“ пул ва банклар


-мавзу: Марказий банкнинг мустақиллиги



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
12-мавзу: Марказий банкнинг мустақиллиги
 
РЕЖА: 
12.1. Марказий банк мустақиллиги тушунчаси. 
12.2. Ривожланган давлатлар марказий банклари. 
12.3. Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги ва уни белгиловчи 
меъзонлар. 
12.4. Хорижий давлатларда марказий банкнинг мустақиллигини 
белгиловчи хусусиятлар. 
12.1. Марказий банк мустақиллиги тушунчаси. 
қтисодий адабиётда Марказий банкнинг мустақиллиги тушунчаси 
турли иқтисодчи олимлар томонидан турлича талқин этилган. 
Массачусетс 
технология 
университети 
профессори 
Стенли 
Фишернинг фикрига кўра, Марказий банк мустақиллигининг 2 тури 
мавжуд:
-
инструментларни танлашдаги мустақиллик
-
мақсадларни танлашдаги мустақиллик 
1991-йилда В. Грилли фанга Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги 
тушунчасини киритди. Унинг фикрига кўра, Марказий банкнинг сиёсий 
мустақиллиги – бу Марказий банк раҳбариятини тайинлаш жараёнини 
ҳукуматдан мустақиллигидир. Аммо ҳозирги даврда Марказий банкнинг 
сиёсий мустақиллиги нафақат Марказий банк раҳбариятини тайинлаш 
жараёнидаги мустақилликни, балки пул-кредит сиёсатини амалга 
оширишдаги мустақилликни ҳам ўз ичига олади. 
Кўпчилик иқтисодчи олимлар – (Маскиандаро, ТАбеллини, Сукерман, 
Эйффингер, Шеннаэв ва бошқ.) томонидан Марказий банкнинг иқтисодий 
мустақиллигини мавжудлиги эътироф этилган. Марказий банкнинг 
126
“The economy theory of money, banks and financial markets.”F.Mishkin 2006. p.423-424
И 


иқтисодий мустақиллиги – бу Марказий банкнинг ўз ихтиёридаги маблағлар 
ва инструментлардан фойдаланишда ҳукуматдан ва давлат бошқарув 
органларидан мустақиллигидир. 
Марказий банкнинг мустақиллигини белгиловчи индекслар: 
-
Сукерман индекси;
-
ГМТ (Грилли, Маскиандаро ва ТАбеллинилар томонидан асос 
солинган) индекси;
-
Эйффингер–Шалинг индекси; 
Сукерман индекси мустақилликни тавсифловчи 4 та гуруҳга бўлинган 16 
та кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштиради. Кадрлар сиёсатини 
мустақиллиги пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш Унинг мақсадлари ва 
давлат бюджетини молиялаштиришни чегаралаш. Ҳар бир 16 та кўрсаткич 0 
дан 1 гача белгиланиши мумкин. ГМТ индекси 2 қисмдан иборат бўлиб, 
МБнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллилигини белгилайди. Ҳар бир қисм 
ўзида индексларни акс эттириб фақат 2 та кўрсаткич билан белгиланади. 
Ҳозирги вақтда ГМТ индекси МБнинг мустақилилигини баҳолаш учун 
кўплаб ишлатилаётган индексдир, чунки уни ҳисоблаш учун етарли 
маълумотларни олиш мумкин бўлади 
ГМТ индекси доирасида МБ сиёсий мустақиллигини баҳолашнинг 
асосий меъзонлари қуйидагилар: 
-
МБ раисини тайинлашда ҳукумат аралашуви;
-
МБ раиси 5 йилдан ортиқроқ муддатга тайинланиши;
-
МБ директорлар кенгаши ҳукумат аралашувисиз тайинланиши;
-
МБ директорлар кенгаши 5 йилдан ортиқроқ муддатда бошқариши;
-
МБнинг директорлар кенгашида хукумат вакилларини иштирокига 
заруратнинг ёъқлиги;
-
Пул-кредит 
сиёсатига 
оил 
қарорларни 
ҳукумат 
томонидан 
тасдиқланиши лозим эмаслиги;
-
МБ қонунчиликка асосан асосий мақсадлардан бири сифатида нархлар 
даражасини барқарорлаштиришга ҳаракат қилиши шарт;
-
МБ билан ҳукумат ўртасида муамоларни ҳал қилувчи қонунчилик 
нормаларини мавжудлиги. 
Эйффингер–Шалинг индекси 3 та фактор асосида ҳисобланади: 
-
МБнинг пул-кредит сиёсатини аниқлашдаги мустақиллиги;
-
МБ бошқарув органларида ҳукумат органларининг мавжудлиги;
-
Ҳукумат томонидан тайинланадиган МБ бошқарув органлари 
аъзоларининг улуши; 
Бу индекс қанчалик шартларни бажарилишига кўра 1 дан 5 гача 
баҳоланади. Ҳозирги вақтда МБ сиёсий мустақиллиги МБ бошқарувини 
тайинлаш жараёнининг қонун билан бошқарилишидир. Ривожланаётган 
мамлакатларда МБнинг бошқарувини танлаш ва уларнинг ваколат 
муддатларини қисқартиришга ҳукумат доимий аралашмоқда. Банк 
бошқарувида ҳукумат вакилларининг кўпинча иштирок этиши. Ҳукумат 
билан мунозараларда МБнинг қонуний ҳимоясининг чегараланганлиги.
МБ раиси ёки Президентларини тайинлаш. У қуйидагича амалга 
оширилиши мумкин. МБ раҳбарларини тайинлашда:
-
парламент, Банк бошқаруви;
-
қонунчилик ҳокимияти;
-
ижро этувчи ва қонунчилик ҳокимияти биргаликда;


-
бир-икки ижро жетувчи ҳокимият вакиллари(ҳукумат раҳбар ва/ёки 
молия вазирлигининг иштироки) 
Халқаро амалиётда Марказий банкнинг сиёсий мустақиллигини 
баҳолашда ГМТ индексидан кенг фойдаланилади. Ушбу индекснинг номи 
уни биринчи бўлиб таклиф этган олимларнинг фамилияларини бош ҳарфидан 
келиб чиққан.
* Грилли
* Маскиандаро
* ТАбеллини 
ГМТ индекси бўйича Марказий банкнинг сиёсий мустақиллиги 8 та 
меъзон бўйича баҳоланади:
1. Марказий банк раҳбари Ҳукуматнинг аралашувисиз тайинланади.
2. Марказий банк раҳбари 5 йилдан ортиқ муддатга тайинланади.
3. Марказий банк Бошқарувчилар кенгаши аъзолари Ҳукуматнинг 
иштирокисиз тайинланади.
4. Марказий банк Бошқарувчилар кенгаши банкни 5 йилдан ортиқ 
бошқаради.
5. Марказий банк Бошқарувчилар кенгашида Ҳукумат вакилларининг 
мажбурий иштирокига зарурият ёъқ. 
6. Пул-кредит соҳасида қабул қилинган қарорларни Ҳукумат томонидан 
маъқулланиш заруриятининг ёъқлиги.
7. Марказий банкда қонун бўйича устувор мақсадлардан бири сифатида 
мамлакатда баҳолар барқарорлигини таъминлаш мажбурияти бўлиши керак.
8. Марказий банк Ҳукумат билан қарама-қаршиликка бориб қолганда, 
унинг позициясини кучайтириш имконини берадиган қонунчилик 
меъёрларининг мавжудлиги. 
Ҳозирги даврда дунё бўйича сиёсий мустақиллик даражаси энг юқори 
бўлган Марказий банк – бу Европа Марказий банкидир (ЕМБ).
• 
ЕМБ Европа Иттифоқи бошқарув органларига ва эвроҳудуд 
ҳукуматларига умуман бўйсунмайди.
• 
ЕМБ баҳолар барқарорлигига жавоб беради.
• 
ЕМБнинг ваколатларини қонунчилик асосида ўзгартирилиши мумкин 
эмас.
ЕМБнинг ваколатлари фақатгина Маастрихт шартномасини қайта кўриб 
чиқиш натижасида ўзгартирилиши мумкин. Бу эса, жуда мураккаб жараён 
бўлиб, барча иштирокчиларнинг розилигини олишни талаб этади. 
Бугунги кунда Марказий банк мустақиллигини баҳолаш ҳар бир 
мамлакат учун банк тизимининг назорат қилинишида ва энг асосийси 
мамлакатда монетар сиёсатнинг қай даражада олиб борилишини баҳолашда 
муҳим ўрин тутади. Марказий банк мустақиллигини баҳолашда халқаро банк 
амалиётида турли хил ёндашувлар мавжуд. Улардан сўнггилари сифатида 
“Тҳе Неw Индех фор Cэнтрал Банк Индепенденcэ” рейтингли баҳолаш 
кўрсаткичини келтириш мумкин. Ушбу кўрсаткич 0-36 баллгача оралиқда 
Марказий банк мустақиллик даражасини аниқлайди. Бунда асосий меъзон 
қилиб, Марказий банкнинг 3 гуруҳ: Монетар сиёсат мустақиллиги (МСМ), 
Персонал 
мустақиллик 
(ПМ) 
ва 
Молиявий 
мустақиллик 
(ММ) 
кўрсаткичларига яратилган ҳолда улар ҳам таркибан балли баҳолашга 
асосланади. 


ГМТ индекси бўйича Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги 7 та 
меъзон бўйича баҳоланади:
1. Ҳукуматга автоматик тарзда кредитлар бериш жараёнининг мавжуд 
эмаслиги.
2. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга бозор ставкаларида берилади.
3. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга маълум муддатга берилади.
4. Кредитлар Ҳукуматга чекланган миқдорда берилади.
5. 
Марказий банк давлат қимматли қоғозларининг бирламчи 
иштирокчиси ҳисобланмайди. 
5. Марказий банк давлат қимматли қоғозларининг бирламчи 
иштирокчиси ҳисобланмайди.
6. Марказий банк ўзининг фоиз ставкалари мустақил, Ҳукумат билан 
келишмасдан, ўрнатади.
7. Марказий банк банк секторини назорат қилиш юзасидан жавобгардир. 
(Бу ҳолатда ГМТ индекси асосида МБ га 2 балл ўзлаштирилади ёки бошқа 
давлат органи билан биргаликда амалга оширилса 1 балл қўйилади). 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish