Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги


ßрим ўтказгичли пластиналарни жилвирлаш



Download 5,49 Mb.
bet6/43
Sana12.04.2022
Hajmi5,49 Mb.
#544677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Эпиксиал қатламлар ва гетеротизимлар

ßрим ўтказгичли пластиналарни жилвирлаш

Кесиш жараёнидан кейин пластинанинг сиртида 100 мкм атрофида механик бузилган қатлам ҳосил бўлади. Бузилган қатлам жилвирлаш жараёнида олиб ташланади. Бунда чўян, шиша, пўлат, мис ёки жездан қилинган жилвирловчи дисклардан фойдаланилади. Жилвирлаш учун доналари М14 дан М5 гача бўлган абразив микрокукундан фойдаланилади.


Жилвирлаш натижасида 9 -12 синфдаги тоза сирт ҳосил қилинади. Технологиянинг турига қараб жилвирлаш бошланғич ва якуний, конструктив белги бўйича бир томонлама ва икки томонлама жилвирлашга бўлинади. Бошланғич жилвирлашда М14 - М10, якуний жилвирлашда М7-М5 микрокукунидан фойдаланилади.
Саноат ишлаб чиқаришида кўпинча кремний пластиналарига унумдорлиги юқори бўлган эркин абразив билан икки томонлама жилвирлаш усули қўлланилади. Эркин абразив ёрдамида икки томонлама жилвирлаш жараёни махсус станокларда, масалан СДШ-150 да бажарилади.
Икки томонлама жилвирлашда донадорлиги М14 дан М5 гача бўлган яшил кремний карбиди ёки оқ электрокорунд микрокукунларининг сувли ва глицеринли суспензиясидан фойдаланилади. Бунда қаттиқ ва суюқ компоненталарнинг нисбати Қ : С = 1 : 3 га тенг бўлиши керак. Юқорида айтиб ўтганимиздек, жилвирлаш жараёни бир неча босқичда, секин-аста микрокукунларнинг донадорлигини камайтириб бориш билан ўтказилади.
Жилвирлаш жараёнидан сўнг пластиналар ифлосликлардан тозаланади ва назорат қилинади.


ßримўтказгичли пластиналарни жилолаш

Жилолаш жараёни жилвирлаш жараёнидан абразивнинг тури ва ўлчами, ҳамда жилолагичнинг материали билан фарқ қилади. Бунда қаттиқ текис жилвирловчи дисклар юмшоқ материаллар: замш, батист, жун, шойи каби материаллар билан қопланади. Жилолаш жараёни бир неча босқичда ўтказилади. Бунда секин-асталик билан дона ўлчами ва абразив қаттиқлиги камайтириб борилади ва охирги босқичда умуман абразивдан фойдаланилмайди.


Бошланғич ва оралиқ механик жилолашда абразив сифатида ўлчами 3 мкм дан 1 мкм гача бўлган микрокукунлар: синтетик олмос, алюминий ва хром оксиди суспензияси ва пасталаридан фойдаланилади.
Механик жилолаш уч босқичда амалга оширилади.
1. Бошланғич жилолаш. Бунда пластиналар батист материалларга суркалган АСМ3 олмос кукуни ва бир неча томчи ёғ ёрдамида жилоланади.
2. Оралиқ жилолаш. Бунда материал алмаштирилади ва АСМ1 кукунидан фойдаланилади.
3. ßкуний нозик жилолаш. Бунда асосан батист материали ва доналарининг ўлчами 1 мкм дан кичик бўлган хром, алюминий, кремний, цирконий оксидларидан фойдаланилади.
Жилолашдан сўнг сирт тозалиги 13 -14 синфга мос келиши керак.
Жилолашнинг янги замонавий усулига кимёвий-механик жилолаш усули мисол бўлади. Бунда одатдаги абразив механик таъсирдан ташқари ишлов берилаётган сиртга кимёвий таъсир ўтказилади. Жилоловчи таркиб – суспензия, қурум, кремний, цирконий, алюминий оксидларининг субмикронли кукунлари ишқор асосида тайёрланади. Жараён давомида кремний ишқор билан кимёвий таъсирлашади. Шундан сўнг ҳосил бўлган бирикма абразив заррачалар ёрдамида парчаланади. Бундай жилолашдан сўнг пластинаннг сиртида тирналган излар ҳосил бўлмайди ва механик бузилган қатламнинг чуқурлиги 1 мкм дан ошмайди. Агар кимёвий-механик жилолаш абразив таъсирисиз ўтказилса, бундай жилолаш кимёвий-динамик жилолаш ҳам дейилади.
Шундан сўнг пластиналар суспензиядан глицеринли дистилланган сув ёрдамида ювиб тозаланади ва сиртни тозалаш, сифат назорати ва ўраш операцияларига узатилади.
Пластина (таглик) сиртидаги атомлар ҳажмидаги атомларга нисбатан кимёвий боғланишлари тўйинмаган бўлади. Шу сабабли ифлосланишга олиб келадиган сиртнинг адсорбцияли қобилияти юқори бўлади. Ифлослантирувчи модда билан сиртнинг боғланиш турига биноан физик ва кимёвий адсорбциялар фарқланади.
Физик адсорбцияланган ифлосликлар бир нечта қатлам ҳолатда сиртда жойлашади ва тоза эритгич, вакуумда куйдириш (буғлантириш) ёрдамида осонгина кетказилади.
Кимёвий адсорбцияда ифлосликлар билан сирт орасида кимёвий боғланишлар ҳосил бўлади. Бу ифлосликлар битта қатлам ҳолатда жойлашади ва уларни кетказиш анча мураккаб бўлади.
Пластина ва таглик сиртида бир вақтнинг ўзида кўп турдаги ифлосликлар мавжуд бўлади. Буларни йўқотиш учун ҳар хил турдаги тозалаш ва емириш усулларидан фойдаланилади. Бу усулларнинг таснифи 1.2-расмда келтирилган.
Қўлланиладиган воситаларга мос ҳолда тозалаш суюқ ва қуруқ тозалашга бўлинади.

Download 5,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish