ташкилотлари 2-Жаҳон Урушидан кейин ташкил этилган бўлиб,
уларнинг
асосий мақсади Европани қайта қуришда кўмак бериш ва жаҳон молия
тизимини бошқаришдаги халқаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб
чиқишга қаратилган эди.
Турлари
Кўп томонли (иккидан ортиқ давлат иштирокида тузилган) ривожланиш
банки (МДБ) бир қанча мамлакатлар томонидан ташкил этилган муассаса
бўлиб, ривожлантириш мақсадида молиявий ва профессионал маслаҳатлар
беради. МДБ ривожланган
донор мамлакатлар
ва ривожланаётган
қарз
олувчи мамлакатлар
иштирокида йирик аъзолар кўламига эга. МДБ бозор
қийматида узоқ муддатли қарзлар шаклида, бозор қийматидан паст нархда
жуда узоқ муддатли қарзлар (кредитлар) шаклида ҳамда грантлар шаклида
лойиҳаларни молиялаштиради.
Қуйидагилар асосий МДБ ташкилотлари ҳисобланади:
•
Жаҳон Банки
•
Халқаро Қишлоқ хўжалиги Тараққиёти Фонди (ИФАД)
•
Европа Инвестиция Банки
(ЭИБ)
•
Ислом Тараққиёт Банки
(ИсДБ)
•
Осиё Тараққиёт Банки
(АДБ)
•
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки
(ЭБРД)
•
CАФ – Лотин Америкаси Тараққиёт Банки
(CАФ)
•
Интер-Америка Тараққиёт Банки Гуруҳи
(ИДБ, ИАДБ)
•
Африка Тараққиёт Банки (АфДБ)
•
Осиё Инфратузилма Инвестиция Банки (АИИБ)
Шунингдек, яна бир қанча суб-минтақавий кўп томонлама ривожланиш
банклари мавжуд. Уларнинг аъзолик кўлами, одатда, фақатгина қарз олувчи
давлатлар билан чекланади. Яъни банклар халқаро
капитал бозорларидан
қарз олиб, аъзо давлатларга тақдим этишади. Чунки бу аъзо давлатларнинг
ўзи якка ҳолда қарзни олганига нисбатан бирмунча арзон нархда тушади ва
қарзни тўлаб бериш учун жавобгарликни тақсимлайди. Бундай банкларга
қуйидагилар киради:
•
Кариб Тараққиёт Банки (CДБ)
•
Марказий Америка Иқтисодий Интеграцион Банки (CАБЕИ)
•
Шарқий Африка Тараққиёт Банки (ЭАДБ)
•
Ғарбий Африка Тараққиёт Банки (БОАД)
•
Қора Денгиз Савдо ва Тараққиёт Банки (БСТДБ)
•
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Савдо ва Тараққиёт Банки (ЭТДБ)
•
Евросиё Тараққиёт Банки (ЭДБ)
•
Янги Тараққиёт Банки (НДБ) (олдинги БРИCС Тараққиёт Банки)
Бундан ташқари, бир қанча кўп томонлама молиявий муассасалар
(МФИ) ҳам мавжуд. МФИ худди МДБ га ўхшаш ташкилотлардир, лекин улар
янада чегараланган аъзолик кўлами ва фақатгина маълум лойиҳаларни
молиялаштиришига кўра фарқ қилади. Улар:
•
Европа Коммиссияси (ЭC)
•
Халқаро Иммунизация Молия линияси (ИФФИм)
•
Халқаро Қишлоқ хўжалиги Тараққиёти Фонди (ИФАД)
•
Нордиc Инвестиция Банки (НИБ)
•
ОПЕК Халқаро Тараққиёт Фонди (ОФИД)
•
Ривожланаётган мамлакатлар учун Голланд Молия Компанияси (ФМО)
•
Жаҳон Инвестиция Банки (ИИБ)
•
Африка Иқтисодий Тараққиёти Араб Банки (БАДЕА)
Бреттон Wоодс ташкилотлари
Энг машҳур халқаро молия муассасалари (ИФИ) 2-Жаҳон Урушидан
сўнг Европани қайта қуришда кўмак бериш ва жаҳон
молия тизимини
бошқаришдаги халқаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишни
таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Уларга Жаҳон Банки, Халқаро
Валюта Фонди (ИМФ) ва Халқаро Молия Корпорацияси киради. Бугунги
кунда энг йирик ИФИ Европа Инвестиция Банки бўлиб, 2011-йилда жами
бўлиб дунё бўйича 61 миллиард евролик лойиҳаларни молиялаштирган.
Минтақавий тараққиёт банклари
Минтақавий тараққиёт банклари бир нечта минтақавий муассасалардан
ташкил топган бўлиб, улар Жаҳон Банки Гуруҳи каби фаолият юритадилар,
лекин фақатгина маълум минтақаларга асосий эътибор қаратган ҳолда. Ушбу
банкларнинг энг таниқлилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
минтақавий гуруҳларига деярли мос бўлган минтақаларни қамраб олади,
улар таркибига Интер-Америка Тараққиёт Банки, Осиё Тараққиёт Банки,
Африка Тараққиёт Банки, Марказий Америка Иқтисодий Интеграцион Банки
ҳамда
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки кабилар биради. Ислом
Тараққиёт Банки етакчи банклардан бири ҳисобланади.
Ушбу банк аъзолик
кўлами бўйича Жаҳон Банкидан кейин турувчи ягона кўп томонлама
тараққиёт банки ҳисобланади. Осиё, Африка, Европа ва Лотин Америкаси
қитъалари бўйлаб 56та аъзо мамлакатга эга.
Икки томонлама тараққиёт банклари ва агентликлари
Икки томонлама тараққиёт банки битта алоҳида мамлакат томонидан
ташкил этилган, ривожланаётган мамлакатлар ва уларнинг бозорларини
шакллантириш лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида тузилган молиявий
муассасадир. Уларга мисол қилиб қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:
•
Недерландия Тараққиёт
Молия Компанияси ФМО, бош оффиси
Гаагада жойлашган; дунё бўйича энг йирик икки томонлама тараққиёт
банкларидан биридир.
•
ДЕГ – Германия Инвестиция Корпорацияси ёки Деутсче Инвеститионс-
унд
Энтwиcклунгсгеселлсчафт, бош оффиси -
Кöлн, Германия
•
Франция Тараққиёт Агентлиги ва Cаиссе дес дéпôтс – 1816-йилда
ташкил этилган, иккала ташкилот ҳам Парис, Францияда бош оффиси
мавжуд.
Бошқа минтақавий молиявий муассасалар
Қўшни мамлакатларнинг ўзаро бирлашган ҳолда умумий аҳамиятга эга
бўлган соҳаларни молиялаштириш мақсадида тузилган молиявий
муассасаларидир. Уларнинг кўчилиги
марказий банклар, тараққиёт ва
инвестиция банкларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: