Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Ультратовуш билан пайвандлаш. Лампали генератордан озиьут- 
надиган магний стрикция тебратмадан ультратовуш энергияси 
пайвандланадиган темирга юборилади ва буюмнинг ўзаро туташ 
қилиб сиқилган қирралари совуқ ҳолатда уланади. Натижада, те­
мирнинг пайвандланадиган жойидаги оксид пардалари бузилади 
ва ўзаро қатгиқ сиқилган буюм қирралари мустаҳкам бирикади.
362


Вакуумда диффузия билан пайвандлашда темир буюм вакуум 
хонада қиздирилади ва иккови сиқиб қўйилади. Темирларда диф­
фузия жараёни фаол бўлиши сабабли уларнинг ўзаро қиздириб 
туташтирилган жойида бирикиш рўй беради. Бундай усул билан 
ҳар хил жинсли темирлар пайвандланади. Чунки, оддий шароитда 
таркибида ҳар хил рангли темирлар бўлган буюмларни пайванд­
лаш мушкул (пўлатни чўян, мисни алюмин билан ва ҳ.к.). Булар­
дан ташқари замонавий усуллардан бири пайвандлаш ўрнига те­
мирни ўзаро ёпиштиришдир. Айниқса, юпқа темир тахталарни 
нуқгали пайвандлаб кейин ёпиштирилса ўзаро улашнинг самара- 
дорлиги ортади.
Рангли темирларни (мис, жез, бронза) кислород билан кесиш- 
да қийин эрувчан оксидлар ҳосил бўлади. Бунинг учун рангли те­
мирлар олдиндан 200—400°С гача қиздирилади, кейин кесиш учун 
махсус флюслар ишлатилади. Кислород билан кесганда ёнувчи газ 
сифатида ацетилен, табиий газ, бензин-бензол аралашмаси ва ке­
росин ишлатилади.
Рангли темирлар ва қотишмалар
Алюмин ва унинг қотишмалари. Алюмин — енгил, кумуш оқ 
рангли темир. Унинг афзаллиги зичлигининг кичиклигида, мус- 
таҳкамлигининг етарли даражада юқорилигидадир. Алюминнинг 
зичлиги пўлатга қараганда уч баробар кичик, чўзилишдаги мустаҳ- 
камлик чегараси тоза алюминники 10 МПа, қўшилмали конст- 
рукциябоп алюминники 62 МПа гача бўлиши мумкин. Чўзилиш 
даражаси 20—30 %га тенг. Алюмин билан пўлатга бир хил юк қўйил- 
са, алюминнинг деформацияси катта бўлади. Алюмин боксид, не­
фелин, алюмин каби тоғ жинсларидан олинади. Хом ашёларни ком­
плекс равишда қайта ишлаганда алюминдан сода, поташ, цемент, 
сульфат кислотаси, ўғит ва бошқа маҳсулотлар ҳам олиш мумкин. 
Тоза алюмин машина қисмлари, алюмин кукуни, бетон учун (бўёқ, 
газ ҳосил қилувчи) кўп кавакли алюмин қоғози (фольга), электр 
симлари олишда ишлатилади. Таркибида Си, Mn, Mg, Si бўлган 
алюмин қотишмаларнинг мустаҳкамлиги 50 МПа га тенг. Алюмин, 
мис, магний ва марганецдан ташкил топган қотишмаларни дюра- 
люмин деб аталади. Иқтисодий фойда келтирадиган конструкция- 
лардан алюмин тахталари орасига кўпикполимер тўлғазилган уч 
қатламли томбоп плиталар, полимер билан қопланган ойна ва эшик 
ромлари, товушдан муҳофаза қилувчи енгил деворбоп икки ва уч
363


қатлймли панеллар каби конструкцияларни қурилишда кенг миқ- 
ёсда ишлатилаётганлиги маълум. Кўпикполимерли 1 м2 алюмин 
панелнинг оғирлиги темир-бетонга қараганда 8— 10 марта енгил- 
дир. Иншоот деворлари ва томини алюмин ашёларидан ишланса, 
унинг оғирлиги 80, монтажга кетадиган меҳнат ва қурилиш мудда­
ти 2—3 мартага камаяди.
Қурилишда юқори самарали кўпик-алюмин ашёлари \ам ишла­
тилади. Бунинг учун эриган суюқ алюминга ўзаро кимёвий бирики- 
ши натижасида газ чиқарадиган темир гидридлари (титан, барий 
ёки цирконий) қўшилади. Натижада, кичик ҳажм оғирликдаги сер- 
ғовак, енгил, иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлган алюмин ҳосил 
бўлади. Зичлиги 100—300 кг/м3 га тенг бўлган кўпик-алюмин плас­
тик хоссага эга. Уни кесиш, улаш ва ёпиштириш қийин эмас. Меъё- 
рий ва техник шартларга кўра, алюмин қотишмаларини қуйидаги 
шароитларда ишлатиш мумкин: зарарли муҳит бўлмаганда қайта 
қиздириб ишланмаган алюмин марганецли ёки магнийли бўлса, 
парчаланадиган ва пайвандланадиган харибоп конструкцияларда; 
зарарли муҳит учун зангламайдиган қайта қиздириб ишланган алю­
мин кремнийли; зарарсиз муҳитда юқори мустаҳкам конструкция­
лар учун дюралюмин ишлатилиши тавсия этилади.
Pyx — осон эрувчан (419°С), зичлиги 7000 кг/м 3 гача бўлган 
енгил темир. Асосан қотишма таркибида бўлиб мих, болт, томбоп 
пўлат каби темирларда рух ишлатилади. Оддий ҳароратда мўрт бўлади. 
150°С га қиздирганда пластик ҳолатга ўтади. Рухни сульфидли рух 
тоғ рудасидан (ZnS) олинади.
Қўрғошин — юмшоқ, пластик оғир темир. Зичлиги 11400 кг/м 3, 
jpMUJ \ а р о р а ш
327°С 
ia ichi 
. Суюқ қўрюшин сув сижари қуйилиб 
ёйилади. Чўзилишдаги мустаҳкамлиги 2,1 МПа. Рентген нурларини 
ўтказмайди. Гамма нурлари қисман ўтади. Қурилишда қўрғошин 
махсус қувурларни занглашдан сақловчи қатлам сифатида ҳамда 
товуш ва сувдан муҳофаза қилишда ишлатилади. Тоғ жинсли суль­
фид рудасидан олинади.
Қалай — юмшоқ, занглашга чидамли темир. Зичлиги 7230 кг/м3, 
эриш ҳарорати 232°С. Осон эрувчан қотишмалар олишда, пўлатни 
мис билан ёпиштиришда ишлатилади. Чўзилишдаги мустаҳкамлик 
чегараси 3,5—4,5 МПа. Чўзилиш даражаси 40 %, қаттиқлиги 12 га 
тенг. Саноатда тоғ жинси қалай тоши рудасидан олинади.
Мис — қизил рангли, зичлиги 8800 к г/м 3, эриш ҳарорати 
1083°С га тенг темир. Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 2,0 МПа,
364


чўзилувчанлик даражаси 30—60 %га тенг. Юмшоқ ва пластик те­
мир бўлиб, электр ва иссиқликни ўзидан тез ўтказади. Мисли, суль- 
фидли ва оксидланган рудалардан олинади. Асосан электр симлари 
ва ҳар хил қотишмалар олишда қўшимча темир сифатида ишлати­
лади.
Мис билан рухни қўшиб олинган қотишма жез деб аталади. 
Жезнинг мустаҳкамлиги ва занглаш чидамлилиги юқори, шунинг­
дек уни совуқёки қизиган ҳолатда болғалаш мумкин. Айрим ҳол- 
ларда унга қўрғошин, қалай, алюмин, кремний сингари темирлар 
қўшиб қотишмалар олинади. Жездан жез тахтаси, сим, қувурлар, 
шунингдек архитектура қисмлари ишланади. Агар мисга 10 %гача 
қалай қўшилса қалай бронзаси деб аталади.
Ҳозирги вақтда қиммат бўлганлиги туфайли мис ва қотишма- 
ларининг ўрнига шиша, пластмассалар, кимёвий қайта ишланган 
ёғочлар кўплаб ишлатилмокда.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish