давлатларда
молиявий
инқирозларнинг
динамикаси
Ривожланаётган давлатларда молиявий инқирознинг динамикаси
бозор иқтисодиёти ривожланишининг дастлабки босқичларидаги иқтисодий
тузумлар хисобланиб, дунёнинг бошқа давлатларидан товарлар, хизматлар
ва капитал оқимини либераллаштиришга эришишгандир. Қайсидир
жиҳатдан ушбу давлатларнинг мазкур иқтисодий сиёсати ривожланган
мамлакатлар, жумладан АҚШнинг товалар, хизматлар, ва капитал оқимига
148
Frederic S.Mishkin. The economics of money, banking and financial markets. Pearson Education Limited pp.
2013. pp. 227-242
Ҳ
нисбатан эркинликлар бериш сиёсатига ўхшасада бироқ айрим муҳим
жиҳатлари билан фарқланади.1расм биз ушбу бўлимда тадқиқ
қилаётганривожланаётган давлатларда молиявий инқироз содир бўлишига
оид ҳодисаларни натижаси ва босқичларини тасвирлайди.
Биринчи босқич. Молиявий инқирозларнинг бошланиши.
Ривожланган давлатларда молиявий инқироз бир нечта омиллар
ҳисобига содир бўлган. Аммо ривожланаётган давлатларда молиявий
инқироз иккита асосий йўлда ривожланиб борган: молиявийлибераллашув ва
глобаллашувни нотўғри бошқарилиши ёки кучли фискал дизбаланс.(3-расм)
15.3-расм
Молиявий либераллашув/глобаллашувни нотўғри бошқаришнинг биринчи
йўли энг умумий жиноят ҳисобланиб, 1994 -йилда Мексикада ва 1997- йилда
кўплаб Шарқий Осиё давлатларида молиявий инқирозларни келтириб
чиқаргандир.
А йўл: молиявий либераллашув/глобаллашувни нотўғри бошқариш.
Худди АҚШда бўлганидек, ривожланаётган давлатларда молиявий
либераллашув жараёни содир бўлди. Зеро,ривожланаётган давлатларда
молиявий инқирознинг юзага келиш илдизи мазкур мамлакатларда маҳаллий
молиявий институтлар ва бозорларда мавжуд чекловларни олиб ташлаш
орқали молиявий тизим либераллаштирилди. Шунингдек, ривожланаётган
давлатларда молиявий глобаллашув жараёни ҳам юзага келиб, бошқа
мамлакатларнинг капитал оқимига ва молиявий фирмаларига эшиклар кенг
очиб берилди. Мамлакатлар тезтез жараённи қаттиқ фискал сиёсат билан
бошлашди. Инқироз бошлангунгача бўлган даврда, Мексикода бюджет
дефицити ЯИМга нисбатан 0,7% ни ташкил қилиб, бу даражадаги
макроиқтисодий кўрсаткични кўплаб ривожланган давлатлар орзу қилиши
мумкин эди. Хатто Шарқий Осиё давлатларида молиявий инқироз
бошлангунга қадар давлат бюджети ЯИМга нисбатан профитсит билан
бажарилаётган эди. Кўп маротаба таъкидланишича, ривожланаётган
давлатлар молиявий тизими қарз олувчиларнинг фаолиятини самарасиз
кузатиш ва мониторингига эга бўлган кучсиз “кредит маданияти” га эга
бўлишган. Ҳукумат томонидан банк назоратини амалга оширишнинг
такомиллашмаган механизми мавжуд бўлган. Ривожланаётган давлатларда
молиявий либераллашувни юзага келтирганкредит экспанцияси бевосита
юқори рискли молиялаш амалиётлари билан боғлиқ эди. Натижада йирик
кредитлар учун “ҳосил йиғиб олинган” да, босиб ўтилаётган йўл нотўғри
эканлиги кўриниб қолди.Молиявий глобаллашув жараёни ёниб турган оловга
“ёғ сепиш” бўлди. Чунки молиявий глобаллашув жараёни тижорат
банкларинингхориждан қарз олиш имконини яратди. Тижорат банклари
хорижий капитални жалб этиш мақсадида катта фоизлар тўлашди, ўз
навбатида, кредитлаш ҳажмини янада оширишга эришди. Капитал
оқимининг мамлакатларга кириши ҳукумат сиёсати томонидан янада
рағбатлантирилиши натижасида миллий валюталарнинг АҚШ долларига
нисбатан фиксирланиши таъминланди.Бу иқтисодий ҳолат хорижий
инвесторларда қулайлик яратди.
Ривожланган давлатларда бўлган каби, хусусан АҚШ дагидек, кредит
экспанциясини кенг кўламда амалга оширилиши кредитлаш амалиётини
барбод бўлиши билан тугади. Кредитлаш амалиётида юзага келган катта
йўқотишлар узоқ муддатли рискли молиялаш натижасида содир бўлиб,
тижорат банклари баланси аҳволини ёмонлаштирди ва банклар томонидан
бериладиган
кредитлар
ҳажмини
кескин
пасайишига
олиб
келди.Ривожланаётган давлатларда банк баланси ҳолатининг ёмонлашуви
ривожланган мамлакатларга нисбатан кредитлаш ва иқтисодий фаолиятга
жуда катта салбий таъсир кўрсатди.Ривожланган давлатларда
такомиллашган қимматли қоғозлар бозори ва йирик нобанк молиявий
секторнинг мавжудлиги банкларнинг молиявий ҳолати ёмонлашганда юзага
келиши мумкин бўлган иқтисодий тушкунлик ҳолатини соғломлаштириш
имкониятиниюзага
келтиради.
Ривожланаётган
давлатлардаагарда
банкларининг кредитлаш фаолиятини тўхтатиладиган бўлса, тескари
танлов ва психологик риск муаммосини ҳал қила оладиган бошқа
институтлар мавжуд эмас.
Ҳозирги кунгача айтиб ўтилган ҳикояда ривожланаётган давлатларда
кредит экспанциясини янада кенгайиши ва инқирозни содир бўлиши бевосита
молиявий либераллашув ва глобаллашувнинг натижаси хисоблансада, бироқ
бу муҳим сабаб ҳисобланмайди.
Ушбу ҳодисалар самарали либераллашув/глобаллашув жараёнларидан
чекловчи кучсизинституционал тузилмада мавжуд бўлганда юзага келади.
Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, агарда пруденсиал тартибга солиш ва
назорат қилиш ҳаддан ташқари рискларни юзага келишини чеклаганда эди,
кредит экспанциясининг кучайиши ва инқироз содир бўлмас эди. Нима учун
тартибга солиш ва назорат тизими кучсиз эди? Бунинг жавоби
Сиёсатчилар ва пруденсиал назоратчилар сайловчи –солиқ тўловчилар
(принципал) учун асосий агентлар ҳисобланади: сиёсатчилар ва пруденсиал
назоратчиларнинг мақсади солиқ тўловчиларнинг манфаатларини ҳимоя
қилиш ҳисобланади. Агарда молиявий йўқотишлар бошланадиган бўлса, банк
тизимини соғломлаштириш харажатлари солиқ тўловчиларнинг маблағлари
ҳисобидан қопланади.
Молиявий бозорлар либераллаштирилган бўлсада, аммо, банкларнинг
кучли тижорий манфаатлари назоратиларнинг ўз ишларини тўғри
бажаришларига халақит бериши натижасида пруденсиал назоратчилар
жамиятнинг манфаатини ҳимоя қилмаслиги мумкин. Сиёсатчиларнинг
компаниясига катта ҳисса қўшган тижорий манфаатлар тезтез
сиёсатчиларни банкларнинг юқори риск/юқори даромадстратегиясини
чекловчи нормативҳуқуқий хужжатларни таъсирини камайтиришга
ишонтиради. Ниҳоят агарда банк эгалари тезда банк фаолиятини
ўстиришса ва кредитлаш фаолиятини кенгайтиришга эришса, катта
бойликка эга бўлишади. Аммо банклар инқирозга юз тутадиган бўлса,
хукумат уларни соғломлаштиради ва солиқ тўловчи харажатни
қоплайди.Шунингдек, қаттиқ тартибга солувчи қонунлар мавжуд бўлганда
ҳам тижорий манфаатлар назорат агентликларини банк институтларини
самарали мониторинг қилиш ёки уларнинг фаолиятини тўхтатиш учун
этарли ресурсларга эга эмасликларига ишонтиришади.
АҚШга ўхшаган ривожланган давлатларда ҳам кучли тижорий
манфаатлар назорат органларининг ўз ишларини тўғри бажаришларига
халақит беради. Ривожланаётган давлатлардаги кучсиз институционал
муҳит молиявий либераллашув жараёнларини янада кучайтириб юборади.
Ривожланаётган давлатларда тижорий манфаатлар юқори билим
салоҳиятига ҳамда жамият манфаати учун харакат қилмайдиган
сиёсатчилар ва бюрократларни эркин мониторинг (ёки жазолаш) қилиш
имкониятига эга бўлган ривожланган давлатларга нисбатан анча
кучлироқдир.Шубҳасиз, шу эрда муҳокама қилинган ривожланаётган
давлатлар
иқтисодиётида
принципалагент
муаммоси
жамиятга
келтирадиган зарарианча юқоридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |