевосита боғлиқ жараёндир. Кўпгина тадқиқотларда аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ақл-заковати ва фидоийлигини шакллантиришда оавнинг муҳим институт эканлиги қайд қилинган. ОАВ феномени инсон онгида демократик қадриятларнинг чуқур илдиз отиши, ўзининг ижтимоий бурчини тушуниш ва шахсий ҳуқуқларини ошириш истаги юқори маънавий-маърифий савияга эга бўлиш ўз манфаатларини онгли идрок қилиш йўли билан боғлиқ ҳодисадир. Мазкур ҳодисанинг аҳамияти тўғрисида маърузачи маълумотларни тингловчиларга етказар экан, мавзуга доир билимларни риожлантиришга киришади.
Маълумки, демократик ўзгаришлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ноҳукумат ва жамоат ташкилотларининг ўрни беқиёс. Айниқса, оавнинг ҳалқни қарорларни қабул қилиш жараёнларидан хабардор ҳукумат қарорлари ҳалқ томонидан қанчалик ва қай даражада назорат қилинаётганлиги оддий фуқароларнинг давлатни бошқаришда қанчалик иштирок эта олишини белгилайдиган институт сифатида ўз эволюциясига эга бўлганлиги масалага ойдинлик киритади.
Ахборот соҳасини ислоҳ этиш ва ёшлар тарбияси тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларини ривожлантириш учун ОАВ тармоқларини эркинлаштириш ва самарали бошқариш бўйича чора-тадбирлар ифодаланган слайд, видео ҳамда ҳужжатли фильмлардан лавҳалар кўрсатилади.
Фильмлар намойишидан кейин тингловчиларга қуйидаги саволлар билан мурожат қилинади.
1-савол. Ривожланган демократик амалиётда Ахборот соҳасини ислоҳ этиш ва ёшлар тарбияси , оавнинг парламент назоратини шакллантириш тизимига таъсирини кучайтирувчи концепцияларга қандай ўрин берилган? Саволга берилган жавоблар умумлаштирилганидан кейин ўртага иккинчи савол ташланиши мумкин: Ўзбекистонда Ахборот соҳасини ислоҳ этиш ва ёшлар тарбияси тизими уйғунлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий асослар ҳақида қандай фикрдасиз?
Масалага аниқлик киритилганидан кейин қуйидаги тезислар олдинга сурилади: маърузачи сиёсий тизимда оммавий коммуникацияга эҳтиёжнинг жамиятдаги функцияларига тўғридан-тўғри боғлиқлиги, ўтмишда анъанавий давлатларда коммуникация воситалари имкониятларининг чегараланганлиги. Ахборот технологияларининг инқилоби ОАВ имкониятларини демократик ғояларни юзага келишини кучайтириш имкониятлари. Истиқлол йилларида оавни эркинлаштириш бўйича амалга оширилган тадбирлар. ОАВ институтлари назоратининг жамиятдаги қонунсизлик ва адолатсизликка барҳам бериши бўйича шароитларни яратиш асосий устивор масала эканлигини алоҳида қайд этади.
Бугунги ахборот таҳдидлари кучайган бир пайтда оавни мутлоқ эркинлаштириш мумкинми? Бу саволга жавоблар мулоқот, мунозара шаклида олинади. Жавобларнинг қайси бири тўғри ва самарали эканлигини аниқлаш учун ақлий ҳужум усулида ғоялар баҳси ўтказилади. Баҳс натижалари ўқитувчи томонидан умумлаштирилади. Тингловчиларнинг давлат ва жамият бошқаруви тизимида парламент назорати ва ОАВ институтининг моҳияти тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларни диагностика қилиши учун ақлий ҳужум ва ғоялар баҳси каби янги педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда машғулот давом эттирилади. Машғулотнинг якунловчи қисмида парламент фикрини шакллантириш натижасида юзага келган вазиятларда жамият бошқарувида назоратини амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар тингловчиларга берилади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish