“ пул ва банклар


Марказий банкнинг функциялари: эмиссион функция



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

11.3. Марказий банкнинг функциялари: эмиссион функция
“банкларнинг банки” функцияси. 
миссион функцияси.
 
Марказий банк банкноталарни муомалага 
121
“The economy theory of money, banks and financial markets.”F.Mishkin 2006. p.420-421
 
Э 


чиқариш бўйича монопол мавқеига эга. Бу «банкнота якка ҳокимлиги», деб 
ҳам аталади. Банкноталар мамлакат ҳудудидаги ҳисоб-китобларда 
чекланмаган миқдорда қабул қилинувчи ягона тўлов воситасидир. Марказий 
банкнинг нақд пулларни бериш жараёнидаги монопол мавқеи, унинг барча 
пул массасининг ҳажмини, шу жумладан, тижорат банкларининг ҳисоб-
рақамларидаги пул маблағларини ҳам назорат қилишига имкон беради. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хақидаги қонуннинг 34-38- 
чи моддаларида Марказий банк мамлакатда муомалага пул чиқариш ҳуқуқига 
эга бўлган монопол банк эканлиги қайд этилган. Шу нуқтаи назардан, у 
муомаладаги пул массасининг барқарор равишда айланишига жавобгардир. 
Марказий банк учун банкноталарнинг харид қобилиятини барқарор 
даражада сақлаб туриш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, энг аввало, муомаладаги 
банкноталар миқдорининг ўзгаришига боғлиқ. Бу ҳолатни ҳисобга олган бир 
қатор марказий банклар, хусусан, Германия Марказий банки раҳбарияти 
муомаладаги нақд пул массасини тартибга солишни, кредитлаш ҳажмини 
назорат қилиш билан бир қаторда, миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашнинг муҳим шарти, деб ҳисоблайди. 
«Банкларнинг банки» функцияси.
 
Марказий банкнинг «банкларнинг 
банки» сифатидаги функцияси, бизнинг фикримизча, асосан, қуйидаги тўрт 
ёъналишда намоён бўлади:
Барча тижорат банклари ўз маблағларининг маълум қисмини 
Марказий банкдаги фоизсиз ҳисоб-рақамларида минимал резервлар сифатида 
сақлашга мажбурдирлар. 
Хусусан, Германия Федератив республикасида 1984 йилдан бошлаб, 
асосан, барча тижорат банклари билан бир қаторда узоқ муддатли 
қўйилмалар билан шуғулланувчи кредит институтлари ва қурилиш жамғарма 
кассалари ҳам минимал резервларини Марказий банкда сақлашга мажбур 
бўлдилар.
122
Банк мижозлари ўзжамғармаларининг ёки кредитларининг маълум 
қисмини Марказий банк билетларида, яъни нақд пулларда оладилар. 
Мижозларнинг бу талабини тижорат банклари Марказий банкдаги муддатсиз 
жамғармаларининг исталган пайтда нақд пулга алмаштириладиган қисми 
ҳисобидан қондирадилар. Марказий банк ана шундай ёъл билан бутун банк 
тизимининг тўловга қобиллигига таъсир қилади. Аммо, бундан ҳар бир 
тижорат банки ўзининг нақд пулларга бўлган талабини фақатгина икки 
муҳим вазифани ҳал қилиш имкониятига эга бўлиб турибди. Биринчидан, 
минимал эмиссион банк маблағлари ҳисобидангина қондира олади, деган 
хулоса келиб чиқмайди. Айрим банкларда банкноталарнинг ортиқча захираси 
мавжуд бўлади ва улар бошқа банкларга бу пулларни кредитга бериши 
мумкин. Пул бозори ривожланган мамлакатларда бу жараён техник жиҳатдан 
жуда силлиқ кўчади. Шуниси характерлики, тижорат банкларидаги ортиқча 
нақд пуллар миқдори эмиссион банк яратган пуллар миқдорига тенгдир. 
Демак, тижорат банкларининг банкноталарни кредитга бериш имконияти 
чекланган. Бу эса, уларнинг банкнота эмиссияси соҳасида Марказий банкка 
боғлиқлигини сақлаб қолади. 
Шундай қилиб, Марказий банк резервлар тизими орқали банк 
тизимининг тўловга қобиллигини таъминлаётган бўлса, иккинчидан, пул 
бозоридаги нақд пулларга бўлган талабни бошқариш орқали тижорат 
122
Немецкий Федеральнқй банк. Специальное издания Немецкого Федерального банка, №7, 1993 г., стр. 64. 


банкларининг пул ва кредит экспанциясини назорат қилиш имкониятига эга 
бўлаяпти. 
1. Марказий банк барча тижорат банклари ва бошқа кредит 
институтлари учун «сўнгги кредитор»дир. 
Тижорат банклари вақтинчалик ликвидли кредит оладилар. Бу 
кредитлар, албатта, тижорат векселлари билан, давлатнинг қимматбаҳо 
қоғозлари билан ёки банкнинг бошқа қарз мажбуриятлари билан 
таъминланган бўлиши керак. 
Марказий банкнинг тижорат банкларини қайта молиялаштириш бўйича 
амалга оширадиган доимий операциялари туфайли пул бозорининг мқЪтадил 
фаолияти таъминланади. Бу эса, ўзнавбатида, тижорат банкларига 
мижозларга қулай бўлган фоиз ставкаларида кредитлар бериш имкониятини 
юзага келтиради. 
Айни вақтда, Марказий банк, тижорат банкларига берган кредитлари 
учун белгилайдиган фоиз ставкаларини қзгартириш ёъли билан кредит 
ресурсларига бўлган талабни тартибга солиш имкониятига эга бўлади. 
2. Марказий банкнинг ушбу функцияси доирасидаги учинчи ёъналиш, 
асосан, икки ҳолатда намоён бўлади. Марказий банк мамлакат ҳудудида 
амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар шаклларини, уларни қўллаш 
тартибини ва муддатини белгилаб беради. Хусусан, Немис Федерал банки 
тўғрисидаги қонунда Бундесбанкнинг «ҳисоб-китоблар тизимининг банклар 
томонидан мамлакатда ва хориж билан бўлган алоқаларда ижро этилиши 
тўғрисида ғамхўрлик қилиши» белгилаб қўйилган.
Ҳаддан зиёд катта миқдордаги захираларни тижорат банклари 
томонидан сақлаб турилиши хазина ва тижорат векселлари каби пул бозори 
воситаларига бўлган талабни қисқаришига олиб келади. Шу билан бирга
тқловнинг кечикиши юқори инфляция шароитида келиб тушадиган пул 
маблағлари реал қийматининг пасайишига, давлат ва корхоналар томонидан 
кредитга бўлган талабнинг кучайишига олиб келади. Бундай шароитда 
рестрикциявий пул-кредит сиёсатининг амалга оширилиши, шубҳасиз, 
маблағлар 
этишмовчилиги 
натижасида 
ижро 
этилмаган 
тўлов 
топшириқномаларининг тўпланиб қолишига ва корхоналарнинг ўзаро 
қарздорлик суммаларининг сезиларли даражада ўсишига олиб келади. 
3. Мамлакат банк тизимининг мўътадил фаолият кўрсатишида Марказий 
банкнинг қандай усуллар ёрдамида ва қай даражада тижорат банклари 
фаолиятини назорат қилиши муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳозирги кунга келиб банклар фаолиятини назорат қилиш ривожланган 
хорижий давлатларда марказий банкларнинг муҳим фаолиятига айланди. 
Фақат Буюк Британия Марказий банкигина нисбатан кеч, яъни 1979 йилда 
расман, қонуний асосда банклар фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга 
бўлди. 
Бундесбанкнинг бу соҳадаги ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у 
бевосита банклар фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланмайди. Балки 
назоратни Федерал назорат маҳкамаси амалга оширади. Аммо Бундесбанк 
назорат маҳкамасига яқиндан кўмаклашади. Хусусан, ушбу маҳкаманинг 
жойларда бўлинмалари мавжуд эмас ва у тўлиқ Федерал банкнинг 
жойлардаги муассасаларидан фойдаланади. Бундан ташқари, қарорлар 
қабул қилишда назорат маҳкамаси бир қатор масалалар бўйича Марказий 
банкнинг розилигини олиши керак. Масалан, банкларнинг ўзкапитали ва 


тўловга лаёқатлилиги хусусида қарор қабул қилиниши учун албатта
Бундесбанкнинг розилиги бўлиши шарт.
123
 
Марказий банкнинг банклар фаолиятини назорат қилишининг энг 
асосий сабаби мамлакатда банк тизимига бўлган юксак ишончни таъминлаш. 
Бу ишонч тижорат банкларининг ўзмижозлари - ҳуқуқий ва жисмоний 
шахслар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажара олиши 
орқали таъминланади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish