1. Умумий ўқув мақсадлари. Ўқув мақсадлари муайян таълим жараёни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, ҳатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлар ва хулқни белгилайди.
Масалан: Мустақил билим олиш ва ўрганишда талабалар ҳаракати гуруҳдаги талабалар қуйидаги тартибда бўлиши мумкин:
Талабалар кичик гуруҳларга бўлинади (одатда 3-4 та)
Ҳар бир кичик гуруҳ ўтилган мавзулар бўйича бир нечта савол (ёки топшириқ)лар тузадилар.
Сўнгра гуруҳлар ўзаро саволлар билан алмашадилар.
Гуруҳлар “рақиб” гуруҳ тузган саволларга жавоб берадилар ва энг кўп саволга тўғри жавоб берган гуруҳ муваффақият қозонган деб ҳисобланади.
Демак, касб-ҳунар коллежларида талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни самарали ташкил этиш ўқув жараёнининг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мустақил ва ижодий ишлаш жараёнида талабада мустақил фикрлаш қобилиятининг ривожланиши натижасида, талабада жараёнлар ва ҳодисалар, объектлар ҳақида билимларни тизимлаштириш уларни чуқур ўрганиш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш, назарий билимларни амалда қўллаш кўникмалари шаклланади.
2. Назарий ва амалий машғулотлар.Назарий дарс, тажриба ва амалий машғулотларни ўтказиш давомида ўқитиш жараёнининг кўзда тутилган кетма-кетлигини сақлаб қолиш ҳамда режалаштирилган ўқув мақсадларига эришишни таъминлаш лозим.
Ўқитувчи томонидан талабаларнинг мустақил ва ижодий фаолиятларини ривожлантириш учун машғулотларнинг дарс ишланмаси ҳамда технологик харитаси ишлаб чиқилиши керак. Ҳар бир машғулот бўйича дарс ишланмалари ва технологик хариталарни ишлаб чиқиш ўқув жараёнини тўлақонли лойиҳалаштириш ҳамда самарали ташкил этиш имконини беради.
3. Мустақил иш.Талабаларининг мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда мустақил ишлар-нинг аҳамияти жуда катта.
Мустақил ишлар талабанинг умумий ривожланишига ва касбий маҳоратини ўстиришга хизмат қилиши керак. Шунингдек талабаларнинг мустақил ва ижодий ишларини ташкил қилиш тарбиявий, таълимий аҳамиятга ҳам эга бўлиши керак. Тарбиявийлик аҳамияти шундаки талаба ўз билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун ўзини-ўзини тарбиялаб боради. Таълимий аҳамияти эса талаба бўш вақтдан самарали фойдаланган ҳолда мустақил билим олиш жараёнининг шаклланишига олиб келади.
Талабаларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этиш ва бошқариш ўқув жараёнининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Мустақил ва ижодий ишларнинг турлари, шаклларини танлашда “оддийдан-мураккабга” ҳамда “умумийдан-хусусийга”, “мавҳумдан-аниқликка” тамойилларига амал қилиш лозим. Мустақил ва ижодий иш топшириқларини ишлаб чиқишда ҳар бир талабанинг шахсий имкониятлари, тушунувчанлик, ўқув материалини ўзлаштириш даражаси инобатга олиниши, шахсга йўнал-тирилган ўқитиш технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Машғулотларда талабаларнинг ижодий ишлашига аҳамият бериш ке-рак. Ўқитувчи талаба бажарадиган мустақил ишларни ҳажмини аниқлаб, бажариш учун уларга ақлий меҳнат қилиш йўлларини ўргатади ҳамда ишни бажариш жараёнида келиб чиқадиган камчиликлар ва хатоликлар бўйича кўрсатмалар беради.