Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Ўзбекистонда темир ишлаб чиқариш
Ўзбекистонда темир ишлаб чиқариш саноати иккиламчи те­
мир ва пўлат парчаларини қайта эритиб курилиш учун зарур маҳ- 
сулотлар тайёрлашга асосланган. Курилиш учун пўлат арматура- 
лар, кувурлар учун бурчаклар, подшипниклар ва бошқа темир 
ашёлар асосан Бекобод шаҳридаги ишлаб чиқариш акциядорлар 
уюшмаси «Ўзбекистон темир комбината» да ишлаб чиқарилади.
367


Комбинат 2001 йилда 50 миллиард сўмлик темир маҳсулотлари 
ишлаб чиқарди. Эндиликда хорижий мамлакатлардан сотиб олина­
диган арматураларни ҳамда пўлат подшипникларни комбинатнинг 
ўзи ишлаб чиқармокда. Шу йилдан бошлаб жами 70 млн. АҚШ 
долларига тенг темир маҳсулотлар чет элларда эмас, ўзимизда ишлаб 
чиқариладиган бўлди.
Ўрта Осиё ва Россиянинг жануби-шарқий ҳудудларини чўян 
сантехника буюмлари билан таъминлаб турувчи якка-ю ягона мах­
сус завод бизнинг республикамизда жойлашган. Чўян ванналар, 
оқова сув қувурлари, эмалланган ошхона чаноғи ва ювиш идиш- 
лари «Сантехқуйма» АУ да ишлаб чиқарилмоқда. Уюшмага қараш- 
ли корхоналарда йилига:
— узунлиги 1500 мм. ли эмалланган чўян ванналардан 250 минг 
дона;
— диаметри 50, 100 ва 150 мм. ли эҳтиёт қисмлари билан чиқа- 
зиладиган оқова сув қувурлардан 37000 тонна;
— эмалланган пўлат буюмлар (идишлар) эса 600 минг дона 
миқдорида ишлаб чиқарилмоқда.
Қизиқарли маълумотлар
Т Е М И Р ВА У Н И Н Г Ҳ О С И Л Б Ў Л И Ш И
Бундан 6000 йил муқаддам инсон тош асрида яшаган. Бу давр­
да барча меҳнат ва ов қуроллари фақат тошдан ясалган. Мис ва 
олтин кишилар томонидан қачон кашф этилгани аниқ эмас, би­
рок мис милоддан аввалги 5-минг йилликда қўлланила бошланга- 
нини тасдиьуювчи маълумотлар бор. Милоддан олдин 4-минг йил- 
ликнинг бошланиши арафасида олтин ҳам муомалага киритилган.
Милоддан аввалги 3-минг йилликда инсон темир билан иш­
лаш борасида кўп нарсаларни ўрганади. Бу даврга келиб, кумуш ва 
қўрғошин \ам кашф этилди. Бироқ мис қаттиқлиги ва кенг тар- 
қалганлиги сабабли кўп ишлатилган.
Кейинчалик инсон қалайни топди ва уни мис билан қоришти- 
ришни ўрганиб, янада қаттиқроқ темир — бронзани олишни ўрган- 
ди. Милоддан аввалги тахминан 3500 йилдан то 1200 йилга қадар 
бронза асбоб-ускуна ва қурол-аслаҳа тайёрлашда энг муҳим хом 
ашё бўлиб хизмат қилди. Бу давр тарихда бронза даври деб аталади.
Инсон ерга тушган метеоритларни топиб олиб, шу асосда те­
мирни руда таркибидан олишни анча олдин ўзи учун кашф этди.
368


Милоддан аввалги 1200 йилда одамлар темирни қайта ишлашни 
ўрганишди ва бу ҳунарни авлоддан-авлодга мерос қолдилар. Темир 
кўп ҳолларда бронза ўрнини эгаллади. Бу темир даврининг бошла­
ниши эди.
Рим империяси даврига келиб инсонга аллақачон олтин, мис, 
кумуш, қўрғошин, қалай, темир ва симоб кабилар маълум эди.
Суюқ темирлар ҳам бор, бу — симоб. Бошқа суюқ темир — 
галлий ер қобиғида жуда кам учрайди. Енгил ва оғир темирлар \ам 
мавжуд. Литийдан ишланган кубик енгил бўлиб, ҳатто сув бетида 
қалқиб туради, қўрғошин эса оғир темирдир.
АЛЮМИН
1855 йилда Парижда бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида кумуш- 
симон 12 бўлак оқтемир ҳамманинг диққат эътиборини ўзига тортди.
Алюминнинг нархи дастлаб кашф этилганда жуда қиммат (ол- 
тиндан сал арзон) бўлиб, фақат заргарлик зеб-зийнатлари учун 
ишлатилган. Уни боксит рудасидан ишлаб олиш жуда қийин бўлган, 
чунки бунинг учун жуда кўп электр энергияси керак бўларди. У 
даврда ҳали электр станциялари бўлмаган.
Т Е М И Р Н Е ГА ЗА Н ГЛ А Й Д И ?
Агар темирдан ясалган бирон бир буюм нам ва ҳўл жойга бир 
неча кунга ташлаб қўйилса, бамисоли қизғиш рангга бўялгандай, 
занглаб қолади.
Занг — темир оксиди. У темирнинг сувда эриган кислород би­
лан бирикуви пайтида «ёниши» натижасида ҳосил бўлади. Демак, 
ҳавода нам ва умуман сув бўлмаса, кислороднинг эриши \ам юз 
бермайди ва пировардида, занг ҳам ҳосил бўлмайди.
С И Н О В С А ВО Л Л А РИ
1. Қурилишда ишлатиладиган темир хилларига таъриф беринг.
2. Темирнинг таркибий қисмини баён қилинг.
3. Чўян ва унинг хоссалари.
4. Пўлат ишлаб чиқариш технологияси нимадан иборат?
5. Рангли темирлар ва қотишмаларнинг афзалликлари нималардан иборат?
6. Темирни занглашдан сақлаш усулларини айтинг.
369


14-боб.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish