Мисол 1. Улгуржи савдо ташкилотининг базасига товар юборувчилардан
тузилган шартномага асосан товар келди. Товар модций жавобгар шахс томонидан
кабул килинди:
а) Товар сотиб олиш бахосида
20 000 сўм
Савдо устамаси
800 сўм
Идишлар суммаси
200 сум
Транспорт харажатлари - 100 сўм
Тўлаш учун (20000+200+100) = 20300 сўм
Олинган товарлар суммасига бухгалтерия счётларида куйидаги ёзув берилади:
Товар юборувчилардан олинган товар суммасига омбордаги умумий товарлар
суммаси кўпайяпти, бухгалтерия учёти назариясидан маълумки актив счётларда
кўпайиши дебет томонидан акс эттирилади, демак, омборлардаги товарлар кўпайди,
шунинг учун мол етказиб берувчилардан олинган товарлар суммасига:
Дебет - “Товарлар” счётининг “Омбордаги товарлар” субсчёти-20000 сўм.
Кредит
“Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашишлар”
счёти - 20000 сўм.
Дебет - “Товарлар” счётининг “Омбордаги товарлар” субсчёти
800 сўм.
Кредит - “Савдо устамаси” счёти
800 сўм.
Дебет-“Товарлар” счётининг “Идишлар” субсчёти-200 сум.
Кредит - “Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашиш” счёти-
200 сўм.
Дебет - “Давр харажатлари” счёти, “Муомала харажатлари” субсчёти - 100
сўм.
Кредит
“Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашишлар”
счёти - 100 сўм.
Юқорида келтирилган мисолимиздан маълумки, “Мол етказиб берувчи ва
пудратчилар билан ҳисоблашишлар” счётининг кредит томонидан олинган товар,
идиш ва транспорт харажатлари буйича карз суммаси, яъни уларга тўланиши
керак булган суммалар курсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |