Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,74 Mb.
bet32/78
Sana21.02.2022
Hajmi6,74 Mb.
#79777
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   78
Bog'liq
2 1 УМК Педагогнинг инновацион фаолияти (3)

4. Ўйин моделлари (турли вазиятларда объект томонидан турли ҳаракатларни бажариш орқали кўникма, малакаларни ҳосил қилиш мақсадида қўлланилади; компьютер, спорт, иқтисодий, ҳарбий, ишчанлик ўйинлари ва б.).
5. Имитацион моделлар (реал воқеликни у ёки бу даражада шунчаки аниқ акс эттириш учун эмас, балки айнан унга ўхшатиш мақсадида қўлланилади; амалий ҳаракатларни бажаришга хизмат қилувчи турли тренажёрлар, механизмлар).
Муаммоли таълим – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим.
Муаммоли таълимнинг илк ғоялари америкалик психолог ва педагог Ж.Дьюи (1859-1952 йй.) томонидан асосланган. У 1894 йилда Чикагода ўқитиш ўқув режаси бўйича эмас, балки ўйин ва меҳнат асосида олиб бориладиган тажриба мактабини ташкил этган. Ўтган асрнинг 60-йилларида эса муаммоли таълим Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Окон, И.Я.Лернер каби тадқиқотчиларнинг қарашлари негизида янада ривожланган. С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси муаммоли таълимнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган.
Муаммоли таълим турлари (М.Н.Скаткин):
1. Билимларни муаммоли баён қилиш.
2. Билимларни муаммоли баён қилишнинг маълум босқичларида талабаларни изланишга ундаш.
3. Кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш.
Муаммоли маъруза муаммоли таълимда энг кўп қўлланиладиган
ўқитиш шакли саналади.
Муаммоли маъруза – ўқитувчи томонидан талабани муаммоли
вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда
билиш фаоллиятини оширишга йўналтирилган маъруза.
Муаммоли таълим технологиялари – талабаларда изланиш олиб бориш
учун зарур кўникма, малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш
ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қиладиган технологиялар.
Муаммоли ТТ: муаммоли баён, эвристик суҳбат, муаммоли намойиш, изланишга асосланган амалий машғулот, ижодий топшириқ, хаёлий муаммоли тажриба, муаммо фаразларини шакллантириш, масалаларни муаммоли ечиш оптимал вариантларни танлаш), муаммоли вазифа, муаммоли ўйин.
Муаммоли ТТ – талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари.
Муаммоли таълим асосини муаммо (юн. “тўсиқ”, “қийинчилик”)
ёки муаммоли вазият ташкил этиб, муаммоли ТТ уларнинг ечимини топишга хизмат қилади. Кўп ҳолатларда муаммо ва муаммоли вазият синонимдек қабул қилинади. Аслида эса улар бир-биридан фарқ қилади.

Download 6,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish