|
топширилаётганда бухгалтер томонидан ҳисоботда курсатилган маълумотларнинг
|
Pdf ko'rish
bet | 105/239 | Sana | 12.06.2022 | Hajmi | 4,59 Mb. | | #658543 |
| Bog'liq 3-424
топширилаётганда бухгалтер томонидан ҳисоботда курсатилган маълумотларнинг
тўғрилиги хужжатлар билан солиштирилиб текширилади ва унинг тўғрилиги,
хисоботнинг бухгалтерияга топширилганлиги хусусида тегишли имзо қўйилади.
Товар хисоботи икки нусхада тузилиб, биринчи нусхаси бухгалтерияда сакланади.
Иккинчи нусхаси эса моддий жавобгар шахсда қолади. Савдо ташкилотининг
бухгалтериясида топширилган товар хисоботлари асосида товарлар харажати хисобга
олинади.
Савдо ташкилотларида товарларнинг харакати актив 29-“Товарлар” счётида
юритилади. Бу счёт куйидаги субсчётлардан ташкил топган:
2910 “Омбордаги товарлар”
2920 “Чакана савдодаги товарлар”
2930 “Кўргазмадаги товарлар”
2940 “Ижарага олинган товарлар”
2950 “Товар билан банд ва бўш идишлар”
2960 “Бошка товарлар”
Улгуржи савдо ташкилотларида товарларнинг харакати 2910 “Омбордаги
товарлар” субсчётида юритилади.
Счётнинг тузилиши куйидагича:
Дебет
‘Товарлар” счёти
Кредит
Бошлангич колдик
Дебетида кабул
килинган
товарлар
суммаси
кредитида чикарилган товарлар
суммаси
“Товарлар” счётида улгуржи савдо ташкилотларидаги товарлар сотиш
бахосида олиб борилади. Мол етказиб берувчилар билан хисоб-китоблар асосан
сотиб олиш бахосида юритилади. Товарларни улгуржи сотиш ва сотиб олиш баҳоси
ўртасидаги фарқ савдо устамасини ташкил килади. Мол етказиб берувчилардан
олинган товарларга куйидаги бухгалтерия ёзувлари берилади:
Дебет -‘Товарлар” счёти “Омбордаги товарлар” субсчёти сотилиш бахосида.
Кредит -“Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашлар” счёти
/сотиб олиш бахосида/.
Кредит - “Савдо устамаси счёти”
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|