ТАРТИБИ ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ Улгуржи савдо ташкилотларига товарлар асосан тузилган шартномаларга асосан келади. Товарларни ўз вақтида тўғри ҳужжатлаиггириш ва кабул килиб олиш улгуржи савдо ташкилотларидаги моддий жавобгар шахсларга юклатилади. Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома бевосита савдо ташкилоти ходими билан тузилади. Шартнома ташкилот номи(иш берувчи) билан бажарувчи ўртасида расмийлаштирилади. Моддий жавобгар шахс унга топшириладиган моддий бойликларнинг тўликлигини таъминлаш учун бир катор мажбуриятларни^ ўз зиммасига олади. Шу жумладан: -шартномага асосан унга берилган товар ва моддий бойликларнинг тўликлигини таъминлаш; -товар ва моддий бойликларнинг тўликлигини таъминлашга хавф солувчи холатлар тўғрисида иш берувчига ахборот бериш; -ишониб топширилган товар ва моддий бойликларнинг тўликлигини таъминлаш максадида ўтказилаётган инвентаризацияда қатнашиш; Ўз навбатида иш берувчи тузилган шартнома бўйича тегишли мажбуриятларни олади. Шу жумладан: -моддий жавобгар шахсларга топширилган товар ва моддий бойликларнинг тўликлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиб бериш; -моддий жавобгар шахс зиммасидан товар ва моддий бойликларни сотиш, ташиб келиш учун амалий ёрдам бериш; -ходимнинг айби билан келтирилган моддий зарарни ундириб олишда амалдаги қонунларга асосан иш олиб бориш; -ходимнинг иш вақтларини ўзаро келишилган, яъни амалдаги конунлар асосида белгилаши. Модций жавобгарлик тўғрисидаги шартнома икки нусхада тузилади, бир нусхаси иш берувчида, иккинчиси хоцимца бўлади. Модций жавобгарлик тўғрисидаги шартнома тузилгандан кейингина иш берувчи ходим ўртасидаги келишилган мажбуриятлаш конунга асосан хисобланади. Модций жавобгар шахс томонидан мол етказиб берувчилардан келган