“ пул ва банклар


 Муомала учун зарур пул миқдорини аниқлаш



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

 
5.2. Муомала учун зарур пул миқдорини аниқлаш. 
уомала учун зарур пул миқдори
 
2 асосий ёъналишда шаклланади: 
1. Пулларга бўлган актив талабнинг шаклланиши. Корхоналар ўзини 
фаолиятини янада ривожлантириш учун ишлаб чиқаришни кенгайтиради, 
яъни қўшимча сеҳлар қуради. Ҳамда янги техника ва технологияларни сотиб 
олади. Бунда қўшимча пул маблағларига талаб юзага келади.
2. Пассив талабнинг юзага келиши. Аҳоли, компаниялар ва давлат 
келгусидаги жиддий тадбирларни амалга ошириш учун пул жамғара 
бошлайди. 
Пул муомаласи қонунлари муомала учун зарур бўлган пул миқдорини 
аниқлаш имконини беради.
И. Фишер томонидан таклиф қилинган пул муомаласи қонуни 
қуйидагича
М =П*Қ/В 
Бунда, М-муомала учун зарур бўлган пул миқдори; П-товарлар баҳоси; 
Қ-товарлар ҳажми; В-пулнинг айланиш тезлиги. 
Фишер айтадики, товар ҳажми кўрсаткичи ўрнига ЯММ кўрсаткичини 
қўллаш мақсадга мувофиқ. Чунки ЯММнинг ўсиши муомала учун зарур 
бўлган пул миқдорини белгилайдиган асосий омилдир. 
К. Маркс томонидан таклиф қилинган пул муомаласи қонуни қуйидаги 
кўринишга эга.
ПМ = (ТХБС-КСТС+МКТС)/ПБАТ 
ПМ-муомала учун зарур бўлган пул миқдори, 
ТХБС-товарлар ва хизматлар баҳолари суммаси 
КСТС-кредитга сотилган товарлар суммаси 
МКТС-муддати келган тўловлар суммаси 
ПБАТ-пул бирлигининг айланиш тезлиги 
Карл Маркс айтадики, товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсиши 
муомалада қўшимча пулларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Нобел 
мукофоти лаурияти М.Фридмен эса буни тескарисини айтади. Муомалада 
ортиқча пулларнинг пайдо бўлиши товарлар ва хизматлар баҳосининг 
ўсишига олиб келади.
Маркс айтадики мамлакатда товарларни кредитга сотиш тизимини 
қанчалик ривожланган бўлса пулларга бўлган талаб шунчалик паст бўлади.
Инфляция юқори бўлган шароитда товарлар ва хизматлар баҳосининг 
инфляция таъсирида ўсиши юз беради.
Натижада иқтисодчи олимлар томонидан инфляция даражаси ҳисобга 
олинган пул муомаласи қонуни таклиф қилинади. 
М=Й*П/В 
М-муомала учун зарур бўлган пул миқдори
М 


Й-реал ЯИМ
П-Инфляциянинг ўсиш суръати 
В-пулнинг айланиш тезлиги 
ХИХ аср охири ХХ аср бошларида дунё бўйича вексель муомаласининг 
жадал ривожланиши юз берди. Бу иқтисодчи олимларни пул муомаласи 
қонунларига нисбатан муносабатини бир мунча ўзгартирди. Чунки векселлар 
пулнинг тўлов воситаси функциясини бажара олади. Шу сабабли иқтисодчи 
олимлар пулларга бўлган талабни аниқлашда векселлар муомаласини 
ҳисобга олиш керак деган хулосага келди.
Пул массасини миқдорий ўлчашга нисбатан 2 хил ёндашув мавжуд: 
1.
Трансакцион ёндашув- бунда пулларнинг тўлов воситаси ва муомала 
воситаси сифатида ҳаракатланиши кўзда тутилади. Шу сабабли трансакцион 
ёндашувда пул массасининг актив қисми эътиборга олинади.
2.
Ликвидли ёндашув – бунда пуллар энг юқори ликвидли актив 
сифатида тан олинади.
Активларнинг ликвидлилиги деганда тез пулга айлана олиш қобилияти 
тушунилади. Ликвидли ёндашувга кўра нафақат актив пуллар балки пассив 
пуллар ҳам пул массасининг таркибига киритилади.
Пулларга бўлган талаб назариялари ичида Ж.Кейнснинг ликвидликка 
ихлос қўйиш назарияси муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу назарияга кўра 
пулларга бўлган талабни 3 та омил белгилайди: 
1. Трансакцион омил-товарлар хомашё ва материаллар сотиб олиш учун, 
иш ҳақи тўлаш учун компанияларга пул керак. Аҳоли маълум турдаги 
товарларни харид қилиш учун, хизматлар ҳақини тўлаш учун пул керак. Шу 
сабабли улар даромадларининг маълум қисмини пул шаклида сақлайдилар. 
2. Эхтиёткорлик омили-аҳоли ҳам компаниялар ҳам келгусида юз 
бериши мумкин бўлган, кўзда тутилмаган ҳолатлардан ҳимояланиш 
мақсадида пул жамғарадилар. 
3. Спекулятив (чайқовчилик) омили-аҳоли ва компаниялар пул 
маблағларини келгусида даромад олиш мақсадида активлар сотиб олиш учун 
сақлайди.
Нобел мукофотининг лауреати америкалик иқтисодчи олим М.Фридман 
айтадики пулларга бўлган талаб ўзгариши номинал даромадларнинг 
ўзгариши оқибатидир. Фози ставкалри эса пулларга бўлълган талабга 
сезиларли таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун у % ставкаларнинг 
эластиклигини 0.15 га тенг деб олади. 
Фридменнинг фикрига мкўра пулларга бўлган талаб иқтисодий 
конюктуранинг ўзгаришларига боғлиқ эмас. Марказий банк пул базаси 
орқали пулларга бўлган талабга таъсир кўрсата олади.
Кўпчилик иқтисодчи олимлар пулларга бўлаган талаб ва инфляция 
ўртасида бевосита алоқадорлик мавжулигини эътироф этишган. Масалан: 
Самуэлсон, Бланшер, Фишер. 
Сўнгги йиларда дунёнинг қатор мамлакатларида давлат бюджети 
дефицити ва давлат қарзи даражасини ўсиши кузтилмоқда. Греция, Испқния, 
Португалия ва Ирландияда давлат қарзи ЯИМ га нисбатн 120-150% гача 
этди. Аслида меъёрий даражада 60%дан ортмаслиги лозим.
2014 йил январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 17% ташқи қарз, 0.6% ички 
қарз (ЯИМга нисбатан). 


Давлат бюджети дефицитининг ЯИМга нисбатан аниқланадиган 
меъёрий даражаси 3% қилиб белгиланган, 3% дан ошмаса нормал дефицит 
ҳисобланади. 
Пул таклифи – бу нақд ва нақдсиз кўринишдаги пул маблағларининг 
муомлада пайдо бўлиши бўлиб, пулнинг тўлов воситаси ва муомала 
функциялари билан боғлиқ. 
Тараққий 
этган 
мамлакатларда 
нақдсиз 
пул 
айланмасининг
ривожланганлиги нақд пуллар таклифининг кўпайишига тўсқинлик қилади. 
Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида эса нақд пулларга бўлган талабнинг 
юқори эканлиги нақд пуллар таклифи ошишига сабаб бўлади. Тараққий этган 
давларда пуллар таклифининг тартибга солиниши, такомиллашган 
инструментлар ёрдамида қўлланилади. Масалан АҚШда Марказий банк очиқ 
бозор операциялари орқали банк тизимидаги ртиқча пулларни олиб қўяди.
М.Фридман 1-чи бўлиб пул массасини аниқроғИ М2 пул агрегати ўсиш 
суръатини назорат қилишини таклиф қилган. Бу таклифнинг амалиётга 
тадбиқи АҚШда, Эвропа малакатларида пул массасининг барқарор ўсиш 
суръатини таъминлаш имконини берган. Урушлар, табиий офатлар пуллар 
таклифининг кескин осишига сабаб бўлади. Капиталларнинг спекулятиб 
ҳаракати пуллар таклифида бевосита ва кучли таъсир кўрсатадиган омил 
ҳисобланади.
Давлатнинг пул айланишига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Пул 
айланиши тузилмаси турли белгилар бўйича белгиланади: 
1) унда пулларнинг фаолият юритиши шаклига қараб. Ушбу белгига 
қараб нақд пульсиз ва нақд пуллик пул айланишини ажратиш мумкин, чунки 
барча пул белгилари у ёки бошқа шаклга эга бўлади; 
2) ушбу пул айланиши хизмат кўрсатадиган муносабатлар тусига қараб. 
Бу эрда пул-ҳисоб-китоб айланиши, пул-кредит айланиши, пул-молия 
айланиши ажратиб кўрсатилади; 
3) пул маблағларининг ҳаракати юз берадиган субъектларга қараб. Ушбу 
тасниф бўйича қуйидагилар ажратиб кўрсатилади: пул маблағларининг 
юридик шахслар ўртасида банклараро, банкларда айланиши, юридик ва 
жисмоний шахслар ўртасидаги айланиш ва, ниҳоят, пул маблағларининг 
фақат жисмоний шахслар ўртасидаги айланиши. 
Шунга тегишлича, иқтисодиётда қўлланиладиган пул айланиши 
ҳажмига таъсир қиладиган омилларнинг муайян гуруҳини ҳам ажратиш 
мумкин. Барча омилларни сиёсий, иқтисодий ва техник омилларга ажратиш 
мумкин. Табиийки, пул айланиши тузилмасини шакллантиришнинг 
иқтисодий омиллари асосий аҳамиятга ва бевосита таъсир кучига эга бўлади. 
Бундай омилларга иқтисодиётда ишлатиладиган пуллар турлари, пул 
муомаласи тезлиги, товар айланиши миқдори ва шу кабилар киради. 
Бинобарин, мавжуд пул айланиши миқдорларини вужудга келадиган 
эҳтиёжларга мувофиқ ўзгартиришга ёки пул айланишининг мавжуд 
ҳажмларини товар айланишининг реал эҳтиёжларига мувофиқлаштиришга 
фақат иқтисодий услублар воситасида пул айланиши ҳажмига таъсир 
кўрсатадиган ушбу омиллар орқали таъсир қилиш мумкин.
Иқтисодиётда фаолият юритадиган, фақат ҳукуматнинг эҳтиёжлари 
билан боғлиқ бўлган ва иқтисодиётнинг эҳтиёжларидан мустақил пул 
маблағлари миқдоридаги ўзгаришлар сиёсий омиллар ҳисобланади. 


Техник омиллар пул айланиши тузилиши ва ҳажмига фақат билвосита 
таъсир кўрсатади, лекин шунга қарамасдан, уларни ҳисобга олиш зарур. 
Бундай омилларга у ёки бошқа ҳисоб-китобни ўтказиш учун талаб 
этиладиган вақтни камайтириш ёки ҳисоб-китобнинг ўзини амалга оширишга 
имкон берадиган ҳисоб-китобларнинг техник воситалари киради. Масалан, 
банк пластик карталарига хизмат кўрсатувчи техник воситаларнинг кенг 
оммалашганлиги аҳоли ўртасида ушбу тўлов воситасининг оммалашувига ва, 
бинобарин, нақд пульсиз пул маблағларининг қўлланилишининг ошишига 
олиб келади. Нақд пульсиз пул маблағлари қўлланилиши частотасининг 
кўпайиши пул муомаласининг умумий таркибида нақд пулларнинг 
камайишига ва давлатнинг пул айланишини тартибга солиш асосий 
услубларининг ўзгаришига олиб келади. 
Пул муомаласи – бу пулларнинг мамлакатнинг ички иқтисодий 
айланиши, ташқи иқтисодий алоқалар тизимидаги, товарлар ва 
хизматларнинг сотилишига, шунингдек, уй хўжалигидаги товарсиз 
тўловларга хизмат кўрсатадиган нақд пуллик ва нақд пульсиз шакллардаги 
ҳаракатидир. Товар ишлаб чиқариш пул муомаласининг объектив негизи 
бўлиб, ундаги товар олами товарларнинг икки турига: товарларнинг ўзига ва 
товар-пулларга бўлинади. Нақд пуллик ва нақд пульсиз шакллардаги пуллар 
ёрдамида товарлар, шунингдек, ссуда ва фиктив капиталларнинг муомаласи 
жараёни амалга оширилади. 
Сиёсий иқтисод математик мактабининг йирик вакили, Халқаро 
иқтисодий жамият асосчиларидан бири ва унинг биринчи президенти (1931-
1933) 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish