форвард валюта курси эса форвард келишувлари учун қўлланилади.
Маълумки,
валютанинг
қиймати
кўтарилса,
валюта
мустаҳкамланиши содирбўлади; валута қиймати тушганда эса – у
қадрсизланади.
158
Wалл Стреэт журналининг “Валута савдоси” (Cурренcй традинг)
бўлимида ҳар куни валута курслари босиб чиқарилади.Ушбу бўлимлардан
биридаги маълумотларни кўриб чиқамиз.
158
Fredric S. Mishkin. The Economics of Money, Banking and Financial Markets, P, 477
Манба: Wалл Стреэт Жоурнал, Тҳурсдай, Фебруарй 6, 2003, п. С12.
Ҳар бир валута учун биринчи қаторлар – бу икки хил усулда
квоталанадиган, 2003 йил 5 февраль чоршанба кундаги спот валута
курсидир. Масалан, “Эуро” қаторидаги: 1.0795 доллар 1 еврога ва 0.9264
евро 1 долларга тенг. Америкаликлар евро 1,0795 доллар, европаликлар эса
доллар – 0.9264 еврога тенг деб ҳисоблашишади. Қиёслаш учун ўтган кун
сешанба кунидаги кўрсаткичлар келтириб ўтилган. Спот курсидан пастдаги
3та қаторлар келажакда (бир, уч ёки олти ойдан кейин) қўлланиладиган
спот курслари учун.
1999-йилларда евро 1.18 доллар баҳоланган, лекин молиявий
янгиликлардан олинган кўчирмага кўра 2003 йил 5 февралда евро нархи 1.08
долларгача тушганлигини кўриш мумкин. Демак евро 8 % га қадрсизланди:
(1,08-1,18)/1,18=-0,08=-8% Бир вақтнинг ўзида АҚШ долларининг қиймати
1990-йил бошида 0,85 евродан 2003-йил 5-февраль ҳолатига кўра 0,93 еврога
кўтарилган.
159
Валута курсларининг муҳимлиги нимада?
Валута курсларининг муҳимлигини уларнинг ўз мамлакатлари
ҳудудидаги ва хорижий давлатларнинг товарларига нисбатан қийматига
таъсир этишида кўришимиз мумкин. Америкаликлар учун франсус
товарларининг доллардаги нархи икки омилларнинг ўзаро таъсири орқали
аниқланади: еврода ифодаланган франсус товарларининг нархи ҳамда
евро/доллар валута курсидадир.
Тасаввур қилинг, америкалик Ванда Дегустатор ўзининг вино
коллекциясини тўлдириш мақсадида 1961-йилнинг қимматбаҳо франсус
159
Fredric S. Mishkin. The Economics of Money, Banking and Financial Markets. 478
виносини ҳарид қилишга қарор қилди. Агар Францияда бир литр винонинг
нархи 1000 евро бўлса, аммо валута курси 1 евро учун 1,18 долларга тенг
бўлса, Вандага вино 1080 долларга тўғри келади. (1000 евро*1,08
доллар/евро). Тасаввур қилайликки, Ванда ўзининг ҳаридини икки ойга
кечиктирди. Ваҳоланки ушбу давр мобайнида евронинг қиймати 1,2 долларга
ошди. Агар бир литр винонинг ички нархи 1000 евро бўлиб, яъни ўзгармаса,
доллардаги қиймати эса 1080 дан 1200 га ўсади.
Бошқа тарафдан, валутанинг анологик мустаҳкамланиши мамлакат
ичида хориж маҳсулотларининг нархини туширади. 2000 доллар нархидаги
Cомпақ компьютери бир евро учун 1.08 долларга тўғри келувчи валута
курсида программист Пер учун 1852 еврога тушади. Агар валута курси бир
евро учун 1,02 доллар бўлса, cомпьютер 1667 евро баҳога эга бўлади.
Евро нархининг тушиши АҚШда француз товарларининг нархлари
тушишига олиб келади ва айни шу билан бир вақтда Францияда Америка
маҳсулотларининг нархлари ошишига олиб келади. Агар бир евро 0,90 доллар
бўлса, Вандага бит литр вино 1080 доллар эмас 900 долларга, Пер учун
Cомпақ компьютери 1852 еврогамас 2222 еврога тушади.
Бу турдаги ёндашув қуйидаги хулосани келтириб чиқаради: мамлкат
Do'stlaringiz bilan baham: |