Ў збе к и с то н рес п у бл и к аси олий ва ўрта м ахсус та ъ ли м вазирлиги


- йиллар ва 90- йилларнинг бош ларида



Download 16,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/105
Sana24.02.2022
Hajmi16,26 Mb.
#221521
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105
Bog'liq
Eng yangi tarix (1945-2010 yillar) Kichkilov H.

80- йиллар ва 90- йилларнинг бош ларида 
Буюк Британиининг таш ки сиёсати
М. Тэтчер хукуматининг таш қи сиёсий стратегияси Буюк Бри­
таниянинг буюк давлатчилик мавқеини тиклаш ни, ш унингдек, кенг 
глобал ва минтақавий муаммоларни, жумладан, мамлакат манфаат- 
ларига дахлдор бўлмаган муаммоларни ҳам киритиш ни кўзда тутган 
эди. “Темир хоним"нинг сиёсий услубига хос бўлган қатъийлик ва 
қаттиккўллик Британия дипломатиясида хам намоён бўларди.
Тэтчер жамоаси хокимият тепасига келгандан кейин атиги бир 
ой ўтмай, у мураккаб вазиятда дипломатик сахнада ўзиии намойиш
килиш га тўгри келди. 1979 йил Лусакада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик 
конференциясида кўп йиллардан бери даъват этаётган Ж анубий Ро­
дезия инқирозини хал килиш га тўгри келди. Британия томони Ж ану­
бий Родезияда консгиту цион ислоҳот ва сайловлар ўтказиш таш аб­
буси билан чикди. Натижада 1980 йилда мустакил Зимбабве Респуб­
ликаси (ўша ерда яшовчи ахоли номланиш ига кўра) таш кил топди ва 
Ҳамдўстликка аъзо бўлиб кирди.
1982 йилда Тэтчер хукумати Британия манфаатларини Ер кур- 
расининг хохдаган нуктасида химоя килиш га тайёр эканлигини на-
110


мойиш этди. Бунда Ф олкленд (М ольвин) оролларига эгалик килиш 
хукуки бўйича А нглия-А ргентина тўқнаш уви рўй берганди. Бу ар­
хипелаг (ороллар туп лам и) Атлантика океанининг жануби-гарбий 
кисмида жойлаш ган бўлиб, иккала мамлакат учун бир ярим асрдан 
бери баҳс-мунозарага сабаб булган худуд эди. 1833 йилдан у инг­
лизлар бо ш кару вида эди. XX аср ўрталаридан бош лаб Аргентина 
оролларни кайтариб олиш учун курашни фаоллаш тирди. 1982 йил 
2 апрелда А ргентина Қуролли Куч лари бу оролларга киритилди. Гу­
бернатор Л. Хонт (ороллар губернатори) вазифасидан озод килинди 
ва ю зта денгиз пиёда аскарлари билан ч и кариб юборилди. М. Тэт­
чер бош чилигида ўтказилган фавкулодда Кенгаш А ргентина билан 
алокаларни узиш тугрисида ка pop кабул килди ва Ф олкленд оролла­
рига 40 та кемадан иборат харбий кучлар юбориш га карор килинди.
А прель ой и охирида Британия эскадраси Ф олкленд ороллари 
худудида харбий харакатларни бош лади. 2 майда инглиз сувости 
кемаси - ‘"Конкерор” томонидан Аргентинага теги шли “Генерал 
Бельграно" крейсери чўктирилгандан суш ; А ргентина харбий кема- 
лари уз базаларига кайтиш га мажбур булди. Кейинчалик уруш лар 
факат хаво оркали амалга ош ирилди. А ргентина учувчилари Брита­
ниянинг энг замонавий ракета таш увчи “Ш еффилд” эсминециии ва 
бош ка бир каича кемаларини чуктириш га муваффак булди. 21 майда 
Ф олкленд оролларига Британия махсус харбий қисм лари десанти 
туш ирилди. Ф акат 15 ию нга келиб. какшаткич зарбалардан сўнг А р­
гентина харбий кучлари таслим булди. Бую к Британия ва А ргентина 
ўртасида уруш ҳаракатларини тўхтатиш тугрисида бирор-бир рас- 
мий битам имзоланмади (эслатиб кўйиш керак, аслида. уруш хам 
расман эълон килинмай бош ланган эди). А ргентина Қуролли Кучла­
ри 1300 киш идан, инглизлар 250 киш исидан ажралди.
Ф олкленд вокеаси Бри тан и я-А Қ Ш иттифокчилик муносабатла­
рини анча мустахкамлади. БМ Т Х афвсизлик К енгаш ида иккала то­
мон га куролли тўкнаш увларни тўхтатиб, масалани музокара нули 
билан хал этиш га чакирувчи резолюция такдим этил ганда. Буюк 
Британия ва А Қ Ш унинг кабул кил и ниш и га вето билан тўскинлик 
килиш ди. Бу даврда Буюк Британия ва А Қ Ш иинг яқинлаш иш и кўп 
жихатдан Т этчернинг П резидент Рональд Рейган билан шахсий му- 
носабатларига хам боглик эди. Иккала давлат рахбари хам у.хшаш 
сиёсат идеалларига эга бўлиб, мамлакатларида бир-бирига ўхшаш 
ички ислохотларни амалга ош ирган эдилар. Улар “янги консерва­
тив инқилоб”нинг иккию зламачиликдан иборат социал-психологик
111
*


оқибатларига дуч келиш ганди ва улар ёрқин дипломатик ютуклар га 
зарурат сезиш арди.
Тэтчернинг 1983 йил сеитябрдаги Ваш ингтонга таш риф и Буюк 
Британия ва АҚШ ўртасидаги “ махсус муносабатлар" ўзининг 
энг гх-ллаган даврга қадам қўйганини билдирарди. 1983 йил ок- 
тябрида Ваш ингтоннинг Буюк Британияга нисбатан очиқчасига 
номақбул харакатидан сўнг ҳам муносабат ўзгармади. У ш анда 
ам ерикаликлар Ҳамдўстлик таркибига кирувчи Грснадада намо- 
йишкорона ‘‘полиция” ҳаракатини ую ш тирган эди. 80- йилларнинг 
иккинчи ярмида Буюк Британия минтақавий можаролар масаласи­
да узининг стратегик иттифокчисига мунтазам равиш да ён босиб 
келди. Лондон А Қ Ш нинг Эронга нисбатан душ м анлик сиёсатини, 
А фғонистондаги мужоҳидларни қўллаб-қувватлаш ини ва уларни 
қўллаб-қувватлаётган Покистонга ёрдам бераётганини, Никорагуа- 
даги миллий-озодлик ҳаракатига қарши кураш аётганини ту^шунар- 
ди ва буларни юрак ютиб бўлса-да. индамай кабул қиларди. Лондон 
А Қ Ш нинг 1986 йилдаги Ливияга карши харбий харакатини қўллаб- 
қувватлади ва Америка Ҳарбий хаво кучлари Триполига хаво зарба- 
ларини бериш учун Британия аэродромларидан фойдаланди. АҚШ
кетидан Ф ранция ва Италия билан биргаликда Буюк Британия хам 
Л иванга “тинчликпарвар” кучларни жўнатди. Буюк Британия Ва­
ш ингтоннинг К эмп-Д евид стратегиясини қўллаб-қувватлаб, А р а б - 
Исроил музокаралари жараёнида иш тирок этди.
Глобал масалаларда Буюк Британия ва А Қ Ш нинг иттифокчилик 
муносабатлари анча мустаҳкамланди. Тэтчернинг хокимият теп а­
сига келиши бир-бирига қарама-қарш и турган ҳарбий блокларнинг 
Европа худудига энг замонавий ядро куролларини ж ойлаш тирга- 
ни, совет армиясининг Афгонистонга бостириб кириш и, Польшада 
харбий холатнинг жорий этилиш и билан ю зага келган янги халкаро 
конфронтация (қарама-қарш и фронтларга аж ралиш ) даврига тўгри 
келди. Ш овкинли антисовет таргиботга Бую к Британия хам ўз 
хиссасини қўш ди: М осква олим пиадасининг бойкот килиниш и 
қўллаб-қувватланди ва СССР билан иктисодий ва маданий ҳамкорлик 
анча қисқартирилди. Тэтчер НАТО куролларини ошириб бориш ни 
маъқуллади, Буюк Британия худудида 160 та ўрта масофага учув- 
чи ракеталарнинг ж ойлаш тирилиш ига ва ядро сувости кемаларини 
янги “Трайдент” А мерика ракеталари билан жиҳозлаш дастурини 
амалга ош ирилиш ига розилик берди. У А Қ Ш нинг “С тратегик масо- 
фа таш аббуси” (С М Т) лойихасини хам маъқуллади.
112


Ўз ҳукм ронлигининг дастлабки йилларида антисовет позицияда 
турган С СС Рда кайта қуриш бош ланиб, халқаро муносабатларнинг 
моҳияти ва мазмуни ўзгаргандан кейин, уни қўллаб-қ\ вватлаган би­
ринчи Ғарб рахбари ҳам Тэтчер эди. 1984 йил охирида М. Горбачев 
Л ондонга расмий таш риф буюрди. Тэтчер билан музокараларнинг 
бош ланиш и Горбачевнинг дипломат сифатида дунё миқёсидаги би­
ринчи ж иддий қадами бўлди. Тэтчер янги совет рахбарининг очик ва 
ўзаро иш ончга асосланган мулоқотга кириш а олиш қобилиятига юк- 
сак б а \о берди. 1986-1987 йилларда Э. Ш еверднадзенинГ Л ондон­
га ва М. Тэтчернинг М осквага бўлган таш риф ида С овет-Британия 
ўзаро м уносабатларининг барча жиҳатлари бўйича келиш увларга 
эриш илди.
Ж. М ейжор М осква ва Ваш ингтон ўртасидаги муносабатлар 
масаласида бутунлай янги муаммоларга дуч келди. С овет ва Рос­
сия рахбарларининг (Горбачев ва Ельциннинг) очиқчасига қарама- 
қарш илиги, СССР республикаларида миллий харакатларнинг фа- 
оллаш уви, С С С Р парчаланиш ининг геосиёсий самараси, ядро 
қуролига эга бўлган буюк давлатнинг парчаланиш и, харизматик (та- 
лантли ва кобилиятли) Горбачевнинг ўз ўрнини Ельцинга бўшатиб 
бериш и Гарб рахбарларини огир танлов муаммосига д у 1юр килди. 
М ейжор Инглиз Совет сиёсий мулоқотидан И нглиз-Россия сиёсий 
мулоқотига ўтиш нинг самарали йўлини топиш га муваффак бўлди. 
Сепаратизм (айирмалик)ни тўхтовсиз коралаган ва совет давлатчи- 
лигини ривож лантириш ни қўллаб-қувватлаган холда. у 1991 йил 
январидаёк Л итва ва Латвиядаги вокеаларга катьий м уносабат бил- 
дирди (Ф ранция. АҚШ ва Италиядан фаркди ўлароқ). 1991 йил ав- 
густида М ейжор Европа давлат раҳбарлари ичида биринчилардан 
бўлиб М осквадаги тўнтариш ни коралади. Ш ундай килиб, ССС Рнинг 
парчаланиш ини хеч бир тантаиасиз кабул қилган Буюк Британия 
Россияни иккиланиш ларсиз С С С Рнинг меросхўри сифатида кабул 
қилди. Узоқни кўзлай олиш ини М ейжор кейинчалик хам намойиш
этганди. 1993 йил октябрдаги М осква воқеаларидан сўнг у биринчи­
лардан бўлиб Ельцинни қўллаб-қувватлади. Чеченистондаги уруш ­
ни коралаган Колл ва М иттерандан фаркли ўлароқ. Британия Бош 
Вазири М ейжор галабаиинг 50- йиллигини ниш онлаш маросимида 
қатнашиш учун М осквага келди.
Британия рахбариятининг Россиядаги вокеаларга нисбатан тўғри 
позицияси иккала мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли алокалар 
ўрнатилиш ига асос бўлди. А ммо М ейжор ва Ельцин ўртасида “мах-
113


сус" шахсий муносабатлар ўрнатилмади. Бу Ельциннинг 1992 йил 
ноябрида Лондонга кил га н таш рифида хам намоён булди. Россия 
ва Бирлаш ган Қироллик ўртасидаги муносабатлар там ойиллари 
тугрисида муддатсиз Ш артноманинг имзоланиш и иккала мамлакат- 
нинг барча сохалардаги хамкорлигида янги даврни бош лаган бўлса- 
да, стратегик хамкорлик учун асос бўла олмади. Бу ҳолат 1994 йилда 
иккала мамлакат рахбарлари беш марта учраш ганларига карамай ва 
киролича Елизавета II ил к бор Россия га расмий таш риф бую ргани- 
дан кейин хам ўзгармади.
М ейжор хукмронлиги даврида И нглиз-А м ерика муносабатлари 
хам мавхум характер! а эга булди. Буюк Британия БМ Тнинг Форс 
қўлтигидаги харбий харакатларида фаол катнашди. Аллакачон, 1990 
йил куз ида н бош лаб, Британия самолётлари Саудия Арабистом и 
хаво ҳудудларини назорат қила бош лаш ди. Ў ш андаёк халқаро коа­
лиция таркибига кирувчи 45 минглик Британия харбий кисми қўлтиқ 
минтакасига юборилди. Буюк Британия 1990 йил ноябрида БМТ 
Х авфсизлик К енгаш ининг Ирокка Қ увайт ҳудудидан кўш инларини 
чиқариш ни талаб килувчи резолю циясини кўллаб-кувватлади. Бри­
тания ж амоатчилиги бош ка Ғарб мамлакатларига нисбатан хам 
И рокдаги режим га нисбатан м уросасиз позицияда турди. 80% дан 
ортик инглизлар Ф орс кўрфазидаги харбий харакатларда иштирок 
этиш ни кўллаб-кувватлаш ди. М ейжор хам барча сиёсий партиялар 
томонидан кўллаб-кувватланган холда Саддам Ҳусайн билан хар 
кандай музокараларга карш и позицияда турди.
И рок масаласида 1991 йил февралдаги “С ахродаги бўрон” опера- 
циясида Британия харбий кисм ларининг катнаш уви Буюк Британия 
ва А Қ Ш нинг ўзаро якинлаш иш ига янги туртки бўлди. Аммо 1993 
йилдан бош лаб И нглиз-А м ерика м уносабатларида совуклик ю за­
га келди. Лондон АҚШ даги П резидент сайловларида очикчасига 
Республикачилар партиясиии қўллаб-қувватлади. Ш у сабаб янги 
П резидент Б. Клинтон (дем ократак партия вакили) билан М ейжор 
ўртасида ил и к муносабатлар ўрнатилмади. Кейинги йилларда Бри­
тания дипломатияси Ваш ингтон учун принципиал мухим м асала­
ларда мустакил позицияда турди. Бу Босния ва Герцоговинадаги 
миллатлараро мож аро пайтида яккол кўринди. Қурол соташ га эм- 
баргони бекор килиш , сербларга карш и бомба зарбалари бериш ма­
саласида Буюк Британия А Қ Ш ни қўллаб-қувватлади ва карш и пози­
цияда турди. Лондон Ю гославияга карш и санкциялар жорий этиш ­
ни маъкуллади, аммо халкаро “ти нчликларвар" кучларни харбий
114


харакатлар олиб бориш учун Ю гославияга киритиш га қатъий карши 
чикди. 1995 йил апрслида М ейжор В аш инггонга расмий таш риф би­
лан борди. Ш ундан кейингина Англия Босния масаласида А Қ Ш га ён 
босди. 1995 йил декабрида эса Британия дипломатияси можаро то- 
м онларининг Тинчлик Ш артномасига имзо қўйиш ини таш кил этиш 
воситачиси булди.
Буюк Британиянинг 80- йиллардаги ва 90- йиллар биринчи яр- 
мидаги таш ки сиёсатининг асосий йўналиш ларидан бири Европа 
интеграцияси ж араёнида қатнаш иш и масаласи эди. М. Тэтчер Евро­
падаги ҳамкорлар билан муносабатларда ўзига хос булган катъийлик 
кўрсатди. М. Тэтчер Буюк Британия учун ноқулай булган иктисодий 
хамкорликни ва ЕИ Ҳ иинг бюджетига гуловлар масаласини кайта 
кўриб миқилишини талаб килди. 1979 йилдан бош лаб. узок муддат- 
ли мураккаб музокаралар даври бош ланди. Бу вакт давомида шов- 
шувлар ва савдо уруш лари хам бўлиб турди. Буюк Британия эгал- 
лаган катьий позиция ЕИ Ҳ бюджет тизим ини баркарорлаш тириш га 
тўскинлик килар, кўпгина интеграцион дастурлариинг амалга 
ош ирилиш ини кечиктирар ва ЕИҲга Испания ва П ортугалиянинг 
қўш илиш и тўғрисидаги м узокараларни мураккаблаш тирарди. Тўрт 
йилдан кейингина бу масаипада келиш увга муваффак бўлинди.
ЕИ Ҳ нинг фермерларни дотациялар билан кўллаб-қувватлаш га 
асосланган аграр сиёсати хам Британия Ҳукуматида норозилик 
уйготарди. Британия дипломатиясининг қаттиқ босими остида 
“У мумий бозор” мамлакатлари 1983 йилда киш лоқ хўжалиги дасту- 
рига харажатларни аста-секин камайтириш тўгрисида карор кабул 
килиш га мажбур бўлишди.
80- йилларнинг иккинчи ярмида Европа сиёсатининг асосий муам- 
моси Европа Ҳамжамиятлари тизимини Европа Иттифоқига айланти- 
ришдан иборат бўлди. Бу максад 1986 йил февралида қабул қилииган 
“Ягона Европа" Актида баён қилинган эди. Европа Кенгашини ту зиш 
гоясини инкор этмаган холда. Тэтчер хукумати бир қатор янги инте­
грацион лойихаларга, жумладан, ягона пул тизимига ўтиш ни кўзда 
тутган Европа Валюта И ттифоқини тузиш лойихасига қарши чикарди. 
Тэтчер Буюк Британиянинг бундай лойихаларга қўш илиш ини иложи 
борича кечиктиришга харакат қиларди. У солиқ, меҳнат ва имми­
грация (мухожирлик) масалаларидаги конунларни хам Умумевропа 
миқёсига мос равишда ягоналаш тириш хакидаги таклифни хам кабул 
килмади. Тэтчер 1986 йилда имзоланган Ш енген келишувларига Буюк 
Британиянинг қўшилмаслигини маълум килди.
115


Мейжор Европага нисбатан стратегия ни тубдан ўзгаргирди. 
Мейжор: “Европа Иттифоки"' туш унчаси Европа мамлакатлари 
хамкорлигининг янги боскичи сифатида талкин этилиши керак”, -
деди. Британия дипломатиясининг мухим ютуги М аастрихт Ш арт­
номасига илова сифатида “ Ҳамжамият хукукий актларини кўллаш 
тугрисида Д екларация”нинг ишлаб чикилиш и булди. Унда таъкид- 
ланиш ича, ЕИ конунларининг амалда кўлланилиш и хар бир мамла- 
катнинг ўз хукукий тизим и, институтлари ва бош ка ҳолатлар асоси­
д а таш кил килинади. М ейжор таш аббуси билан ЕИ хукукий концеп- 
циясига субсидиаризм тамойили киритилди. Унга кура, бирор-бир 
масала у ёки бу давлат худудида самарали ва юқори дараж ада хал 
килинмаган такдирдагина, Иттифок доирасида хал килиниш и керак 
эди. Европа Иттифоки тўгрисидаги М аастрихт Ш артномасида инте- 
грациянинг учта асосий йўналиш и кўзда тутилган эди: ягона Европа 
бозорининг яратилиш и (ж умладан, ягона валюта тизим ининг ярати- 
лиш и); ташки сиёсат ва мудофаа соҳасида ягона йўлнинг шаклланиши; 
аъзо мамлакатларнинг ички ва конунчилик сиёсатини ягоналаштириш. 
Мейжор .хам бу умумий стратегиями кабул килиш га рози бўлди.
Ж амоалар палатасида М аастрихт Ш артном асининг муҳокамаси 
“ евроромантик” (ЕИ га қўш илиш га хайрихохлар) ва “евроскептик" 
(ЕИга қўш илиш га ш убҳа билан карайдиганлар) ўртасидаги кескин 
баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Бахс-м унозаралар 1993 йил 23 июн- 
да. лейбористлар сал бўлм аса Буюк Британиянинг социал хартияга 
кўш илишига муваффак бўлиш ганида, ўз чўккисига етган эди. М ей­
жор сиёсатига норозилик тарзида бу резолю ция учун тори партия- 
сидан 23 та “евроскептиклар” хам овоз бериш ди. О воз бериш на­
гижаси кутилмаган бўлди: 317 овоз 317 овозга карши. Ҳукуматни 
факатгина ягона П арлам ент спикери овози куткариб колди. Кейинги 
куниёк М ейжор Британия Парламентлари томонидан 600 дан ортик 
тузатиш лар киритилган М аастрихт Ш артномаси имплементацияси 
тўғрисидаги масалани хам овозга кўйди. Консерваторларнинг Парла­
ментдаги фракцияси хукуматни бой бериш дан қўрқиб, бу хужжатни 
кўллаб-қувватлаб овоз бериш га мажбур бўлди.
П арламентдаги 
галабага 
карам асдан, 
хукум ат 
и нтеграци­
он си ёсатга катта ўзгартиш лар киритиш га мажбур бўлди. “Тур­
ли тезликдаги” Европа И ттифоки гоясини ривож лантиргани 
холда, Мейжор ЕИда ҳам корликиинг “ўзгараётган геометрияси” ни 
кўллаб-кувватларди. Унга кўра. интеграцион хам корликнинг зур- 
ли жихатлари И ттиф окнинг барча аъзоларига жорий килинмасдан.
116


м амлакатларнинг турли гурухлари келиш увлари асосида амалга 
ош ирилиш и керак эди. 1996 йилда хукумат иктисодий интеграция 
там ойилларининг ўзгариш и ва референдум ўтказилганига қадар 
И тгифоққа қўш илиш тўгрисидаги Қарорни кечиктириш учун к>ра- 
шиш ҳақида баён қилди.
1996 йил апрелида рўй берган “сигир инқирози” туфайли Буюк 
Британия ва ЕИдаги хамкорлар ўртасидаги муносабатлар анча ёмон- 
лаш ди. С игирларнинг ёппасига энцифалит (пуфакли қутуриш ) ка- 
сали билан касалланганидан кейин ЕИ мамлакатларига Британияда 
иш лаб чиқарилган мол гўштини импорт қилиш таъқиқланди. Бу эса
1.2 миллион бош қорамолнинг қирилиб кетиш и ва йирик молиявий 
талоф атга (5 миллиард фунт стерлинг) олиб келди.
ЕИ томонидан эм баргони юмшатиш ва уни бекор килиш санасини 
белгилаш даи бош тортилганига жавобан. Мейжор ЕИда кўриладиган 
масалаларни қамал қилиш йўлига ўтди. ЕИ да кўрилаётган масала­
ларда ягона фикрга келинмаса, қарор кабул қилинмас эди. Натижада 
1996 йилда ЕИ доирасида 76 та карор кабул килинмай колди.

Download 16,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish