доллари) 290 млрд. доллар микдоридаги мабларларни Британия банклари
муаммоли активларини сотиб олишга, 220 млрд. долларни эса банкларнинг
кайта капиталлашувига, кредитлаш, инвестиция ва истеъмол талабини
куллабкувватлашга сафарбар этишни кузда тутди.
Буюк Британияда инқирозга карши чоралар доирасида давлатнинг банк
капиталидаги улуши дастлаб Нортҳерн Роcк Банк ипотека банкида, сўнгра
Брадфорд & Бинглейда оширилди. Кейинчалик эса мамлакатдаги иккинчи
йирик банк Роял Банк оф Сcотланд (РБС)да давлатнинг улуши 58%дан
70%га, Ллойдс Банк Гроупда 40%дан 45%га оширилди. Бирок бу каби
чоралар доимо хам баркарорликни кафолатлай олмайди. РБС 11,5 млрд.
АҚШ доллари миқдорида рекорд даражадаги зарар курганини эълон килгач,
унинг акциялари курси 67 фоизга пасайди.
АҚШ, Швейсария, Германия, Исландия ва бошқа давлатлар Буюк
Британия "модели"га эргашдилар. Германия хукумати банкротлик тахдид
солаётган банкларни миллийлаштиришни куллабкувватлади. Чунки
Германиянинг биргина Ҳипо Реал Эстате банки акциялари 89 фоизга
кадрсизланиб улгурганди. Йирик банклардан Аареал ва Cоммерзбанкнинг
капиталлашуви моэ равишда 21 ва 42 фоизга камайди. Канслер А.Меркел
2009- йилнинг февраль ойида зарурат турилганда вактинчалик муаммоли
банкларни миллийлаштириш юлидан бориш мумкинлигини ҳам маълум килди.
Франция хукумати мамлакатнинг мухим ахамиятга эга этакчи
компанияларини куллабкувватлаш юлидан борди. 2009- йилнинг февраль
ойида мамлакатнинг йирик автомобиль ишлаб чикарувчи корпорациялари
ПСА Пеугеот Cитроэн ва Ренаултга молиявий кумак берилди.
Корпорациялар банк кредит ставкалари 1112 фоиз атрофида булган
шароитда 67 фоиз ставкасида 6 млрд. Евро миқдорида молиявий
маблагларни оладиган булишди. Бунга жавоб тарикасида корпорациялар
заводларини ёпмасликни кафолатлаш, кредитлар буйича туловлар вактига
кадар ходимлар сонини кискартиришдан воз кечиш, дивидендлар ва
рахбарият мукофотларини кискартириш мажбуриятини олишди.
Италияда УниCредит, Францияда Натихис (мамлакатнинг туртинчи
йирик банки), Ирландияда Аллиэд Ириш Банк ва Банк ог Иреланд оғир
холатга тушиб колди. Францияда банклар ва бизнесга тезкор ёрдам
лойихаси 380 млрд. доллар ажратишни кузда тутди. Нидерландия, Бельгия
ва Люксембургда йирик Бельгия банки Фортис (ушбу банк активлари
мамлакат ЯИМдан 2,5 баравар куп 1,5 трлн. доллар) куткариш учун 16,1
млрд. доллар ажратилди. Бундан ташкари, Бельгия хукумати иккинчи йирик
банк Дехиани куткариш чораларини курди.
АҚШда Ж.Буш модели неолиберал монетаристик принципларга,
хусусан, банк тизимига давлат маблагларини сафарбар этишга асосланган
булса, ЙЕвропада, масалан, Н.Саркози "молиявий капитализм" моделидан
воз кечиб, амалга ошириш мураккаб булган "тадбиркорлик капитализми"
модели билан чикди. Буюк Британия Бош вазири Ж.Браун давлат томонидан
молиявий рагбатлантириш чораларини куриш ва бундай ёрдамни олувчи
муассасаларнинг капитали таркибида давлат улушини ошириш оркали
самарали давлат назоратини таъминлашга харакат килди.
ЙЕвропада инқирозга карши молиявий кўмак ҳажми дастлаб 600 млрд.
АҚШ доллари миқдорида бахоланди, бироқ инқироз суръатларининг ошиши
натижасида у 1,5 трлн. АҚШ долларига этди.
2009 -йилнинг якунига келиб глобал молиявий инқироз шароитида
Европа Иттифоки учун янги муаммолар ва синовлар даври бошланди. Бу
эрда гап Греция давлатидаги бюджет инқирози хакида кетмокда. 2009 -
йилнинг якунига келиб Грецияда бюджет дефицити ЯИМга нисбатан 12
фоиздан ошди. Айни пайтда, давлат карзи Грецияда 110 фоиздан ошган эди.
Бундай шароитда Греция хукумати карзларни кайта молиялаш ва
дефицитни
коплаш
учун
молиявий
ресурсларни
жалб
килишда
қийинчиликларга
юз
тута
бошлади.
Албатта,
бунда
Европа
Иттифокинингбеминнатёрдамини кутиш амри махол. Бирок Иттифокка
аъзо булиш учун Маастрихт келишувида ифодаланган талаблардан бири
давлат бюджети дефицити ЯИМнинг 3 фоизидан ошмаслиги булиб,
Грециянинг Иттифокда колиши унинг бюджет инқирозидан ^ай суръатда
чикиб кетишига боглик булиб колади. Айни пайтда, бу нафакат Грециянинг
муаммоси, балки бутун Иттифок баркарорлиги ва хаётийлигини таъминлай
олиш
муаммоси
саналади.
Бошкачарок
айтганда,
Европадаги
интеграциялашувнинг замонавий боскичида бир аъзо мамлакатда юзага
келадиган фискал муаммо ягона пулкредит сиёсати амалга ошириладиган
худудда кандай бартараф этилиши бошка аъзо давлатлар учун хам бирдек
мухимдир. Чунки ЙЕвроҳудудда фискал муаммо тез суръатларда ва
самарали бартараф этилмаса, Иттифокнинг келажаги хам хавф остида
колиши мумкин.
ЙЕвроҳудуднинг 16 давлати молия вазирларининг музокараларидан сўнг
Грецияга уч йил муддатга 110 млрд. Евро миқдорида ёрдам пакети
ажратиладиган бўлди.
Албатта, ЙЕвропа Иттифоқи томонидан Грецияга кўрсатиладиган
ёрдам оддий кредитдан бошқа нарса эмас. Аммо ажратиладиган
кредитнинг фоиз ставкаси бозордаги мавжуд ставкадан пастроқ бўлади
(қарийб 5 фоиз атрофида).
Грецияга ажратиладиган ёрдам пакетида Евроҳудуднинг улуши 80
млрд. Еврони ташкил этиб, ёрдамнинг қолган қисми (30 млрд. Евро) ХВФ
томонидан жорий йилда ажратиладиган бўлди. ХВФ раҳбари ушбу қарорни
Евроҳудудни қутқариш чораси эканлигини эътироф этди. Бунга жавобан
Греция ҳукуматидан меҳнат ва пенция қонунчилигини эркинлаштириш
талаб этилмоқда. Чунки ушбу чоралар яқин икки йил мобайнида бюджет
дефицитини 20 млрд. Еврога қисқартириш имконини беради.
Грециядаги дефолт ҳолати эътироф этилгандан сўнг озгина фурсат
ўтиб, Стандарт & Пооръс рейтинг агентлиги томонидан Испания ва
Португалия учун кредитга лаёқатлилик рейтингининг пасайтирилиши
Европа Иттифоқидаги молиявий инқирознинг кучайишига сабаб бўлди.
Ваҳоланки, Фитч рейтинг агентлиги Грециянинг суверен рейтингини
ВВВ+гача пасайтирган эди. Бу эса, Грециянинг А+ рейтингига эга бўлган
Малайзиядан ҳам кредитга лаёқатлилик бўйича орқада эканлигини
кўрсатади.
Евроҳудуд ўзининг Марказий банкига эга бўлгани ҳолда, ягона
ғазначиликка эга эмас. Бу эса бюджет интизоми бузилган ҳозирги шароитда
Евро учун оғир синов даври бошланганлигини билдиради. Ваҳоланки, ягона
пулкредит сиёсати қўлланиладиган Евроҳудуд аъзо давлат учун ҳам муайян
қийинчиликларни туғдираётганли гини таъкидлаш лозим. Чунки агар Греция
ўзининг Марказий банки орқали мустақил пулкредит сиёсатини амалга
ошириш имкониятига эга бўлганда, бюджет дефицити билан боғлиқ
муаммоларни инфлясияга йўл қўйиб бериш, Марказий банкдан кредит жалб
қилиш (гарчи мақбул саналмаса ҳам), девалвация суръатларини ошириш
ҳисобига энгиллаштириши мумкин эди.
Бундан кўринадики, валютавий интеграциялашувнинг ёрқин намунаси
сифатида эътироф этиладиган Европа Иттифоқида ҳам фискал
муаммоларни самарали ҳал этишнинг такомиллашган механизми мавжуд
эмас экан. Бундан ташқари, Грецияда бюджетнинг қисқариши иқтисодий
фаолликка салбий таъсир кўрсатгани ҳолда, солиқ тушумларининг
камайишига ва қарзнинг ЯИМга нисбати кўрсаткичининг янада
ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Молия институтлари ахборот тўплашни тўхтатганда ва қарз
ажратганда молиявий бетартиблик ошади, ассемметрик ахбротлар
муаммоси молия тизимини қобилиятини чеклайди. Қарзлар камайиб бориши
билан, қарз олувчиларнинг инвестицион имконияти чекланади ва уларнинг
сарфлари камаяди ва натижада молиявий фаоллик пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |