“ пул ва банклар


Федерал захира тизимининг норасмий тузилиши



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Федерал захира тизимининг норасмий тузилиши. 
Федерал резерв Қонуни ва бошка қонуний хужжатлдарни урганган 
пайтда биз ФЗТнинг расмий тузилиши ва монетар сиёсатга тегишли 
қарорларни ким қабул қилишини кўрамиз. Аммо қонунчиликдаги 
белгиланган фаолият қарорларни қабул қилиниш тартиби ва хукмронликни 
хакикий булинмасини тулик курсатмайди.
ФЗТ яратувчилари 1913 йилда бу тизим 12та алохида ўзаро алоқадор 
марказий бнкларни бирлаштирувчи бутунлай номарказлашган тизим булиши 
керарклиги ҳақида фикр беришган. Бошлангич режада ФЗТ фоиз 
ставкаларини бошқариб, пул массасини назоратини олиб боришда 
иқтисодиётни ахволига умуман маъсул эмаслиги белгиланганди. Кейинчалик 
ФЗТ иқтисодни барқарорлашишига жавоб бера бошлади ва у билан ўзини 
ягона марказий банк бўлиб айланишига ёрдам берди. 
1913 йилда федерал захира Қонуни муаллифлари ФЗТ монетар сиёсатни 
бошқаришда фақат битта инструмент яъни ФЗТга кирувчи банкларнинг 
дисконт ссудаларини бошқариш орқали ишлатади. Очиқ бозордаги 
операцияларни ишлатилиши охиргача тушунасиз эди, чунки захира 
талаблари Федерал захира Қонуни билан мустахкамланарди. Дисконт 
ссудалар федерал захира банклари ва Федерал захира Кенгаши қарори билан 
биргаликда бериларди, шунингдек иккаласи ҳам монетар сиёсатни 
белгилаши мумкин. Аммо, кенгашнинг дисконт ставкани «текшириб 
тасдиқлаш» қарори, шу сиёсатни белгилашда вилоят банклари устидан 
хукмронлик қилишга ҳуқуқ берарди.
Буюк Депрессия даврида қайтадан тикланган ФЗТ бошқарув 
Кенгашининг марказлашган ҳукми қонунийлашган эди. Монетар сиёсатнинг 
2та инструменти тасарруфига ўтди, - очиқ бозордаги операциялар ва захира 
талабларининг ўзгартирилиши. 1933 йилдаги Банк тизими ҳақидаги Қонун 
ФОМCга очиқ бозорни бошқариш имконини, 1935 йилдаги банк тизими 
ҳақидаги қонун эса бошқарув кенгашига ФОМCдаги кўпроқ овоз беришни ва 
захира талабларини ўзгартиришга ҳуқуқ берди. 1930 йиллардан бошлаб ФЗТ 
бошқарув кенгаши тасарруфига монетар сиёсатнинг барча инструментлари 
кирди. Сўнгги йилларда унинг хукми ўсиб борди. Кенгаш қарори билан 


директорлар федерал захира банклари президентлари тайинлансада, кўпинча 
амалиётда кенгаш вилоят банклари директорларига ўз номзодларини 
(иқтисодчиларни) банк президент лавозимига таклиф этадилар ва 
директорлар ҳам шу таклиф билан қўшиладилар. Банк президентининг 
окладини белгилаганда ваҳхар бир банк бюджетини текширганда бошқарув 
Кенгаши қўшимча равишда вилоят банклари фаолиятига ҳам таъсир қилади.
Агар бошқарув Кенгашининг ҳукми шундай бўлса у холда Федерал 
консультатив кенгаш ва ФЗБ эгалари ФЗТ тасаруфидаги банклар амалиётда 
қандай ҳуқуқларга эга? Умуман хеч қандай. ФЗТ иштирокчи банклари ФЗБ 
акциялари эгалари бўлса ҳам улар уз мулкидан хеч қандай фойда 
кўрмайдилар. Биринчидан улар, ФЗТ канча даромад олганига қарамасдан 
йилига 6%дан кўп бўлмаган дивидентга эга. Иккинчидан улар хусусий 
корпорация акционерларидан кўра ФЗТда мулки қандай ишлатилишига 
таъсир қилмайдилар. Учинчидан одатда ўта директорлик жойига фақат 
1тадан номзод банк иштирокчилар томонидан қўйилади, ва шу номзодни 
кўпинча ФЗБ президенти тайинлайди(уз навбатда бошқарув Кенгаши билан 
тасдиқланган). Натижада ФЗТ банк иштирокчилари кўпинча сиёсий 
вазиятдан четлаштирилиб реал воқеаларга камдан кам таъсир курсатадилар. 
Туртинчидан, Федерал консультатив кенгаши уз номидан келиб чиқиб фақат 
маслаҳат бериш имконига эга ва ФЗТ реал фаолиятини бошқара ололмайди. 
Аммо,ФЗТ банк иштирокчилари ўз маблағига ҳукмдор бўла олмаслигига 
қарамасдан улар ФЗТда асосий кўримсизгина бўлсада ўрин эгаллайдилар. 
Федерал захира тизими Банк иштирокчиларнинг ўрни. 
ФЗТ банк иштирокчилари ФЗБ акционерлари бўлса ҳам ФЗТга тўғридан 
тўғри фаолиятига таъсир этмай асосий урини эгаллайдилар. Директорлар 
кенгашида уларнинг 6та ваколатчилари хар бир ФЗБда назорат функциясини 
олиб борадилар. Қолган 3та директорлар билан улар ФЗБ аудит фаолиятини 
назорат қиладилар. Дисконт ставкани ўзгариши бўйича таклифларга овоз 
бериш ёъли билан, монетар сиёсатни мунозарасида иштирок этишади ва 
хусусий секторнинг вакили сифатида президент ва банк директорларига ўз 
фикрларини билдиришади. Шунингдек улар ФЗБнинг ишини ичидан ҳам 
урганишади. Шунинг учун улар Федерал захирадаги вазиятни хусусий сектор 
вакиллари ва сиёсатчиларга тушунтириб беришлари мумкин. 
Умуман олганда федерал захира банк эгалари овозга эга бўлмаса ҳам, 
улар Федерал захирада хусусий сектор талаби ва хохишлари билан алоқани 
ушлаб туришда мухим ўрин эгаллайдилар.
ФЗТни ҳозирги вазиятда Вашингтондаги штаб квартирага ва 12та 
шахарда филиаларга эга марказий банк деб таърифлаш жоиз (Колумбия 
федерал округи). Агарда ФЗТни барча фаолият турларини амалда Кенгаш 
бошқарса, Кенгашни ким бошқаради? Бошқарув Кенгаш Раиси қонун бўйича 
унинг фаолиятини назорат қилиш вазифаси юклатилмаган бўлса ҳам шу 
ишни ФЗТ номидан Конгресс эки АҚШ президентига такдим этади. 
Шуниндек бошқарув Кенгаши ва ФОМC мажлисларини кун тартибини 
белгилаб беради. Масалан, ФОМC мажлисларида Кенгаш раиси монетар 
сиёсат масаласи бўйича биринчи бўлиб сўз бошлаши, унга конкрет 
ёъналишларига кўпроқ таъсир курсатилиши ҳуқуқи берилади. Бошқарув 
Кенгаши раисининг ўрни уни ташки куриниши ва шахсий сифатлари ҳам рол 
уйнайди. Кенгаш раислари доимо қўйилган мақсадга эришувчи кучли 
сифатларга эга шахслар бўлиб хисобланганлар.


Бошқарув Кенгаш раисининг фаолияти мутахассис маслахатчилар ва 
иқтисодчилардан ташкил қилинган катта штат ушлаб қўллаб қувватлайди. 
Кенгаш учун маълумот туплаб ва унинг уз эчимларини ишлаб чикишдаги 
аналитик тадкикотларини олиб бориш билан биргаликда, олимлар шу билан 
бирга монетар сиёсатга ҳам айрим таъсирни курсатадилар. Бундан ташқари 
бошқарув Кенгашининг айрим иштирокчилари олдин мутахассис 
маслахатчилардир, шунинг учун раиснинг таъсири кучаяди ва 4йиллик 
муддатдан кўпроқа чузилиши мумкин.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish