Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Машғулотларни ташкил этиш шакллари



Download 6,74 Mb.
bet36/78
Sana21.02.2022
Hajmi6,74 Mb.
#79777
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
2 1 УМК Педагогнинг инновацион фаолияти (3)

Машғулотларни ташкил этиш шакллари. Талабаларнинг мустақил изланувчанлик фаолиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган машғулотлар кичик гуруҳларда ҳамда индивидуал шаклда олиб борилиши лозим. Индивидуал шакл асосан ижодий топшириқларни бажаришга йўналтирилади. Ҳар бир талаба ўзининг индивидуал (жисмоний, психик ва б.) хусусиятларига эгаки, бу унинг ўқув фаолиятига катта таъсир этади. Педагогнинг бу хусусиятларни ўрганиши ва инобатга олиши ўқитиш сифатини ошириш ҳамда ҳар бир талабанинг ижодий қобилият-ларини ривожлантириш учун шароит яратади.
Педагог талабаларнинг дарслардаги ва тажриба машғулотлари вақтида дарс жараёнидаги ишини, мустақил иш ва топшириқларини бажаришини кузатади, уларнинг билими, назорат ишларини текширади, маслаҳатларда, дарсдан ташқари вақтларда улар билан ишлайди. Талабанинг кучли ва ожиз томонини билиб олишга, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, хаёлига хос бўлган хусусиятларни ўрганишга, унинг характери ҳамда иродавий сифатларини яхши билиб олишга ҳаракат қилади, уларнинг ҳаётий ва меҳнат тажрибаларини, муассасага келишдан олдинги фаолияти хусусиятларини ўрганади.
Кичик гуруҳларда ишлаш махсус билимлар билан бир қаторда амалий кўникмалар ўрганилиши керак бўлганда, шунингдек талабаларда мустақил ишлаш қобилиятларини ривожлантириш учун қўлланилади. Бир нечта талабалар биргаликда ишлаган пайтда, уларнинг шахсий хусусиятлари ва характерлари орасида ўзаро ҳамкорлик вужудга келади.
Гуруҳли бўлиб ишлашда иккита ҳолат фарқланади:

  • бир хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ иши;

  • ҳар хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ иши

Бир хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ ишида бир неча гуруҳларга бир хил топшириқлар берилади. Топшириқ ва машқларни ечиш шароитлари ҳам бир хил бўлади. Шундай қилиб ҳар хил ечимлар гуруҳ иши тугаганидан сўнг бир-бири билан таққосланиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолларда рақобат ҳолати юзага келади. Ечим топилиши вақтида эса рақибликка ўхшаш ҳолатлар вужудга келади. Бу ерда муҳим нарса шуки, гуруҳлардаги талабаларнинг билим ва кўникмалари имкон қадар бир хил бўлиши керак.
Ҳар хил мавзуда олиб бориладиган гуруҳ ишида бериладиган иш топшириғи бир неча қисмларга бўлинади. Фақат бу қисмлар бирлаштирилгандагина топшириқнинг мазмуни аниқ кўринади.
Ҳар бир гуруҳ бу ҳолда қисман топшириқ олади ва мустақил равишда унинг устида ишлайди.
Бундай ёндашувда бир гуруҳ талабалари фақат ўзларига берилган топшириқларни билишади холос, яъни бошқа гуруҳлар ишлари ҳақида деярли хабарлари бўлмайди. Шунинг учун ҳам натижалар қисман бирлаштирилиши зарур.
Кичик гуруҳларда ишлашда берилган топшириқлар пухталик билан ўйлаб чиқилган бўлиши керак, чунки уларда талабалар орасида мулоқот ва ҳамкорлик қобилиятини ривожлантириш каби мақсадлар бор.

    1. “Режа ўйини” шаклидаги гуруҳий иш:

“Режа ўйинлари” белгиланган вазиятда турли хил ечимларни синаб кўриш имконини беради. Талабалар бунда муаммога бўлган ҳар хил таъсирлар натижага қандай таъсир қилишини ўрганади. Бунинг учун сабаб ва оқибат бир-бири билан боғлиқ равишда кўрилиши керак. Талабалар ўйин жараёнида ўзаро рақобат муносабатида бўладилар.

    1. Лойиҳа шаклидаги гуруҳий иш:

Лойиҳавий иш бир лойиҳани аниқ белгиланган чегара доирасида ишлаб чиқишни талаб қилади. Лойиҳа шаклидаги гуруҳий иш жуда ҳам катта аҳамиятга эга, чунки бунда вазифалар топшириқлар мажмуаси бўйича аниқ тақсимланиши керак бўлади.
Талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини ривожлантиришда электрон таълим ресурсларидан максимал фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ўқув ва дидактик материалларга қўшимча тарзда тасвирий-визуал воситалар (фотосуратлар, расмлар, чизмалар, графиклар) ҳам киради. Улар умумий ва кенг қамровли тасаввурларни вужудга келтиришни осонлаштиради. Шунингдек, тасвирий тасаввурларни шакллантирадиган аудио-визуал воситалар технологик жараёнлар ва функциялар тўғрисидаги кенг қамровли реал тасаввурларни вужудга келтиради.
Предмет воситалари тасвир ва матнларни ёзиб олиш, сақлаш имконини беради. Уларга доска, флипчарт, кодоскоп (проектор) камера ва компьютерлар киради.
Тажриба иши соҳасига тегишли керакли тажриба ускуналари, намуналар, жиҳозлар ва асбоблар назарий дарс ёки амалий машғулот пайтида дидактик функцияга эга бўлса, ўқув воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.
Ушбу воситалардан фойдаланишда уларни муайян мақсад соҳа ва усулларга мос ҳолда танлаш муҳим ўрин тутади. Ўқитувчи ўқув ва кўрсатмали воситаларни ишлата олишни, улардан мақсадга мувофиқ ва оқилона тарзда фойдаланишни билиши керак. Техник воситалардан фойдаланилаётганда юзага келадиган техник муаммоларни мустақил ҳал қила олиши керак.
Ўқув материаллари бир пайтнинг ўзида дидактик материаллар сифатида, яъни ўқитиш ва ўрганиш учун ишлатилади. Агар ўқув ва дидактик материаллар етарли бўлмаса, у ҳолда ўқитувчи томонидан уларнинг танланиши ҳамда назарий ёки амалий машғулотлар мақсадига мослаштириб тайёрланиши керак.
Ўқитиш жараёнида талабаларни фаоллаштириш - шуни назарда тутадики, бунда талабалар илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш усулларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда ижодий ташаббускорлик, ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ ривожланади.
Талабаларнинг фаоллиги уларнинг ўқув материални эгаллаб олишида ўқув, тажриба хонаси шароитларида топшириқларни бажаришдаги ҳаракатларида намоён бўлади. Фаоллилик талабаларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги мустақиллигини ривожлантириш билан мустаҳкам боғланган.
Фаол усулларини танлаш биринчидан, дарсдан кўзда тутилган ўқув мақсадларига боғлиқ. Масалан, агар дарснинг мақсади янги билимларни эгаллашдан иборат бўлса, ўқитувчи бу билимларни ўзи баён қилади ёки талабаларнинг ўқув адабиётлари ва бошқа материаллар билан мустақил ишлашини ташкил қилади.
Иккинчидан, таълим усулларини танлаш ўрганиладиган фаннинг мазмуни ва дарснинг аниқ ўқув материалига боғлиқ бўлади. Бир машғулотнинг ўзида бир нечта фаол усуллар қўлланилиши мумкин.
Учинчидан, талабаларнинг илгариги тайёргарлик даражасига ва шахсий тажрибасига боғлиқ. Агар янги ўқув материали талабаларга бутунлай нотаниш бўлса, ўқитувчи буни ўзи баён қилади, буни дидактик воситалар ва тажрибаларни кўрсатиш билан қўшиб олиб боради.
Таълим олувчиларнинг билим олиш, мустақил ишлаш ва ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг онгли фаоллиги, мустақиллиги ҳамда ижодкорлигини, ўқув билиш фаолияти натижасининг сифатини характерлайди.
Фаоллик-таълим шароитида ўзлаштирилган назарий билим ва амалий ишҳаракат усулларини турли ишлаб чиқариш вазиятларида қўлланишга имкон беради.

Download 6,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish